Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1994 й. 230-сон "Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларидаги ернинг чўкиш ҳолатлари оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1994 й.

N 230


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ШАҲРИНИНГ III ВА IV

АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИДАГИ ЕРНИНГ ЧЎКИШ

ҲОЛАТЛАРИ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чирчиқ шаҳрида 1977 йилдан кузатила бошланган III ва IV аҳоли яшаш жойларидаги ернинг чўкиш ҳолатлари кейинги икки йилда анча тезлашди ва табиий офат тусини ола бошлади. 1993 йилнинг ўзида жиддий деформациялар туфайли одамлар яшайдиган учта уй авария ҳолатига келиб қолганлиги сабабли мазкур уйларда яшовчи аҳолини бошқа жойга кўчиришга мажбур бўлинди.

Ернинг чўкиш ҳолатлари тезлашиши сабабларини муфассал тадқиқ қилиш, уларни бартараф қилиш ҳамда шикастланган бино ва иншоотларнинг, пойдеворларини ва деформацияга учраган конструкцияларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Ғаниев) ўзига қарашли институтлар ва ташкилотлар кучи билан Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларида комплекс лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириб, ернинг чўкиш ҳолатларини бартараф қилиш, тураржой, ижтимоий-маданий маиший объектларни, муҳандислик коммуникацияларини қайта қуриш ва тиклаш ҳамда теварак атрофни ободонлаштиришга оид тавсияларни ишлаб чиқсин ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тақдим этсин.

"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси ушбу чора-тадбирларни амалга оширувчи бош пудратчи этиб белгилансин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги (Икромов) Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшайдиган жойларидаги айрим бинолар ва иншоотлар, муҳандислик коммуникацияларини тиклаш ҳамда қайта қуриш ва теварак атрофни ободонлаштириш ишларини 1994 йилда капитал қурилиш учун ажратилган умумий ҳажмлар ҳисобига амалга оширсин. 1994 йилнинг биринчи ярим йили якунлари бўйича, зарурият бўлса, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилсин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (Голишев), Молия вазирлиги (Гуськова) капитал қурилиш истиқбол параметрларида Тошкент вилояти ҳокимлигига, асословчи материаллар тақдим этилишига кўра Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларида тадқиқот, лойиҳа-қидирув, тиклаш ва қайта қўриш ишларини бажариш учун мақсадли марказлашган маблағларни назарда тутсин.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларида тадқиқот, объектларни лойиҳалаш ҳамда қуриш ишларида хатоликларга йўл қўйган, ирригация тармоқларидан ва иншоотлардан зарур даражада фойдаланишни таъминламаган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                        А. Муталов



































Время: 0.1827
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск