Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1994 й. 505-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 247-сон Қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.1994 й.

N 505


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1994 ЙИЛ 11 МАЙДАГИ 247-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ички ишлар вазирлиги органларининг фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга ва уюшган жиноятчиликнинг, шу жумладан Ўзбекистон ташқарисидан суқилиб кирадиган уюшган жиноятчиликнинг террорчилик ишларининг пайини қирқишга доир фаолиятини янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Юқорида қайд этилган қарорнинг 1 ва 2-бандларидаги ташкил этилаётган Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармалари номидаги "рэкетга" сўзидан кейин "ва террорчиликка" сўзлари қўшилсин.


Қўшимча равишда қуйидагилар киритилсин:


қуйидагича таҳрирдаги 3-банд: "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаси Коррупцияга, рэкетга ва террорчиликка қарши кураш Бош бошқармасига айлантирилсин".


қуйидагича таҳрирдаги 4-банд: "Кўрсатиб ўтилган Бош бошқарма таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг ҳарбий қисми (7777 ҳқ) штатлари сони ҳисобидан террорчилик билан курашувчи махсус бўлинма киритилсин.


Алоҳида хизмат шароитлари учун Ушбу бўлинманинг бошлиқлар таркибига, Коррупция, рэкет ва террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғига ҳамда унинг ўринбосарларига амалдаги лавозим маошлари 25 фоиз устама билан тўлансин ва пенсияга чиқиш вақтида узоқ муддат ишлаганликни ҳисоблашда хизматнинг 1 ойи 1,5 ой деб ҳисоблансин".


3-банд 5-банд деб қайта номлансин.


Қуйидагича таҳрирдаги 6-банд киритилсин: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 февралдаги 57-4-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин”.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов























































Время: 0.1827
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск