Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1996 й. 69-сон "Файзулла Хўжаев таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.1996 й.

N 69



ФАЙЗУЛЛА ХЎЖАЕВ ТАВАЛЛУДИНИНГ

100 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Атоқли давлат ва жамоат арбоби Файзулла Хўжаевнинг Ўзбекистон тарихида тутган алоҳида ўрнини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ф. Хўжаев таваллудининг 100 йиллиги 1996 йилда мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов ҳузурида ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси тузилсин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказига тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

1996 йилнинг май ойида ЎзФА залида Ф. Хўжаев юбилейи кечасини ўтказиш;

Тошкентда Ф. Хўжаев ижодига бағишланган илмий конференция ўтказиш;

Ф. Хўжаев ҳақидаги хотиралар тўпламини нашрга тайёрлаш;

Ф. Хўжаев ҳаёти ва ижоди бўйича кенг қамровли тадқиқот ишлари олиб бориш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ф. Хўжаевнинг асарларини, у ҳақдаги хотиралар тўплами, рисолаларни нашр этишни режалаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказий банк ҳузуридаги Махсус ишлаб чиқариш корхонаси ва "Шарқ" концерни билан биргаликда Ф. Хўжаев сиймоси акс эттирилган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқарсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Ф. Хўжаев юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш топширилсин.


6. Ўзбекистон давлат кинокомпанияси Ф. Хўжаев ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм яратсин.


7. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ф. Хўжаевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар ва мақолалар тайёрлаш топширилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ф. Хўжаев юбилейини ўтказиш харажатларининг республика бюджетидан қопланишини назарда тутсин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов























































Время: 0.2068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск