ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1996 й. 99-сон "Темурийлар тарихи Давлат музейини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1996 й.

N 99



ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ

МУЗЕЙИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини ўтказиш бўйича тузилган ташкилий қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда ижодий уюшмалар ва кенг жамоатчиликнинг таклифи асосида:

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Темурийлар тарихи Давлат музейи ташкил этилсин;

музей учун махсус бино Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонида барпо этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда:

Темурийлар тарихи Давлат музейининг Низомини ишлаб чиқиб, уни Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин;

Темурийлар тарихи Давлат музейининг илмий дастурини, кўргазма режаларини ҳамда музей фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиб тасдиқласин ва уларни амалга оширишга киришсин;

асосий бино ишга тушгунига қадар музей дирекциясининг фаолияти учун жой ажратсин.


3. Музейнинг штатлар сони 22 нафардан иборат этиб тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда чет элларда сақланаётган Амир Темур ва темурийлар даврига оид тарихий ҳужжат-ашёлар, осориатиқалар рўйхатларини аниқласин ва уларнинг (ёки нусхаларининг) Ўзбекистонга олиб келинишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси билан биргаликда давлат буюртмаси сифатида Темурийлар тарихи Давлат музейи учун қирқ дона мавзули сурат полотноларни тайёрласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги музей фаолиятини таъминлаш учун ҳар йили республика бюджетидан зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов























































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск