Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.1996 й. 446-сон "Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалари ўртасидаги ўқув-тарбия ишларидаги камчиликлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.1996 й.

N 446


ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ИШЛАРИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайд этилсинки, Тошкент педиатрия тиббиёт институтида интизом ва ўқув-тарбия ишлари сусайиб кетганлиги натижасида айрим талабалар томонидан оғир жиноят содир этилган.

Раҳбарликни таъминламаганлиги, ўқув-тарбия ишлари даражаси пасайтириб юборилганлиги учун институт ректори А. Сулаймонов, бошқа мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қаттиқ жазоланганлиги ва ишдан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ш.И. Каримовга вазирликка қарашли олий ўқув юртларда ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш устидан зарур даражада назорат йўқлиги кўрсатиб ўтилсин. У ўқув юртларида зарур тартиб таъминланиши, ўқув-тарбия ишларининг самарали бўлиши ва талабалар ўртасида интизомнинг мустаҳкамланиши, профессор-ўқитувчилар таркибига нисбатан талабчанликнинг оширилиши учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа идоралар ўзларига қарашли олий ўқув юртларида талабалар ўртасидаги ўқув-тарбия ишларининг аҳволини қаттиқ талабчанлик билан кўриб чиқсинлар, камчиликлар ва нуқсонлар бўйича энг қаттиқ чора-тадбирлар кўрсинлар, ишларнинг аҳволи, айниқса талабалар ўртасидаги тарбиявий ишларнинг аҳволи учун ректорлар, профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий жавобгарлигини оширсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов























































Время: 0.2299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск