Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Марказий банк Бошқарувининг 21.05.2011 й. 16/5-сон "Микрокредит ташкилотларида Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.06.2011 й. 1639-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2011 й.

N 1639-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.05.2011 й.

N 16/5


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 4 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/5-сон қарори (рўйхат рақами 1639, 2006 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

ҳисобварақлари режасига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. II бўлимда:

"15799" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "16100", "16102" ва "16104" кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:

"16100

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

16102

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

16104

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар";

"19925" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "19927" кодли ҳисобварақ билан тўлдирилсин:

"19927

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар";

"19931" ва "22508" кодли ҳисобварақларнинг "Номи" устунидаги "узайтирилган" деган сўз "кечиктирилган" деган сўз билан алмаштирилсин;


"22104" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "22200", "22203" ва "22205" кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:

"22200

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар";

"22502" кодли ҳисобварақнинг "Номи" устунидаги "даромад (фойда)" деган сўзлар "фойда" деган сўз билан алмаштирилсин;


"22812" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "22814" ва "22816" кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:

"22814

Грант маблағлари

22816

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад";

"29805" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "29807" кодли ҳисобварақ билан тўлдирилсин:

"29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар";

"31700" ва "31701" кодли ҳисобварақлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31700

ЎЗЛАШТИРИЛГАН ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ

31701

Ўзлаштирилган грант маблағлари";

"45217" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "45400" ва "45401" кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:

"45400

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА

45401

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда";

"45913" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "45917" кодли ҳисобварақ билан тўлдирилсин:

"45917

Грант маблағларидан олинган даромад";

"54195" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "54400" ва "54401" кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:

"54400

ЛИЗИНГ (МИКРОЛИЗИНГ) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар";

"55106" кодли ҳисобварақдан кейин қуйидаги мазмундаги "55300" ва "55301" кодли ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:

"55300

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР

55301

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар";

"55600" ва "55602" кодли ҳисобварақлар чиқариб ташлансин;


"56714" кодли ҳисобварақнинг "Номи" устунидаги "даромад" деган сўз "фойда" деган сўз билан алмаштирилсин";


"56900" ва "56902" кодли ҳисобварақларнинг "Номи" устунидаги "Даромад" деган сўз "Фойда" деган сўз билан алмаштирилсин;


2. III бўлимда:

"15799" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "16100", "16102" ва "16104" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:


"16100

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

16102

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган микрокредит ташкилотининг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасида бўладиган молиявий маблағлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22203 - "Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар" ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.


Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга берилган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланган молиявий маблағлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган молиявий маблағлар суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти Бош офисида ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16104

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бир микрокредит ташкилоти ичида филиаллар ва Бош офис ва (ёки) филиаллар орасида бошқа активлар бўйича операциялар ҳамда Бош офис ва (ёки) филиалларига берилган бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 - "Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар" ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга топширилган бошқа активлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади";

"19925" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "19927" кодли ҳисобварақнинг таърифи билан тўлдирилсин:

"19927

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда чет эл валютаси курсининг сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган фарқ ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган салбий фарқнинг йиғилган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида 55301 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар" ҳисобварағига ўтказилган салбий фарқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади";

"19931" кодли ҳисобварақ таърифининг "Номи" устунида:

биринчи хатбошидаги "узайтирилган" деган сўз "кечиктирилган" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "узайтирилган", "даромади (фойдаси)га", "даромад (фойда)ни" ва "даромад (фойда)" деган сўзлар тегишлича "кечиктирилган", "фойдасига", "фойдани" ва "фойда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"22104" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "22200", "22203" ва "22205" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:

"22200

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилоти Бош офиси билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги молиявий маблағлар бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар" ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиаллардан келиб тушган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиаллар ва (ёки) битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар" ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиаллар томонидан қабул қилинган бошқа активлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади";

"22502" кодли ҳисобварақнинг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бошқа шу каби солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади.


Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади";

"22504" кодли ҳисобварақ таърифининг "Номи" устуни иккинчи хатбошисидаги "даромад (фойда)" деган сўзлар "фойда" деган сўз билан алмаштирилсин;


"22508" кодли ҳисобварақнинг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи бу, жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

"22812" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "22814" ва "22816" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:

"22814

Грант маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22816

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда чет эл валютаси курсининг сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фарқ ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган ижобий фарқнинг йиғилган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида 45401 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда" ҳисобварағига ўтказилган ижобий фарқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади";

"29805" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "29807" кодли ҳисобварақнинг таърифи билан тўлдирилсин:

"29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади";

"31700" ва "31701" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31700

ЎЗЛАШТИРИЛГАН ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ

31701

Ўзлаштирилган грант маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида дивидендлар эълон қилингунга қадар 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида грант маблағларининг ўзлаштирилган қисми нотўғри ҳисобланиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади";

"45217" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "45400" ва "45401" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:

"45400

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА

45401

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда чет эл валютаси курсининг сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фойдалар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади";

"45913" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "45917" кодли ҳисобварақнинг таърифи билан тўлдирилсин:

"45917

Грант маблағларидан олинган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади.


Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади";

"54195" кодли ҳисобварақ таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "54400" ва "54401" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:

"54400

ЛИЗИНГ (МИКРОЛИЗИНГ) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида лизинг (микролизинг) жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади";

"55106" кодли ҳисобварақнинг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги "55300" ва "55301" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари билан тўлдирилсин:

"55300

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР

55301

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда чет эл валютаси курсининг сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади";

"55600" ва "55602" кодли ҳисобварақларнинг таърифлари чиқариб ташлансин;


"56714" кодли ҳисобварақ таърифининг "Номи" устуни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади";


"56900" кодли ҳисобварақ таърифининг "Номи" устунидаги "Даромад" деган сўз "Фойда" деган сўз билан алмаштирилсин;


"56902" кодли ҳисобварақнинг таърифида:

биринчи хатбошининг "Номи" устунидаги "Даромад" деган сўз "Фойда" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва шу каби бошқа солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўлови тўловчилари учун) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 271-модда



























































Время: 0.2266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск