язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Жамоат тартибини муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2002 й. 162-сон "Ижтимоий кўникма марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2002 й.

N 162




ИЖТИМОИЙ КЎНИКМА МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларда ижобий дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаётга мослашувини таъминлаш ва Ижтимоий кўникма марказлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини ҳамда Ижтимоий кўникма марказларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича 2002-2003 йилларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги таълим муассасаларининг фаолиятини ўрганиб, уларни ривожлантириш бўйича икки ой муддатда асосланган таклифлар киритсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов ва Ички ишлар вазири З. Алматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 16 майдаги

162-сон қарорига

1-ИЛОВА



Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини

ва ижтимоий кўникма марказларининг фаолиятини

такомиллаштириш бўйича 2002-2003 йилларда

амалга ошириладиган

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

N


Тадбирлар номи


Бажариш муддати


Маъсуллар


1.


Вояга етмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни (11 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар ва ўғил болалар кесимида) минтақалар бўйича таҳлил қилиш


2002 йил июнь


Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


2.


Вояга етмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарлдк ва жиноятчиликнинг таҳлили асосида ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги таълим муассасаларини ташкил этиш жойларини, биноларини ва таъминотини аниқлаш


2002 йил июнь


Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда


3.


Ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш


2002 йил июнь


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда


4.



Ёшларнинг ижодий ва тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг муассасаларини аниқлаш ва ташкил этиш бўйича таклифлар ва намунавий Низом лойихаларини тайёрлаш. Қуйидагилар жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади: - соғлом турмуш тарзини тарриб қилиш ва ёшларни юксак маънавият, маданият, миллий анъаналарга садоқат, ватанпарварлик ва фидокорлик руҳида тарбиялашда иштирок этиш; - девиант (белгиланган ижтимоий ахлоқ нормаларига номувофиқ ҳулқли) ёшлар ва ўсмирларнинг ижтимоий ҳаётда мослашиб, ўз ўрнини топишларида кўмаклашиш,

уларга касб танлаш ва таълим олишда яқиндан ёрдам кўрсатиш, ушбу тоифадаги ёшлар ва ўсмирларда ижобий дунёқараш, қадриятларни шакллантириш; - тарбияланувчиларга менежмент, кичик ва ўрта бизнес асосларини ўргатишни ташкил этишда ихтисослаштирилган таълим муассасаларига молиявий ёрдам кўрсатиш; мазкур муассасалар битирувчиларининг келгусида ижтимоий муҳитга мослашуви ҳамда зарур малака ва касбни эгаллашлари учун махсус ўқув-ишлаб чиқариш кичик корхоналари тармоғини ривожлантириш; - ёшларнинг тадбиркорлик ва ижодий фаоллигини махсус мукофотлар жорий этиш ва бошқа йўллар билан рағбатлантириш


2002 йил июнь



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Маънавият ва маърифат" Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



5.


Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича ҳудудий мувофиқлаштириш комиссияларини тузиш


2002 йил июнь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва "Маҳалла" жамғармасининг худудий бўлимлари


6.


Вояга етмаганлар ва ёшларнинг бўш вақтини ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбирлари билан банд қилиш имкониятини яратувчи шароитларга эга бўлган замонавий гузарларни барча махаллаларда барпо этиш


2002-2003 йил


Республика "Маҳалла" жамгармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.


Вилоят марказлари, йирик шаҳарлар, туман марказлари ва қишлоқларда милиция таянч пунктлари учун жой ажратиш масаласини ҳал қилиш (вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда 2 та профилактика инспекторига 1 та милиция таянч пункти, қишлоқ жойларда 1-2 профилактика инспекторига 1 та милиция таянч пункти ташкил этиш ва жиҳозлаш)


2003 йил январь


Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комнссиялари


8.


Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбирларини ташкиллаштириш ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан семинар - кенгашлар ўтказиш


2003 йил мобайнида


Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Республика "Маҳалла" жамғармаси, ҳудудий мувофиқ/аштириш комиссиялари


9.


"Ислом динида маънавият талқини", "Дин ва жамият" ва "Динлар тарихи" каби мавзуларда исломшунос ва жамиятшунос олимлар иштирокида мунозаралар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш


Мунтазам равишда


Маҳаллий ҳокимликлар, Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, Республика "Маҳалла" жамғармаси


10.


Ҳуқуқий таълим-тарбия мавзусида фикр алмашиш, учрашувлар, мулоқотлар ўтказиш


Мунтазам равишда


Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Ижтимоий кўникма марказлари


11.


Ҳар бир маҳалла гузарида газета-журналлар билан савдо қилувчи шохобчалар, таксофонлар, кутубхона ва маърифат

хоналари ташкил этиш


2002-2003 йиллар мобайнида


Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.


Милиция таянч пунктлари жойлашган маҳалла гузарлари ҳудудларида, имконият доирасида, бассейнлар, футбол, волейбол, баскетбол майдончалари, шахмат-шашка клублари, миллий кураш, каратэ, дзюдо, бокс тўтараклари ҳамда бошқа спорт ва маданий-ижодиёт тўтараклари ташкил этиш


2002-2003 йиллар мобайнида


Ҳокимликлар, Республика "Маҳалла" жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати


13.


Вояга етмаганлар ва ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш: - касбга йўналтириш ишларини жонлаштириш; касб-хунар коллежларида дурадгорлик, наққошлик, ҳайдовчилик, тикувчилик, авточилангар ва бошқа кундалик турмушда зарур ҳунарлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини очиш; - вақтинчалик ёки бир марталик иш билан таъминлаш марказларида мунтазам равишда иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш


2002 йил мобайнида


Узбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


14.


Маҳалла гузарларида: - пойафзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари; - кийим бичиш, тикиш цехлари; - радиотелеаппаратураларни таъмирлаш устахоналари; - новвойхона; - қандолат маҳсулотлари ишдаб чиқариш цехлари; - сартарошхоналар; - соатсозлик устахоналари; - миллий ҳунармандчилик устахоналари; - компьютер марказлари ташкил этиш


2002-2003 йилларда


Ҳокимликлар, Республика "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати


15.


Милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбирларини ташкил этиш ва уларнинг бўш вақтини ўтказиш бўйича амалга оширилган тадбирлар юзасидан ҳудудий мувофиқлаштириш комиссияларига ҳисобот бериб бориш


Ҳар ярим йилда


Шаҳар, туман ички ишлар идоралари ва ижтимоий кўникма марказлари


16.


Республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тарбиявий ишларни олиб бориш" мавзусидаги дарсларни ташкил қилиш


2003 йил 1-ярим йиллигида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


17.


17 ёшга тўлиши муносабати билан меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган ёпиқ турдаги мактаб-интернатлар, касб-ҳунар мактабларидан қайтганлар ва вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари томонидан йўлланганлар, мустақил даромад манбаи бўлмаган ва боқувчисини йўқотган ёшларга, ички ишлар идоралари томонидан тавсия этилган шахсларга ижтимоий кўникма марказлари орқали моддий ва маиший жиҳатдан, шунингдек ишга ва ўқишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш


Мунтазам равишда


Ички ишлар идоралари ва ижтимоий кўникма марказлари


18.


Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт тадбқрларини ҳамда уларнинг бўш вақтини уюшган ҳолда ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш


Мунтазам равишда


"Узтелерадио" компанияси, оммавий ахборот воситалари


Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 16 майдаги

162-сон қарорига

2-ИЛОВА



Милиция таянч пунктлари

инфратузилмасини такомиллаштириш

бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг

ТАРКИБИ

    

З.А. Алматов


- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, комиссия раиси


О.О. Обидов


- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, раис ўринбосари


Б.М. Махситов


- Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, раис ўринбосари



Комиссия аъзолари:


А.Р. Тўхтаев


- Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


М.Б. Нурмуродов


- Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


А.Г. Гадойбоев


- Ўзбекистон Республикаси "Маҳалла" жамғармаси раиси


Б. Убайдуллаев


- Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Бошқарувининг раиси


Р.Х. Жўраев


- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


С.С. Ғуломов


- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ф.Ғ. Назиров


- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


А.К. Кўчимов


"Ўзтелерадио" компанияси раиси