ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Молия вазирлигининг 35-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-20-сон "Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 14.06.2011 й. Қарори (АВ томонидан 05.07.2011 й. 1684-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2011 й.

N 1684-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.06.2011 й.

N 35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.06.2011 й.

N 2011-20


ҚАРОРИ



Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш

ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия

ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 15 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 191-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 22 апрелдаги 100, 2006-44-сонли қарори (рўйхат рақами 1684, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 231-модда) билан тасдиқланган "Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисида"ги Йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Қарорга

ИЛОВА



Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш

ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия

ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 31-банднинг "ж" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) донни норматив кўрсаткичларга қадар қуритиш ва тозалаш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматлар кўрсатишдан олинадиган суммага:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти".


2. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Агар донни тизим ичида қайта жойлаштириш бўйича етказиб бериш (олди-сотди) шартномалари шартларига мувофиқ етказиб берувчи томонидан харидорга тозалаш ва қуритиш бўйича кўрсатилган хизмат харажатларини қоплаш учун пул устамалари (чегирмалари) берилиши назарда тутилган бўлса, улар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 6011 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар - тизим ичида" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти".


3. 104-банддаги "ва (9400) давр харажатлари ҳисобга олувчи тегишли счётлар" деган сўзлар "счётлар ва 9130 - "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счёти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 107-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) донни норматив кўрсаткичларга қадар қуритиш ва тозалаш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматлар кўрсатишдан олинадиган суммага:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти";


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмига тааллуқли бўлган донни қуритиш ва тозалаш харажатлари суммаси дон маҳсулотлари ва донни қайта ишлаш корхоналарида 9130 - "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счётининг дебетида 2311 - "Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади".


"г" кичик банд чиқариб ташлансин.


5. 109-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"109. Харидорнинг тозаланмаган донни қуритиш ва тозалаш бўйича кўрсатилган хизмат харажатларини қоплаш учун чегирмалар олиши билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби 6011 - "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар - тизим ичида" счётининг дебетида "9030 - "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади".


6. 124-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) уруғлик материалларни норматив кўрсаткичларга қадар қуритиш ва тозалаш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматлар кўрсатишдан олинадиган суммага:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти".


7. Йўриқноманинг 1, 2, 3 ва 6-иловаларидаги "9390" рақами "9030" рақами билан алмаштирилсин.


8. Мазкур ўзгартиришлар "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 288-модда


































































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск