Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2011 й. 195-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 июлдаги

195-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт

комиссияларида тиббий кўрикдан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни, шунингдек меҳнатда майиб бўлиш ёки касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Фуқароларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқат чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;

меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;

ногиронларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини белгилаш;

ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш.


3. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш:

яшаш жойидаги туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК;

фуқарода мазкур ТМЭК соҳаси бўйича алоҳида касалликлар мавжуд бўлган тақдирда - даволаш-профилактика муассасасига (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади) бириктириш жойидаги ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан;

врачларни, ТМЭК ходимларини ва уларнинг яқин қариндошларини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш, жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган, судланган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек ихтисослаштирилган, туманлараро ва туманлар (шаҳарлар) ТМЭК хулосасига рози бўлишмаган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш - бош ТМЭК томонидан амалга оширилади.

4. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббиёт одоб-ахлоқига ва деонтологияга асосланади.


5. ТМЭКда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.



II. ФУҚАРОЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. ТМЭК тиббий кўрикдан ўтказишга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги, ДПМ йўлланмасига эга бўлган, ушбу ТМЭКга бириктирилган шахсларни қабул қилади.

ТМЭК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) тиббий кўрикдан ўтказиш мақсади кўрсатилган ҳолдаги йўлланмаси бўйича 16 ёшгача бўлган шахсларни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиши мумкин. 16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Тиббий кўрикдан ўтказишнинг сифати, ўз вақтидалиги ва беморларни ТМЭКга юборишнинг асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ДПМ раҳбари зиммасига юкланади.

Тиббий ҳужжатларда ТМЭКнинг нотўғри хулосасини чиқаришга асос бўлган ёлғон маълумотларни қасддан кўрсатган шахслар, шунингдек ёлғон хулосалар берган ёки ногиронлик гуруҳини атайлаб нотўғри белгилаган врачлар ва экспертлар ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.


7. Бошланғич тиббий кўрикдан ўтказишга:

айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз муддат қаторасига 4 ойдан ортиқни ташкил қиладиган узоқ муддат касал бўлган (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) шахслар;

айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан бирга 6 ой мобайнида давом этган шахслар (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари);

сил касаллиги биринчи марта аниқланган, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қиладиган, шунингдек асосий касаллик кучайган - вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турган тақдирда сил касаллигига чалинган беморлар қабул қилинади.

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтгунгача тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиниши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТМЭК раиси томонидан чиқарилади.


8. ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат мажбурий тартибда кўрсатилади.

ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун:

ДПМ йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси ва муассасанинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирмалар (мавжуд бўлса), амбулатория картаси;

ишлайдиганлар томонидан - вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилади.

Касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланган тақдирда ТМЭКга тиббий кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилади.

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлигини аниқлаш учун ТМЭКга биринчи марта юборилган шахслар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги далолатномани ҳам тақдим этадилар.


9. Айрим ҳолларда, зарурият пайдо бўлганда ТМЭК иш берувчилардан тиббий текширишдан ўтувчининг меҳнатда жароҳатланишга ёки касб бўйича касалланишига сабаб бўлган меҳнат характери ва шароитлари тўғрисидаги хулосани сўраб олиши мумкин. Бунда иш берувчи томонидан хулосани ўз вақтида тақдим этмаслик ёки тақдим этмаслик тиббий текширишдан ўтказишни рад этиш ёки тиббий текшириш муддатини узайтириш учун асос бўла олмайди.


10. Тиббий кўрик:

яшаш жойидаги ТМЭК ёки ДПМга бириктирилган жойдаги ТМЭК ёки ушбу ТМЭКга бириктирилган тегишли ДПМнинг йўлланмаси бўйича ўтказилиши;

агар ТМЭК жойлашган жойда тиббий текширишни асосли сабабларга кўра ва ДПМ тавсияси асосида ўтказиш мумкин бўлмаса - уйда ёки стационарда кўчма мажлисларда ўтказилиши мумкин.

Тиббий кўрик ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда, ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.



III. ТИББИЙ КЎРИКНИ ЎТКАЗИШ


11. Туман (шаҳар), туманлараро ва ихтисослаштирилган ТМЭК мажлисида тиббий кўрик тўлиқ таркибда ўтказилади.


12. Шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш:

шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш;

ТМЭКга йўлланмани (088/у шаклини), касаллик тарихидан кўчирмаларни, амбулатория картасини, шунингдек беморни тиббий кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш йўли билан амалга оширилади.


13. Тиббий кўрик маълумотлари ва ТМЭК қарори тиббий кўрик далолатномасида ва ТМЭК мажлиси протоколида қайд этилади, улар шу куннинг ўзида тўлдирилади, ТМЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.


14. Тиббий кўрик натижалари бўйича ТМЭК қуйидаги хулосаларни (кейинги ўринларда ТМЭК хулосаси деб аталади) чиқариши мумкин:

ногиронлик гуруҳини аниқлаш, унинг сабаблари ва муддатлари тўғрисида;

касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси тўғрисида;

қўшимча равишда текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш учун тиббий кўрикдан ўтувчини бириктирилган даволаш-профилактика муассасаларига, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказларига юбориш тўғрисида;

тиббий кўрикдан ўтаётган беморни даволашни охиригача етказиш зарурлиги муносабати билан унинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси муддатини узайтириш тўғрисида;

протез-ортопедия буюмлари, ногиронлик аравачалари ва реабилитация қилишнинг бошқа ёрдамчи техник воситалари билан таъминлашга муҳтожлик тўғрисида;

меҳнатга тавсия этиш, ногироннинг ўқитишга ёки қайта ўқитишга муҳтожлиги тўғрисида;

ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисида.


15. ТМЭК томонидан ногиронлик гуруҳлари, сабаблари ва муддатларини белгилаш тўғрисида хулосалар чиқаришда ушбу қарор қабул қилинадиган кунда:

тиббий кўрикдан ўтаётганнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги варақасида тегишли ёзув қайд этилади;

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома тўлдирилади.

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолатларда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун, пенсияларга устамалар қўшиш учун, шунингдек болаликдан ногиронларга ва иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш учун айрим ҳолларда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ногиронлик пенсияси тайинлаш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома қуйидаги икки қисмдан иборат бўлади:

ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб етти кун муддатда, истисно ҳолларда эса, туманнинг узоқда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда, ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ва нафақа тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади;

ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг Б қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кунда тиббий текширилувчига берилади.


16. ТМЭК томонидан меҳнатда майибланиш ёки касбий касаллик билан боғлиқ ҳолда касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилган тақдирда касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини белгилаш ва тиббий кўрикдан ўтаётганнинг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тўғрисида тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчирма (кейинги ўринларда тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма деб аталади) расмийлаштирилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма икки қисмдан иборат бўлади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли тўловларни амалга ошириш учун иш берувчига юборилади;

Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг Б қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кунда тиббий текширилувчига берилади.


17. ТМЭК хулосаси тиббий кўрикдан ўтувчига ТМЭК раиси томонидан тиббий кўрикни ўтказган, зарурат бўлганда, қабул қилинган қарор бўйича тушунтириш берадиган барча мутахассислар иштирокида, тиббий кўрикдан ўтувчига тегишли қарор қабул қилингандан кейин дарҳол эълон қилинади.

Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилади.

Ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисидаги маълумотнома ТМЭК хулосаси чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.


18. ТМЭК хулосаси беморни тиббий кўрикка юборган ДПМга уч кун муддатда юборилади.

ТМЭК хулосаси белгиланган шакл бўйича берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

тиббий кўрикдан ўтказилаётганнинг клиник ташхиси;

тиббий текшириш натижаси;

тиббий кўрикдан ўтказилаётганнинг меҳнат фаолияти масаласи бўйича тавсиялар.


19. Мураккаб эксперт ҳолатларида беморлар ва ногиронлар клиник-эксперт ташхисини аниқлаштириш ёки тиббий-меҳнат экспертизаси масалаларини ҳал этиш учун бириктирилган ДПМларга, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказларига юборилади, уларнинг хулосалари тавсия ва маслаҳат тусига эга бўлади.


20. Агар ТМЭКнинг раиси ёки айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлишмаса, у ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасига уларнинг алоҳида фикри киритилади ва ушбу далолатнома такрорий тиббий текшириш учун уч кун муддатда тегишли бош ТМЭКга юборилади.

Бош ТМЭКларда қарорлар ТМЭК аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ТМЭК раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


21. ТМЭК мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари, ДПМ, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, ногиронлар жамиятлари вакиллари қатнашиши мумкин.



IV. НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ


22. Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб тиббий кўрикдан ўтказилувчига, асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-эксперт прогнозини, шунингдек фуқаронинг меҳнат фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда, ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.

Бунда Ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхати асос қилиб олинади.


23. Қуйидагилар тиббий кўрикдан ўтказилувчини ногирон деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади:

соғлиқнинг организм функцияларининг барқарор бузилган ҳолда ёмонлашиши;

ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги (шахс томонидан ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имкониятининг тўлиқ ёки қисман йўқолиши).


24. Қуйидагилар ногиронликнинг сабаблари ҳисобланади:

умумий касаллик;

меҳнатда майиб бўлганлик;

касб касаллиги;

болаликдан ногиронлик;

Чернобиль АЭСдаги ҳалокат туфайли майибланганлик ёки касалланганлик;

фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган касаллик;

ҳарбий хизматни ўташ даврида орттирилган касаллик;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган касаллик;

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ ҳолда орттирилган контузия, майиблик.


25. Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарор клиник-психологик, ижтимоий-маиший ва касбий омиллар комплексини баҳолашга асосланади. Бунда касалликнинг хусусияти, функцияларнинг бузилиш даражаси, даволаш, реабилитация тадбирларининг самарадорлиги, компенсатор механизмларининг ҳолати, клиник ва меҳнат прогнози, реабилитация қилиш потенциали, ижтимоий мослашиш имконияти, ижтимоий ёрдамнинг ҳар хил турларига муҳтожлик, шахсий йўналтирилганлик, меҳнатнинг аниқ шарт-шароитлари ва мазмуни, касбий тайёргарлик, ёш ва шу кабилар ҳисобга олинади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш чоғида тиббий-меҳнат экспертизасида, касаллик ёки нуқсоннинг хусусиятидан қатъи назар, ҳар бир ҳолатда бемор организмининг барча тизимлари комплекс текширилади. Соғлиқнинг ва ижтимоий мослашиш даражасининг ҳолатини асосли баҳолаш мақсадида функционал лаборатория текширишлари маълумотларидан фойдаланилади. Беморнинг касбий меҳнат фаолияти эътиборга олинади. Беморнинг шахсий хусусиятига, унинг ижтимоий мослашиш имкониятига эътибор қаратилади.



V. НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


26. Организм функциялари бузилишларининг асосий турларига қуйидагилар киради:

психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функцияларнинг) бузилиши;

тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);

сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;

статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, ҳаракатлар статикаси, мувофиқлаштирилишининг) бузилиши;

қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;

жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).


27. Организм функциялари барқарор бузилишларининг намоён бўлиши тўртта даражага ажратилади:

I даража - унча катта бўлмаган бузилишлар;

II даража - мўътадил бузилишлар;

III даража - аниқ намоён бўладиган бузилишлар;

IV даража - анча аниқ намоён бўладиган бузилишлар.


28. Инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланишининг намоён бўлиши учта даражага ажратилади:

а) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати - инсоннинг асосий физиологик эҳтиёжларни мустақил амалга ошириш, кундалик маиший фаолиятни бажариш лаёқати, шу жумладан, шахсий гигиена кўникмалари:

I даража - узоқ вақт сарфлаб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ҳажмни қисқартириш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати;

III даража - ўзига ўзи хизмат кўрсата олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик ва бошқа шахсларга тўлиқ боғлиқлик;

б) мустақил ҳаракатланиш лаёқати - маконда мустақил ҳаракат қилиш лаёқати, ҳаракатланишда, дам олишда ва гавда ҳолати ўзгарганда гавданинг мувозанатини сақлаш, жамоат транспортидан фойдаланиш:

I даража - вақт узоқроқ сарфланганда мустақил ҳаракатланиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб масофани қисқартириш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан мустақил ҳаракатланиш лаёқати;

III даража - ҳаракат қила олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик;

в) мўлжал олиш лаёқати - атроф вазиятни муқобил идрок этиш лаёқати (вазиятни баҳолаш, вақтни ва турган жойини аниқлаш лаёқати):

I даража - фақат одатдаги вазиятда мустақил ва (ёки) ёрдамчи техник воситалар ёрдамида мўлжал олиш лаёқати;

II даража - бошқа шахсларнинг ёрдамини талаб этадиган мўлжал олиш лаёқати;

III даража - мўлжал ола билмаслик (дезориентация) ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдами ва (ёки) назоратига муҳтожлик;

г) муомала қилиш лаёқати - идрок қилиш, ахборотни қайта ишлаш ва бериш йўли билан одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш лаёқати:

I даража - ахборот олиш ва бериш суръати ва ҳажмини пасайтириб муомала қилиш лаёқати, зарурият бўлганда ёрдам беришнинг ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг қисман ёрдами билан муомала қилиш лаёқати;

III даража - муомала қила олмаслик ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига муҳтожлик;

д) ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати - ўзини англаш ва ижтимоий ҳуқуқий-маънавий ахлоқий нормаларни ҳисобга олган муқобил хулқ-атвор лаёқати:

I даража - мураккаб ҳаётий вазиятларда ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқатининг вақти-вақти билан пайдо бўладиган чекланиши ва (ёки) қисман тузатиш киритиш имконияти билан ҳаётнинг айрим соҳаларига дахл қиладиган ролли функцияларни бажаришнинг доимий равишда қийинлиги;

II даража - фақат бошқа шахсларнинг мунтазам ёрдами билан қисман тузатиш киритиш имконияти билан ўз хулқ-атвори ва атроф-муҳитга танқидий муносабатнинг доимий равишда пасайиши;

III даража - ўз хулқ-атворини назорат қила олмаслик, унга тузатиш кирита олмаслик, бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига (назоратига) муҳтожлик;

е) ўқиш, билимларни (умумтаълим, касб-ҳунар билимлари ва бошқа билимларни) ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни (касб-ҳунар, ижтимоий, маданий, маиший, малака ва кўникмаларни) эгаллаб олиш лаёқати:

I даража - зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологияларни қўллаб ўқитишнинг махсус усулларидан, ўқитишнинг махсус режимидан фойдаланиб умумий типдаги таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари доирасида ўқиш, шунингдек муайян даражадаги маълумотга эга бўлиш лаёқати;

II даража - зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиб фақат ривожланишида нуқсонлари бўлган таълим олувчилар, тарбияланувчилар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки уйда махсус дастурлар бўйича ўқиш лаёқати;

III даража - ўқий олмаслик;

ж) меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати - ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати:

I даража - малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касб бўйича ишни давом эттира олмаслик;

II даража - ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ва (ёки) бошқа шахслар ёрдамида махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;

III даража - меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиб бўлмаслиги (ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги).


29. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг анча барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг биринчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

III даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

III даража - ҳаракат қилиш лаёқати;

III даража - мўлжал олиш лаёқати;

III даража - муомала қилиш лаёқати;

III даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати.


30. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг иккинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

II даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

II даража - ҳаракат қилиш лаёқати;

II даража - мўлжал олиш лаёқати;

II даража - муомала қилиш лаёқати;

II даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

II, III даража - ўқиш лаёқати;

II, III даража - меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати.


31. Меҳнат фаолиятининг I даражасига лаёқатнинг чекланишига ёки ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор мўътадил ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг учинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

I даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

I даража - ҳаракат қилиш лаёқати;

I даража - мўлжал олиш лаёқати;

I даража - муомала қилиш лаёқати;

I даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

I даража - ўқиш лаёқати.


32. Ногиронлик тўғрисида қарорлар чиқаришда илгари амалга оширилган тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг узвийлигини назарда тутадиган якка тартибдаги реабилитация дастури тузилади.



VI. ҚАЙТА ТИББИЙ ТЕКШИРИШДАН ЎТКАЗИШ

МУДДАТЛАРИ ВА ТМЭК ҚАРОРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ШИКОЯТ БИЛДИРИШ ТАРТИБИ


33. Ногиронлик навбатдаги қайта тиббий кўрикдан ўтказиш тайинланган навбатдаги ойнинг биринчи кунигача белгиланади.

Даволовчи врачлар ва ДПМнинг даволаш-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ДМК деб аталади) раислари ногиронлик гуруҳи қайта тиббий кўрикдан ўтказиш муддати кўрсатилган ҳолда белгиланган фуқароларни ТМЭКда тиббий текширишга юбориш учун ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.

Кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда, соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Муддатсиз ногиронлар деб эътироф этилган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.


34. Органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган, такрорий морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари содир бўлганда, даволашнинг ва ўтказилган реабилитация тадбирлари самарадорлигини, соғлиқнинг ҳолатини ҳамда ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронларни такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказишлар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб олти ойда, бир ёки икки йилда бир марта амалга оширилади.

Органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг барқарор, қайта тикланадиган морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари содир бўлганда, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг ўтишини ва саломатликни тиклашни, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда ногиронлик белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ муддатсиз белгиланади.

Чернобиль АЭСдаги ҳалокатни тугатиш оқибатлари билан боғлиқ ҳолда ногиронлар деб эътироф этилган шахсларга I - II гуруҳлар ногиронлиги муддатсиз белгиланади, ногиронликнинг III гуруҳида қайта тиббий текшириш муддати - 5 йилдан иборат бўлади. Ногиронликнинг сабаби: "ЧАЭСдаги ҳалокат оқибатида келиб чиққан" деб кўрсатилади.


35. Касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотиш даражасини белгилаш мақсадида қайта тиббий кўрикдан ўтказишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

соғлиқнинг меҳнатда олинган жароҳат ёки касбий касаллик оқибатида бузилиши;

амалга оширилган реабилитация тадбирлари, ўқитиш ёки қайта ўқитиш натижасида олинган касб-ҳунар бўйича ишларни бажариш имконияти;

шахснинг меҳнатда олинган жароҳат ёки касбий касалликдан олдинги касбий фаолиятини бажариш лаёқати.


36. ТМЭК муассасалари томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни такрорий экспертизадан ўтказиш, ушбу Низомнинг 33-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъи назар, амалга оширилади.

Такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказиш учун ТМЭК ногиронга қайта тиббий кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган билдиришнома юборади.

Зарур даражада хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (стационар даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлишдан) ташқари, қайта тиббий текширишга келмаган тақдирда, унга қайта тиббий кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган такрорий билдиришнома юборилади.

Зарур даражада хабардор қилинган шахснинг қайта тиббий кўрикдан ўтказишга узрли сабабларсиз такроран келмаганлиги такрорий қайта тиббий кўрикни ўтказишнинг белгиланган санасидан кейин 10 кун ўтгач, ногиронлик бўйича пенсияни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик бўйича пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш ногироннинг доимий яшаш жойига борган ҳолда тузилган ногироннинг такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида, фуқароларнинг тегишли маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ёки овул йиғини, ТМЭК, ТМК ва Пенсия жамғармаси бўлими вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия тўлашни далолатнома тузилган санадан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўхтатиб қўяди.

Бундай шахсларга ногиронлик пенсияси тўлашни тиклаш фақат бош ТМЭКларнинг тўловлар тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб фуқаро соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги эксперт қарори асосида амалга оширилади.


37. Тиббий кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирда, у бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки белгиланган тартибда, судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради, у кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. Фуқаро бош ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


VII. ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ ТУРЛАРИ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ БЕРИШ ЗАРУРЛИГИГА ОЛИБ КЕЛАДИГАН

КАСАЛЛИКЛАР, ЖАРОҲАТЛАР ВА НУҚСОНЛАР

ОҚИБАТЛАРИ РЎЙХАТИ


38. Ногиронларга ижтимоий ёрдам пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бирйўла тўланадиган тўловлар), реабилитациянинг техник воситалари, кресло-аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус шрифтли босма буюмлар, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар, шунингдек тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш ва маиший хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар шаклида кўрсатилади.

39. Ўзгаларнинг доимий парвариши, ёрдами ёки назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган ҳолларда тавсия қилинади.


40. Реабилитациянинг техник воситалари (бузилган функциялар, оёқ-қўллар ва ҳис этиш органлари компенсацияси учун қўлланиладиган махсус асбоб-ускуналар, приборлар, мосламалар) қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади: ифодаланган монопарез, гемипарез, трипарез, тетрапарез, ифодаланган гиперкинетик синдром, карлик, чўлтоқ панжа ва ампутациянинг юқорироқ даражаси, оёқ-қўл бўғимларининг ифодаланган контрактураси, шалвираб турган елка, тирсак, тизза бўғини, Шарп бўйича товон культияси ва иккала кўзнинг хира кўриши ёки яхши кўрадиган кўз (коррекция билан ёки кўриш майдонининг 20 градусгача концентрик торайишли 0,1 коррекциягача кўриш ўткирлиги).


41. Ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш қуйидаги кўрсаткичларга кўра амалга оширилади:

а) хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

NYНA бўйича III даража/IV функционал классдаги сурункали юрак етишмовчилиги;

III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;

жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;

IV даража (терминал босқич)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар;

б) сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:

гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;

ақлий заифликнинг, руҳий касалликлар (деменция)нинг оғир даражаси оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;

иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;

оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш пороклари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;

иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;

иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.

42. Муҳтож шахсларни, шу жумладан ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари ҳамда кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.





Низомга

1-ИЛОВА



ОЛД ТОМОНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТМЭКнинг


(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят) бош, туман (шаҳар), туманлараро ёки ихтисослаштирилган

НОГИРОНЛИК ТЎҒРИСИДА _____-сон

МАЪЛУМОТНОМАСИ


СЕРИЯ 10-А                                                                                  N 000001


А ҚИСМИ

(ногиронлик пенсияси (нафақаси) тайинлаш

учун БПЖнинг тегишли бўлимига берилади)

Ф.И.О.


Тиббий кўрикдан ўтказилувчининг манзили



Туғилган йили


Тиббий кўрикдан ўтказиш:



(дастлабки, такрорий (ёзилади)

Ногиронлик гуруҳи


Ногиронлик сабаби


            

    


Ногиронлик гуруҳи 201___ йил "___" ______________гача белгиланган


Қайта тиббий кўрикдан ўтказиш санаси: 201__ йил "___" _____________


……………………………………………………………………………………………

қирқиш чизиғи



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТМЭКнинг


(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят) бош, туман (шаҳар), туманлараро ёки ихтисослаштирилган

НОГИРОНЛИК ТЎҒРИСИДА _____-сон

МАЪЛУМОТНОМАСИ


СЕРИЯ 10-А                                                                                  N 000001


Б ҚИСМИ

(ногиронга берилади)

Ф.И.О.


Туғилган йили


Касби


Тиббий кўрикдан ўтказиш:



(дастлабки, такрорий (ёзилади)

Ногиронлик гуруҳи


Ногиронлик сабаби


            

            

             

Ногиронлик гуруҳи 201___ йил "___" ______________гача белгиланган

Қайта тиббий кўрикдан ўтказиш санаси: 201__ йил "___" _____________

ОРҚА ТОМОНИ

ТМЭК ташхиси




ТМЭК хулосаси ва тавсиялари




            

       


Асос: ТМЭК нинг ______-сон тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси.


Берилган санаси: 201__ йил "___" ____________________

М.Ў.

ТМЭК раиси






(имзо)



(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:






(имзо)



(Ф.И.О.)


       






(имзо)



(Ф.И.О.)


         






(имзо)



(Ф.И.О.)

……………………………………………………………………………………………

қирқиш чизиғи

ТМЭК хулосаси ва тавсиялари

1. Тиббий-эксперт тавсиялари



            

2. Касб ва меҳнат тавсиялари



                                

3. Ижтимоий-эксперт тавсиялари



Асос: ТМЭКнинг ______-сон тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси.


Берилган санаси: 201__ йил "___" ____________________

М.Ў.

ТМЭК раиси






(имзо)



(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:






(имзо)



(Ф.И.О.)


       






(имзо)



(Ф.И.О.)


         






(имзо)



(Ф.И.О.)

      





Низомга

2-ИЛОВА



ОЛД ТОМОНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТМЭКнинг


(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят) бош, туман (шаҳар), туманлараро ёки ихтисослаштирилган

_____-сон ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИДАН КЎЧИРМА


А ҚИСМИ

Тиббий кўрикдан ўтказилувчининг касбий меҳнат лаёқати

йўқотилганлиги даражасини ва қўшимча ёрдам турларига

муҳтожлигини аниқлаш тўғрисида (корхонага юборилади)

         

(ходимни ТМЭКга юборган корхонанинг манзили ва номи)

Ф.И.О.


Манзили


Туғилган йили


касби


Тиббий кўрикдан ўтказиш:



(дастлабки, такрорий (ёзилади)

Тиббий кўрикдан ўтказиш санаси 201___ йил "___" ________________

Жароҳатланиш, касалланиш санаси 201___ йил "___" ______________

Жароҳат оқибати


   

   


……………………………………………………………………………………………

қирқиш чизиғи

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТМЭКнинг


(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят) бош, туман (шаҳар), туманлараро ёки ихтисослаштирилган

_____-сон ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИДАН КЎЧИРМА


Б ҚИСМИ

Тиббий кўрикдан ўтказилувчининг касбий меҳнат

лаёқати йўқотилганлиги даражасини ва қўшимча

ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлаш тўғрисида

(тиббий кўрикдан ўтказилганга берилади)

Ф.И.О.


Туғилган йили


касби


Тиббий кўрикдан ўтказиш:



(дастлабки, такрорий (ёзилади)

Тиббий кўрикдан ўтказиш санаси 201___ йил "___" ________________



ОРҚА ТОМОНИ


Ногиронлик гуруҳи _______, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси фоизда _____%,

        

(ёзилади)

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини аниқлаш муддати 201__ йил "____" ______________гача

Навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш санаси 201_ йил "___" __________

Ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлик




Асос: ТМЭК нинг ______-сон тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси.

Маълумотнома берилган сана: 201__ йил "____" ____________________

М.Ў.

ТМЭК раиси






(имзо)



(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:






(имзо)



(Ф.И.О.)


       






(имзо)



(Ф.И.О.)


         






(имзо)



(Ф.И.О.)

……………………………………………………………………………………………

қирқиш чизиғи

Ногиронлик гуруҳи _______, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси фоизда _____%,

        

(ёзилади)

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини аниқлаш муддати 201__ йил "____" ______________гача

Навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш санаси 201__ йил "___" _________

Ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлик




Асос: ТМЭК нинг ______-сон тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси.


Маълумотнома берилган сана: 201__ йил "____" ____________________

М.Ў.

ТМЭК раиси






(имзо)



(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:






(имзо)



(Ф.И.О.)


       






(имзо)



(Ф.И.О.)


         






(имзо)



(Ф.И.О.)

       





Низомга

3-ИЛОВА



НОГИРОНЛИК ГУРУҲИНИ ОЛИБ

ТАШЛАШ ТЎҒРИСИДА ___-сон

МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг

___________________________ тумани бўлимига

Фуқаро


нинг


(Ф.И.О.)


Туғилган йили


Фуқаро


нинг

манзили:


Ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида ТМЭК қарори:

ТМЭКнинг ______ серияли, ______-сон маълумотномаси асосида белгиланган ногиронликнинг ______________ гуруҳи олиб ташланди.

Асос: ТМЭКнинг _____-сон тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси.


Берилган санаси: 201__ йил "____" ____________________

М.Ў.

ТМЭК раиси






(имзо)



(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:






(имзо)



(Ф.И.О.)


       






(имзо)



(Ф.И.О.)


         






(имзо)



(Ф.И.О.)

Топширдим

(ТМЭКнинг масъул шахси)



(лавозими, имзо, Ф.И.О.)

Қабул қилдим

(бўлимнинг масъул шахси)



(лавозими, имзо, Ф.И.О.)

201__ йил "___" ________________

……………………………………………………………………………………………

қирқиш чизиғи

(Тегишли тиббий-меҳнат эксперт

комиссиясига қайтарилади)

Фуқаро


нинг


(Ф.И.О.)


Туғилган йили


Фуқаро


нинг

манзили:


Ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида ТМЭК қарори:

ТМЭКнинг ______ серияли, ______-сон маълумотномаси асосида белгиланган ногиронликнинг ______________ гуруҳи олиб ташланди.


Асос: ТМЭКнинг _____-сон тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаси.


Берилган санаси: 201__ йил "____" ____________________

Топширдим

(ТМЭКнинг масъул шахси)



(лавозими, имзо, Ф.И.О.)

Қабул қилдим

(бўлимнинг масъул шахси)



(лавозими, имзо, Ф.И.О.)

201__ йил "___" ________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 283-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 60-модда















































Время: 0.1560
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск