ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1995 й. ПФ-1154-сон "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.05.1995 й.

N ПФ-1154



ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЎЗ ВАҚТИДА

ЎТКАЗИЛИШИ УЧУН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

РАҲБАРЛАРИНИНГ МАЪСУЛИЯТИНИ ОШИРИШ

БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун истеъмолчиларнинг ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишларини таъминлаш, халқ хўжалигида тўлов интизомининг аҳволи учун раҳбарларнинг маъсулиятини ошириш мақсадида:

2. Товарлар амалда жўнатилган ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб тўқсон кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисоблансин, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжудлигига йўл қўяётган устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхона раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан жуда қаттиқ маъмурий ва моддий жавобгарлик чоралари, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш чораси қўлланилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси тўлов қобилиятига эга бўлмаган истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бераётган (ишлар, хизматларни бажараётган) мансабдор шахсларни жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш устидан назоратни кўчайтирсин.

6. Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси вазирликлар, давлат қўмиталарининг, ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви идораларининг корхоналар ва ташкилотлар бўйича дебиторлик-кредиторлик қарзи, шу жумладан муддати ўтиб кетган қарздорлик ҳолати тўғрисида ҳар ойлик статистика ҳисоботини ишлаб чиқсин ва 1995 йилнинг июлидан жорий этсин.


7. Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда тўлов қобилиятига эга бўлмаган хўжалик субъектларининг касодга учраганлиги тўғрисида белгиланган тартибда ишларни қўзғатиш борасидаги фаолиятни кучайтирсин.

8. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги амалдаги қонунларга мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


9. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов





































Время: 0.2189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск