Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.1999 й. ПФ-2276-сон "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.03.1999 й.

N ПФ-2276



ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ФАОЛИЯТИ УСТИДАН БАНК ВА СОЛИҚ

НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини авж олдириш, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти учун реал шарт-шароитларга эга бўлган янги тадбиркорлик тузилмалари шакллантирилишини, шунингдек белгиланган ҳисоб-китоб тартибига риоя этилишини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1999 йилнинг 1 апрелидан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларига зга янги ташкил этилаётган савдо ва савдо-воситачилик корхоналарини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг ҳокимликларида рўйхатдан ўтказиш ва солиқ органларида ҳисобга қўйиш уларда ўзларининг устав фаолиятига мос келадиган савдо майдонлари, омборхоналари ҳамда асбоб-ускуналари, шу жумладан, чакана савдо корхоналари учун - назорат-касса аппаратлари ёки уларни харид қилишга ёхуд ижарага олишга маблағлари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Мазкур тартибга риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек Давлат солиқ қўмитасининг Раиси ва худудий солиқ органларининг раҳбарлари зиммасига юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва маҳаллий хокимият органлари давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномасига биноан, молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ пул операцияларини банк ҳисобварақлари орқали амалга оширмаётган юридик шахсларни белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлар реестридан чиқарсинлар.


4. Хўжалик юритувчи субъект ўзининг юридик манзилгоҳи ўзгаргани ҳақида рўйхатга олувчи органга ва солиқ хизмати органига ўн кун муддат ичида маълум қилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсларига солиқ органлари томонидан энг оз иш хақи миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача маъмурий жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

5. "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Фармонининг 8-банди савдо ва савдо воситачилик корхоналари учун ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни бажариш юзасидаи қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И.Каримов





















Время: 0.1503
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск