ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 23.06.2011 й. 11-ю-сон "Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.07.2011 й. 1211-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2011 й.

N 1211-1




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

23.06.2011 й.

N 11-ю


БУЙРУҒИ



Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун

телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2011 йил 21 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда) ва "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 221-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2002 йил 29 декабрдаги 200-сон буйруғи (рўйхат рақами 1211, 2003 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон) билан тасдиқланган "Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низом"га иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                      Х. Муҳитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун

телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш

тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахс.

Телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) - фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси";


еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Телекоммуникациялар тармоғи - узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи";


ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фавқулодда вазият (ФВ) - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат".


2. 2-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг низомини тасдиқлаш тўғрисидаги" деган сўзлар "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишилди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 28-сон, 295-модда

























































Время: 0.1339
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск