ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги Низом (АВ томонидан 11.07.2011 й. 2243-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 01.07.2011 й. 38-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 11 июлда 2243-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2011 йил 1 июлдаги

38-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга

уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 105-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сон "2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 229-модда) мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатишни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёлғиз қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати (кейинги ўринларда - ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати) уйда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинади.


2. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлардан (кейинги ўринларда - ижтимоий ходимлар) ташкил топади ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таркибий тузилмаси ҳисобланади.



II. ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ХИЗМАТИ

ҲАМДА ТУМАН (ШАҲАР) БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ

ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

МАРКАЗЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


3. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда уйда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш;

ёлғиз фуқароларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш мақсадида уларнинг илгари ишлаган меҳнат жамоалари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан алоқаларини олиб бориш;

интернат-уйларга жойлаштириш учун кўмаклашиш;

ёлғиз фуқароларга бевосита ижтимоий ходимлар томонидан қуйидаги ижтимоий хизматларни кўрсатиш:

зарур озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари ва дори-дармонларни уйга етказиб бериш;

уй-жой ашёлари ва кийим-кечакларни ювиш, кимёвий тозалашга топшириш, таъмирлаш ва уларни етказиб бериш;

зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ишларида, уй-жойни тозалашда, хонадон ичидаги сантехник жиҳозларни таъмирлашда кўмаклашиш;

қариндош ва дўстлар билан ёзишмалар олиб бориш билан боғлиқ илтимослар ва бошқа турдаги бир марталик топшириқларни бажариш.


4. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари:

ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари бўйича ҳар ҳафталик мониторинг олиб боради ва ижтимоий ходимларнинг хизмат кўрсатиш фаолиятига баҳо беради;

ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳар чорак якунида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига маълумот тақдим этиб боради.



III. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ВА ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ХИЗМАТИ ТОМОНИДАН ХИЗМАТ

КЎРСАТИЛАДИГАН ЁЛҒИЗ ФУҚАРОЛАР РЎЙХАТИ


5. Ёлғиз фуқароларнинг қуйидаги тоифалари уйда хизмат кўрсатиш учун қабул қилинади:

соғлиғига кўра ўзгалар парваришига муҳтож, фарзандлари (жумладан фарзандликка олинган болалари) ва яқин қариндошлари билан бирга яшамайдиган пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;

ўзгалар парваришига муҳтож, вояга етмаган ёхуд I ва II гуруҳ ногирон фарзандлари билан бирга яшайдиган пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;

ўзгалар парваришига муҳтож, фарзандлари жазо муддатини ўтаётган ёки узоқ муддатли даволанишда бўлган (руҳий, сил ва бошқа касалликлар) даври мобайнида пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;

фарзандлари (жумладан фарзандликка олинган болалари) ва яқин қариндошлари ҳамда ҳомийлари ёки васийлари бўлмаган ва қонунчиликка асосан бепул энг зарур молларни олиш имтиёзидан фойдаланаётган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.


6. Юқумли ҳамда руҳий касалликларга чалинган шахслар уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш учун қабул қилинмайди.


7. 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, фронт ортида хизмат қилган шахслар уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга биринчи навбатда қабул қилинади.


IV. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ

ФУҚАРОЛАРНИ УЙДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЧИҚАРИШ


8. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ёлғиз фуқароларнинг шахсий рўйхатлари туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари иштирокида аниқланиб рўйхатга олинади ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.


9. Уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

фуқаронинг шахсий аризаси;

фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

тиббий муассасанинг (ёлғиз фуқаронинг яшаш жойидаги поликлиникалар, шифокорлар маслаҳат комиссияси (ШМК), қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) хулосалари ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги хулосаси;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўтказилган ёлғиз фуқароларнинг уй-жой маиший шароитларини ўрганиш далолатномаси.


10. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилинган ҳар бир ёлғиз фуқарога шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини юритади ва унда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари паспорт нусхаси, агарда у ногирон бўлса, тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) маълумотномаси бўлиши лозим.


11. Ёлғиз фуқаронинг аризасига асосан ёки у интернат-уйларга, шифохонага жойлаштирилганда, вафот этганда ва бошқа ҳолларда хизмат кўрсатишдан чиқарилади.



V. ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш ижтимоий ходимлар томонидан амалга оширилади.


13. Ижтимоий ходимларнинг фаолият чегараси туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан аниқланади.


14. Ижтимоий ходимлар ўз ишларини ёлғиз фуқароларнинг хоҳишларини инобатга олган ҳолда тузилган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори томонидан тасдиқланган жадвал (режа) асосида ташкил этади.


15. Ижтимоий ходим лавозими ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг штат жадвалида 1 та лавозим:

қишлоқ жойларида 6 - 8 нафар ёлғиз фуқарога;

шаҳар жойларида 8 - 10 нафар ёлғиз фуқарога хизмат кўрсатиш ҳисобида белгиланади.


16. Ижтимоий ходимларнинг штатдаги сони туман (шаҳар)да ўзгалар парваришига муҳтож ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати томонидан хизмат кўрсатиладиган ёлғиз фуқаролар сонидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланади.


17. Ижтимоий ходимлар махсус хўжалик сумкалари (бир йилга битта сумка), халат (бир йилга битта халат) ҳамда хоналарни тозалаш учун инвентарь билан таъминланади.


18. Ижтимоий ходимларнинг лавозим-маошлари ижтимоий таъминот ходимлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткасига мувофиқ белгиланади.


19. Ижтимоий ходимларга йўл ҳақи учун компенсация тўловлари қонунчиликда белгиланган миқдорларда жорий қилинади.



VI. МОЛИЯЛАШТИРИШ


20. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг таъминот харажатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий таъминотга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


21. Смета харажатларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати фаолиятини амалга ошириш учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган канцелярия жиҳозлари ва бошқа инвентарларга бўлган иш берувчиларнинг ажратмалари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда энг зарур молларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 28-сон, 294-модда














































Время: 0.2174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск