Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2011 й. 204-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2011 й.

N 204


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиш билан қамраб олиш ишларини тубдан яхшилаш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни юқори малакали раҳбар ва педагогик кадрлар билан бутлаш, таълим стандартларини такомиллаштириш, замонавий педагогик ва ахборот-компьютер технологияларини жорий этиш ҳисобига ўқув-таълим жараёни сифатини ошириш, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида талаб қилинган мутахассисларни тайёрлашни ва коллежлар битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илгари юкланган вазифалар билан биргаликда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб ҳисоблансин:

халқ таълими органлари билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касбга йўллаш ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, янги ўқув йилига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул режасини шакллантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган мутахассисликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан оширишга йўналтирилган ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликларни янада бирхиллаштириш, республика минтақаларида кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчилари аниқ иш ўринларида ишлаб чиқариш амалиётидан ўтишини ташкил этишни ва уларни ишга жойлаштиришни таъминлаш, битирувчиларнинг меҳнат билан бандлиги устидан мониторинг олиб бориш;

таълим даражасини ва мутахассисларнинг касб тайёргарлиги сифатини оширишга йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларни такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни юқори профессионал раҳбар ва педагог кадрлар билан бутлаш ва уларни танлаш, уларнинг малакасини изчил ошириш ишларини тизимли асосда таъминлаш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, уларни замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ходимларининг чекланган умумий сони 68 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 53 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва аппарати ходимларининг чекланган сони 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорига, зарурият бўлганда, Марказнинг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари икки томонлама бўйсунишда бўладилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ва тегишли равишда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар;

ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бўйича ходимлар сони ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий тузилма асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқлари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори томонидан тайинланадилар;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар директори лавозимига тайинлаш қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сон фармойиши билан тасдиқланган Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини танлаш ва тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизматига қуйидаги функциялар юклансин:

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлар ва методик қўлланмаларни ишлаб чиқишни, янги авлод ўқув адабиётлари тайёрлашни ташкил этиш;

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқув жараёнини ташкил этишга методик ёрдам кўрсатиш, ўқитишнинг замонавий шаклларини, энг янги илғор педагогик ва ахборот-компьютер технологияларини жорий этиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ўқув-таълим ва тарбиявий ишлар даражасини ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизматини, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларини шакллантиришда уларнинг ходимлари таркибини касб-ҳунар коллежларида методист лавозими қисқартирилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимлар ҳисобига мустаҳкамлаш назарда тутилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 20 июлдаги 342-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 1 - 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 12 июлдаги

204-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази




























































Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳудудий бошқармалари














































Касб-ҳунар коллежлари


Академик лицейлар


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати





























































Идоравий метрологик назорат хизмати

































         





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 12 июлдаги

204-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

маркази марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ






Ҳайъат



Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

биринчи ўринбосари - Марказ директори



Илмий-методик кенгаш






































































































Директорнинг биринчи

ўринбосари - Бош бошқарма бошлиғи




Директор ўринбосари - бошқарма бошлиғи
















































Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси




Давлат таълим

стандартларини

такомиллаштириш ва

таълим йўналишларини

бирхиллаштириш

бошқармаси

5



Раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ва улар билан ишлаш бошқармаси

4


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бошқармаси

4



Молиялаштириш,

бухгалтерия ҳисоби

ва ҳисоботлар

бўлими

3










































Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қабул қилиш режасини шакллантириш бошқармаси


4





















Бош

юристконсульт


1





Ўқув жараёнини такомиллаштириш ва илғор  педагогик технологияларни жорий этиш бошқармаси

3





























Инвестицияларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорлик бўлими

3






























Сафарбарлик

ишлари бўйича

бош мутахассис

1


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бошқармаси

5













































Янги авлод дарсликлари ва қўлланмаларини яратиш ва улар билан таъминлашни ташкил этиш бўлими

3


















































Ишлар

бошқармаси

2


Маънавий-ахлоқий тарбия

ва спорт бўлими

3
















































































Ички аудит ва

молиявий назорат

хизмати

3













Ахборот технологияларини таълим жараёнига жорий этиш бўлими

3
































































































































































Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳудудий бошқармалари
























































































































Касб-ҳунар коллежлари



Академик лицейлар





































































































































Тасарруфидаги ташкилотлар

























































Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини

ахборот-методик таъминлаш хизмати


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари

малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

институти


Метрологик назорат идоравий хизмати












Ходимларнинг чекланган умумий сони - 67 киши,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 52 киши.

                  





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 12 июлдаги

204-сон қарорига

3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ











  

Бошқарма бошлиғи

  




























































































Бошқарма бошлиғининг

ўринбосари - бўлим бошлиғи

















Раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ва

уларнинг малакасини ошириш шўъбаси

(2 киши)


Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълимини ўқув-методик

таъминлаш бўлими


(2-3 киши)


Таълим муассасаларини

реконструкция қилиш,

мукаммал таъмирлаш ва

жиҳозлаш шуъбаси

(1-2 киши)







Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари фаолиятини ташкил

этиш ва уларга қабул қилиш

режасини шакллантириш бўлими


(1-3 киши)





















Молия-бухгалтерия хизмати

(2 киши)


















Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасаларига

методик кўмаклашиш бўйича

маслаҳатчилар - методистлар

хизмати

(6-8 киши)













































Ички аудит ва молиявий

назорат хизмати

(1-4 киши)

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари битирувчиларини

ишга жойлаштиришни

таъминлаш бўлими

(2-3 киши)























































Юрисконсульт

(1 киши)
































































































Кадрлар бўйича инспектор

(1 киши)

























































Ходимларнинг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 21-31 киши,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 19-23 киши

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 28-сон, 291-модда












































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск