ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 14.06.2011 й. 2011-09-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.07.2011 й. 2000-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.07.2011 й.

N 2000-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.06.2011 й.

N 2011-09


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2011 йил 26 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор в.в.б.                                                                       А. Обидов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Облигациялар фақат тижорат банклари, шунингдек очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда чиқарилиши мумкин:

а) аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида;

б) охирги уч йил мобайнида рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлган;

в) мустақил рейтинг баҳосини олган;

г) инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида;

д) устав капиталини қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган миқдорда шакллантирган;

е) камида уч йилдан бери фаолият юритаётган.

Мазкур банднинг "б" кичик банди талаблари тижорат банкларига татбиқ қилинмайди.

Тижорат банклари - очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан устав билан белгиланган банк устав капитали миқдори доирасида облигациялар чиқарилган тақдирда қарор қабул қилинган санадаги аудиторлик ташкилотининг ўз капитали миқдорига доир хулосасининг мавжудлиги талаб қилинмайди".


2. 24-банд "чиқарилган" деган сўздан кейин "ва сўндирилмаган (бекор қилинмаган)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Эмитентнинг охирги йил учун молиявий ҳисоботининг аудитор томонидан текшируви тугагунига қадар эмитент рисолани охирги тугалланган йил учун аудиторлик хулосаси нусхасини илова қилмаган ҳолда тақдим этишга ҳақли".


4. Қуйидаги мазмундаги 45-1-банд билан тўлдирилсин:

"45-1. Қимматли қоғозлар чиқариш ва (ёки) илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар киритишга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун эмитент инвестиция маслаҳатчисини жалб қилиши мумкин.

Эмитент томонидан инвестиция маслаҳатчиси жалб қилинган тақдирда, мазкур Қоидаларга мувофиқ қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор, рисола ва илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар матни инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг имзоси ва асосий муҳри билан тасдиқланади.

Инвестиция маслаҳатчиси эмитентга мазкур Қоидаларда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлашга доир хизматлар кўрсатади ва давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, улар ўртасида тузилган шартнома ва қонун ҳужжатларига мувофиқ эмитент олдида жавобгар бўлади".


5. 58-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилиши рўйхатдан ўтказувчи орган марказий аппарати томонидан амалга оширилган эмитент ҳужжатлари, шунингдек кейинги қимматли қоғозлар чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини амалга ошириш, илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар киритиш ва ушбу эмитентлар қимматли қоғозлари чиқарилишларини ЯДРдан чиқариб ташлаш рўйхатдан ўтказувчи орган марказий аппарати раҳбарининг буйруғи билан рўйхатдан ўтказувчи органнинг эмитент юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги ҳудудий бошқармаларига берилиши мумкин".


6. 85-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) жамият устав капиталини камайтириш мақсадида акциялар умумий сони қисқартирилганда".


7. Қоидаларнинг 1, , 2, ва 2б-иловалари "Муҳр Сана" деган сўзлардан кейин қуйидаги мазмундаги сатрлар билан тўлдирилсин:


"Қимматли қоғозлар чиқарилишига доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи: _________________


Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси _________


Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.Ш. ва имзоси:

           



  

Муҳр                                                                                                      Сана".


8. Қоидаларнинг 9 ва 10-иловалари қуйидаги мазмундаги сатрлар билан тўлдирилсин:

"Илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартиришлар киритишга доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи: __________________________


Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси _________


Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.Ш. ва имзоси:

                      



  

Муҳр                                                                                                      Сана".


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 305-модда














































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск