ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2011 й. 206-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2011 й.

N 206



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЁТ

ВА   ФАРМАЦЕВТИКА   ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА   ҲАҚ   ТЎЛАШ   ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 мартдаги 62-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 2-иловага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 14 июлдаги

206-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари

тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги

низомга 2-иловага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. I бўлим номига "ставкасига" сўзидан кейин "(лавозим маошига)" сўзлари қўшилсин.


2. II, IV, VI ва VII бўлимлар номидаги "схемали лавозим (ойлик) маошлари (ставкалари)ни" сўзлари "тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. III бўлимда:


а) бўлим номидаги "схемали лавозим (ойлик) маошлари (ставкалари)ни" сўзлари "тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3.1-бандда:

биринчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ногиронлар ва уруш фахрийлари учун госпиталлар";

тўртинчи хатбошидаги "сил касалликлари муассасаси штатида турадиган дорихоналарнинг ёрдамчи ходими" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3.2 ва 3.3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3.4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.4. Санаторий мактаб-интернатлари, чақалоқлар уйлари ва болалар боғчалари, болалар яслилари, ясли-боғчалардаги, умумий типдаги чақалоқлар уйларидаги гуруҳлар. Сил касалига, сил касали интоксикациясига, сил касалининг енгил ва йўқоладиган шаклларига чалинган болалар учун муассасалар ва гуруҳлар бунга кирмайди";


д) 3.22-банднинг биринчи хатбошидаги "ва сил касаллигига чалинган беморлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. V бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"V бўлим. Ушбу Рўйхатнинг I ва III бўлимларида назарда

тутилган икки ва ундан кўп асослар бўйича тариф ставкасига

(лавозим маошига) устамаларни 40 фоизга ошириш ҳуқуқини

берадиган шароитлар мавжудлиги муносабати билан уларда

ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни

ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар,

бўлинмалар ва лавозимлар".


5. Қуйидаги мазмундаги IX бўлим қўшилсин:


"IX бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига

(лавозим маошига) 50 фоиз миқдорида устама олиш

ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат

шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар,

бўлинмалар ва лавозимлар.


9.1. Сил касалликлари (сил касаллигига қарши) шифохоналари, диспансерлари, санаторийлари, санаторий-профилакторийлари, болалар боғча ва яслилари, чақалоқлар уйлари.

Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар (фармацевтлар), шу жумладан, кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари; мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан, кутубхона ва клуб ходимлари.

Номларидан қатъи назар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими лавозимлари; мутахассислар ва хизматчилар, кутубхона ва клуб ходимлари, эвакуаторлар.

Номларидан қатъи назар, кичик тиббиёт ходими, сил касаллигига қарши муассаса штатида турадиган дорихоналарнинг ёрдамчи ходими лавозимлари, барча касблардаги ходимлар.

9.2. Сил касалликлари (сил касаллигига қарши) муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналари.

Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари; мутахассислар ва хизматчилар (шу жумладан директор, бош муҳандис ва бошқалар).

Номларидан қатъи назар, ўрта тиббиёт ходими лавозимлари; мутахассислар ва хизматчилар (шу жумладан, цехларнинг бошлиқлари, мастерлар ва бошқалар).

Номларидан қатъи назар, кичик тиббиёт ходимлари лавозимлари, барча касблардаги ходимлар.

9.3. Даволаш-профилактика муассасаларининг силга чалинган беморлар учун бўлимлари, палаталари, изоляторлари, сил касалликлари кабинетлари.

Номларидан қатъи назар, врачлар ва ўрта тиббиёт ходими лавозимлари.

Номларидан қатъи назар, кичик тиббиёт ходими лавозимлари; бўлим ичида ишлашда беморларга хизмат кўрсатувчи барча касблардаги ходимлар.

9.4. Санаторий мактаб-интернатлари, чақалоқлар уйлари ва сил касалига, сил касали интоксикациясига, сил касалининг енгил ва йўқоладиган шаклларига чалинган болалар учун болалар боғчалари, болалар яслилари, ясли-боғчаларидаги, умумий типдаги чақалоқлар уйларидаги гуруҳлар.

Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари.

9.5. Сил касаллигига чалинган беморлар учун ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари.

Номларидан қатъи назар, врачлар, шу жумладан, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари лавозимлари.

Номларидан қатъи назар, ўрта тиббиёт ходими, кичик тиббиёт ходими лавозимлари, кийим-бош омборчилари.


Изоҳ. Сил касаллигига қарши муассасалар штатида турувчи, ушбу Рўйхатнинг I ва III бўлимларида назарда тутилган асослар бўйича тариф ставкасига (лавозим маошига) устама олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга зарарли меҳнат шароитлари учун уларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) устамалар умуман 50 фоиз миқдорида белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 302-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 65-модда

















































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск