ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2011 й. 208-сон "Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2011 й.

N 208



АҲОЛИНИ ЗИЛЗИЛАЛАР ОҚИБАТИДА

ЮЗАГА КЕЛГАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА

(ТАБИИЙ ВА ТЕХНОГЕН ТУСДАГИ) ҲАРАКАТ

ҚИЛИШГА ТАЙЁРЛАШ КОМПЛЕКС ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда аҳолининг тезкорлик билан ҳаракат қилиши, бундай вазиятлардан аҳолини огоҳлантириш ва унга тайёрлаш тизимининг ҳолатини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидаги устувор тадбирларни амалга ошириш Дастурнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолининг барча қатламларини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш;

аҳолини ўқитиш билан қамраб олишни кенгайтириш;

кўнгилли қутқарув дружиналари тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш;

зилзила оқибатларининг сейсмик хавфи даражасини камайтириш;

аҳолига юзага келаётган сейсмик вазиятни баҳолаш кўникмаларини сингдириш ва зилзила пайтида мутаносиб тарзда ҳаракат қилиш учун шарт-шароитларни таъминлаш;

таълим муассасаларининг ўқувчилари ва талабаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш.


3. Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек бошқа жалб этилган ташкилотларнинг раҳбарлари тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилишини, тадбирлар бажарилиши мониторинги олиб борилиши ва назорат қилинишини таъминласинлар.


4. Белгилансинки, Дастур тадбирларини амалга ошириш учун сарф-харажатлар ҳар йили ташкилотларга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 304-модда






















Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск