ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2011 й. ПҚ-1581-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2011 й.

N ПҚ-1581



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


1. 2011 йил 5 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида савдо ваколатхоналарини ўзаро таъсис этиш тўғрисидаги Битим;


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида илмий-технологик ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Савдо ваколатхонаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади ва унга ҳисобот беради;

Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини юритиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан мутасаддилик қилинадиган "Ўзтрейд" АЖ ва "Ўзсаноатэкспорт" АЖ маблағлари, шунингдек бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Савдо ваколатхонасини ташкил қилиш, молиялаштириш ва фаолият юритишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 300-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 7-сон, 187-модда






















Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск