ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Иқтисодиёт ислоҳотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.01.1994 й. ПФ-745-сон "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.01.1994 й.

N ПФ-745


ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА

ЧУҚУРЛАШТИРИШ, ХУСУСИЙ МУЛК

МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бозор механизми самарали ишлаши учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш зарурлигидан келиб чиқиб ҳамда хусусий мулкни ҳимоя қилиш мақсадида:

2. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқсин ҳамда кўриб чиқиш учун тақдим этсин, бунда саноат ва қурилиш тармоқларида хусусийлаштиришни амалга оширишга алоҳида эътибор берилсин. Унда қуйидагилар назарда тутилсин:

ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини фуқароларнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига эркин киришини таъминлайдиган очиқ турдаги жамиятларга айлантириш;

республика кўчмас мулк савдоси биржасини ташкил этиш ҳамда хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат объектларини у орқали сотишни амалга ошириш;

республика фонд биржасини ташкил этиш ҳамда унда хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг биринчи туркуми жойлаштирилишини таъминлаш.

"Ўздавжамғарма" Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда ташкил этилаётган ва қайта тузилаётган акционерлик жамиятларининг акцияларини чиқаришни ва уларнинг фонд биржасида жойлаштирилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлатга қарашли бўлмаган мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ҳамда фуқароларнинг хусусий мулкка эгалик ҳуқуқларини бузганлик учуи маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгиласин. Кўрсатилган таклифлар директив органларга тақдим этилсин;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Фуқаролик кодексларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикасида валюта бозорини ривожлантириш ва муомаладаги мавжуд валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбскистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

халқаро банк амалиётида қабул қилинган нормаларга мувофиқ фоизлар тўлаган ҳолда жисмоний шахсларга чет эл валютасида счётлар очиш учун жойларда зарур шароитлар яратсин;

ўзининг "ВИЗА Интернешнл" дебит ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни ҳамда уларга ҳам Ўзбекистон Республикаси ичида, ҳам чет элда хизмат кўрсатишни тезлаштирсин;

банкларнинг нақд чет эл валютасидаги касса операцияларини ўз корреспондентлик счётлари тизими орқали марказлаштирилган тарзда хизмат кўрсатишга қабул қилсин.


6. Фуқароларнинг товарлар келтиришни ва ички бозорни тўлдиришни таъминлайдиган хусусий-тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама рағбатлантирилсин, майда улгуржи, шу жумладан оилавий асосдаги савдо тузилмаларини ташкил этиш бутун чоралар билан қўллаб-қувватлансин.

Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва акционерлик-тижорат банклари тегишли гаров ёки кафолат шарти билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий ва чет эл валютасида кредит беришни амалга оширсинлар. Давлат муассасалари кўрсатилган тузилмалари рўйхатга олишда ва банкларда уларнинг счётларини очишда мавжуд бўлган тўсиқлар ва сансалорликларни бартараф этсинлар Адлия вазирлиги кўрсатилган масалалар бўйича низомни тасдиқласин.

Нақд чет эл валютлари ва МДҲ мамлакатлари пул белгиларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий фуқаролар томонидан республикага келтириш ва четга чиқариш бўйича чеклашлар бекор қилинсин, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно.

8. Молия вазирлиги ҳузурида, "Ўздавхазина"нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги активларининг бир қисмини берган ҳолда, мамлакат ва хорижий инвестициялар суғуртаси бўйича "Ўзбекинвест" давлат компанияси ташкил этилсин.

Молия вазирлиги бир ой муддатда дастлабки устав сармоясини шакллантирпш манбалари тўғрисидаги масалани ҳал этсин. Компания тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда хорижий инвестициялар учуч энг қулай тартиб яратилиши назарда тутилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки, умумий саноат учун мўлжалланган маҳсулотларни ва халқ истеъмол молларини давлат томонидан харид қилиш ҳажмлари тасдиқланмайди, тақсимланмайди ҳамда етказиб берувчиларга ва истеъмолчиларга маълум қилинмайди.

Вазирлар Маҳкамаси давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини таъминлаш, давлатлараро битимларни бажариш ва зкспорт мақсадлари учун ёқилғи-энергетика ва хом ашё ресурсларини етказиб бериш ҳажмларини аниқласин ва тасдиқласин.


11. Корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган товарлар ва маҳсулотларни сўм-купонларга сотиш бўйича товар - хом ашё биржалари иштирокида улгуржи ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётга жорий этилсин.

Шу тарзда сотиб олинган товарларни республика ташқарисига чиқариш учун тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, лицензия талаб қилинмайди ва бож пошлинаси олинмайди.


12. Вазирлар Маҳкамаси Комплексларининг раҳбарлари икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар тўғрисида таклифлар киритсинлар:

корхоналарнинг хўжалик фаолиятини бошқариш органи сифатида бозор муносабатларини ривожлантириш шарт-шароитларига жавоб бермаётган давлат концернларини тугатиш тўғрисида;

концернларни 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқарувчилар уюшмаларига айлантириш, ушбу уюшмалар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда уларнинг директив функцияларга эга эмаслиги, уларнинг асосий вазифаси бозор конъюнктураси ва маҳсулотлар маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилашдан иборат эканлигини назарда тутиш.

Давлат-акционерлик уюшмалари ва корпорациялари ўз уставларини "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Қонунга ва юқорида кўрсатилган талабларга мувофиқлаштирсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хўжалик бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш ҳуқуқи берилсин.

13. Ҳокимликлар ва юқори бошқарув органлари томонидан, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг молиявий ва хўжалик фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди деб ҳисоблансин.

Ҳокимликлар томонидан туманлар ва шаҳарлар ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига ҳар хил бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этилиши қатъиян тақиқлансин.

14. Ўзбекистон Республикасига келтириладиган товарларнинг барча турлари импортига бож пошлиналари 1995 йил 1 июлга қадар бекор қилинсин.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республика ҳудудига келтириш тақиқланган товарлар (қимматли буюмлар) рўйхатини аниқласинлар ва уни республика божхона бўлинмаларига етказсинлар.

16. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартиби соддалаштирилсин. Чет элга борувчининг аризаси ва тегишли хорижий давлатнинг келиш визаси чет элга бориш учун асос бўлади деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан ташқарига жўнаб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнларини компьютерлаштириш бўйича бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси чет элга боришлари маҳсус келишишни талаб этувчи мансабдор шахслар рўйхатини ўн кун муддатда белгиласин.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармонни бажариш бўйича тегишли қарорлар қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И.Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 21.01.1994 й.

745-сонли Фармонига

2-ИЛОВА




ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН ДАВЛАТ

КОНЦЕРНЛАРИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ

ЭТИЛАЁТГАН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР

УЮШМАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ


1. Кимё саноати корхоналари уюшмаси - кимё саноати концерни негизида.


2. Радиоэлектроника ва элекир техникаси саноати корхоналари уюшмаси  радиоэлектроника ва электр техникаси саноат концерни негизида.


3. Металлургия саноати корхоналари уюшмаси - металлургия саноати концерни негизида.


4. Машинасозлик корхоналари уюшмасн - машинасозлик концерни, "Қишлоқхўжаликмаш" концернининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ва тўқимачилик саноат учун машинасозлик концерни негизида.


5. Автомобилсозлик корхоналари уюшмаси - "Қишлоқхўжаликмаш" концернининг автомобилсозлик корхоналари негизида.


6. Рангли металлар қазиб олиш корхоналари уюшмаси  Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси негизида


"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш Ахборотномаси",

1994 й. 2-сон, 54-модда





































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск