Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокига нисбатан 2010 йил 4 июндаги Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Қоидалари (АВ томонидан 29.07.2011 й. 2250-сон билан рўйхатга олинган 10.07.2011 й. Давлат божхона қўмитаси 01-02/12-9-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ГС-01/19-4107-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 29 июлда 2250-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи

иқтисодий алоқалар, инвестициялар

ва савдо  вазирлигининг

2011 йил 10 июлдаги 01-02/12-9,

ГС-01/19-4107-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси

Бойсун инвестиция блокига нисбатан 2010 йил 4 июндаги

Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон

Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган

товарларнинг божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), "Ер ости бойликлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда) ва "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 июндаги ПҚ-1351-сон "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." (Малайзия) компанияси билан маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокида геология-разведка ишларини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори билан маъқулланган Ўзбекистон Республикаси ва "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." компанияси ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокига нисбатан 2010 йил 4 июндаги Маҳсулот тақсимотига оид битим, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 июндаги 124-сон "Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш бўйича чоралар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июндаги ПҚ-1548-сон "Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга оширишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ кўрсатиб ўтилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


БЮД (Божхона юк декларацияси) - юридик аҳамиятга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжат;


Ваколатли орган - "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси;


Инвестор - Малайзиянинг қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." компанияси ва Кайман оролларининг қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган "Delta Oil Uzbekistan Company Limited" компанияси, шунингдек уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;


МТБ - Ўзбекистон Республикаси ва "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." (Малайзия) компанияси ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокига нисбатан 2010 йил 4 июндаги Маҳсулот тақсимотига оид битим, илова, қўшимча ва ўзгартиришларини ўз ичига олган ҳолда;


Маркетинг компанияси - МТБни амалга ошириш давомида олинган нефть-газ маҳсулотини биргаликда сотиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсис қилинадиган юридик шахс;


нефть-газ маҳсулоти - нефть-газ операцияларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, қазиб олинган, тайёрланган, қайта ишланган ва (ёки) сақланган ҳамда тегишли етказиш жойига технологик йўқотишларни айириб ташлаган ҳолда етказилган нефть, табиий газ, конденсат, бошқа углеводород маҳсулотлари ва йўлдош маҳсулотларни англатади;


нефть-газ операциялари - МТБда белгиланган шартнома майдони ва шартномадан ташқари майдон доирасида геология-разведка ишлари билан боғлиқ бўлган лойиҳалаштириш, товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш, ерости бойликларини геологик ўрганиш, шу жумладан, разведка (баҳолаш) қудуқларини бурғулаш, саноат конларини ривожлантириш ва жиҳозлаш, қазиб чиқариш, барқарорлаштириш, тайёрлаш (шу жумладан, табиий газни тайёрлаш), ажратиб олиш (шу жумладан, тайёр олтингугуртни олиш), қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, қайта ишлаш, шартнома майдонида қазиб олинган углеводородлар ва олтингугуртни етказиш жойига етказиб бериш, шартнома майдонига нисбатан йўқ қилиш ва консервация қилиш операциялари бўйича фаолият, шунингдек мазкур операциялар билан бевосита боғлиқ бўлган ва МТБни бажариш доирасида ҳамда мақсадларида амалга ошириладиган бошқа фаолият;


Оператор - Ўзбекистон Республикасида МТБ бўйича нефть-газ операцияларини бажаришни ташкил этиш учун тузилган "PETRONAS Carigali (Baisun) Operating Company" МЧЖ, шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари;


Пудратчи - Инвестор ва (ёки) Оператор билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (контракт) тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча Пудратчи билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар (контрактлар) тузилган субпудратчиларни ҳам ўз ичига олади;


табиий газ - МТБни амалга ошириш давомида шартнома майдонида ҳарорат ва босимнинг нормал шароитида (20°С ва 101,325 кПа) газ ҳолатида қазиб олинадиган углеводородлар, жумладан, углеводород конларининг пластик қоришмаларидан суюқ углеводородларни экстракция ва сепарация қилишдан кейин қоладиган йўлдош газ ва қуруқ газ, бошқа углеводород маҳсулотлари бундан мустасно;


товарлар - Инвестор, Оператор, уларнинг МТБга доир нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган Пудратчи ҳамда субпудратчилари томонидан олиб кириладиган, бошқарув қўмитаси томонидан тасдиқланган йиллик иш дастури ва бюджетда назарда тутилган, нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун мўлжалланган товарлар, ускуналар, материал-техник захиралар, транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар;


углеводородлар - нефть, табиий газ, газ конденсати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотлари ва (ёки) юқорида кўрсатилган моддалардан ҳар бирининг контекстга кўра алоҳида номи.

Мазкур Қоидаларда алоҳида изоҳ берилмаган бошқа барча тушунчалар ушбу тушунчалар учун МТБда берилган маънони англатади.


2. Товарларни етказиб бериш бўйича импорт операциялари (шартномалар, етказиб бериш паспорти) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Нефть-газ маҳсулотларини олиб чиқиш бўйича экспорт операциялари (шартномалар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан тузган товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари Ўзбекистон Республикаси банкида ва божхона органларида ҳисобга қўйилмайди.


3. Иқтисодий сиёсат чоралари қўлланиладиган товарлар қонун ҳужжатларида ва МТБда белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.


4. Инвестор ва (ёки) Оператор ва уларнинг пудратчилари томонидан олиб кирилиб, эркин муомалага чиқаришга мўлжалланган ҳамда вақтинча олиб кириш режимига жойлаштирилиб, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви МТБнинг 21-моддасига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:

МТБ бўйича "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби божхона органлари томонидан МТБ бўйича Инвесторга берилган шартли 00000033 кодига асосан юритилади;

МТБ бўйича "Delta Oil Uzbekistan Company Limited" томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби божхона органлари томонидан МТБ бўйича Инвесторга берилган шартли 00000038 кодига асосан юритилади;

Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган Операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади;

Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ пудратчиларга берилган КТУТ кодига асосан юритилади.

Инвесторнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарларига алоҳида код берилади.

Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек вақтинча олиб кириш режимига жойлаштирилиб, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви пайтида берилган имтиёзлар ҳисобини юритиш учун БЮД божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади.


5. Оператор нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 224-модда) ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омборини ташкил этишга ҳақли.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига Инвестор ва Ваколатли органга тегишли бўлган нефть-газ маҳсулотларини биргаликда экспорт қилиш Маркетинг компанияси томонидан МТБга асосан (қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) тўғридан-тўғри харидор - учинчи шахс билан тузилган шартномалар асосида экспорт божхона режимида МТБ қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Маркетинг компанияси томонидан олиб ўтиладиган нефть-газ маҳсулотларининг ҳисоби Маркетинг компаниясига қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган КТУТ коди асосида амалга оширилади.


8. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари учун товар келиб чиқиш давлати сертификатининг берилиши Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда), Маркетинг компаниясининг аризаси бўйича амалга оширилади.



II. ЭРКИН МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ УЧУН

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ

ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


9. Товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига БЮД тўлдирилган ҳолда қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб жойлаштирилади:

24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

44-устуннинг 3-бандида МТБнинг рақами ва имзоланган санаси, тегишли шартномаларнинг (контрактларнинг) рақамлари ва саналари кўрсатилади;

"С" устуни Ўзбекистон Республикаси резидентлари билан тузилган шартномалар бўйича товарлар олиб ўтилганда тўлдирилади.


10. Эркин муомалага чиқариш режимида товарларни расмийлаштиришда Экспорт-импорт юкларни расмийлаштиришда божхона органларига тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига (рўйхат рақами 428, 1998 йил 8 апрель) мувофиқ ҳужжатлар, шунингдек товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига МТБга асосан нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун олиб кирилаётганлиги, уларнинг йиллик иш дастури ва бюджетда назарда тутилганлигини Оператор томонидан тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади.


11. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификацияланиши мажбурий бўлган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарларни сертификациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 178-модда) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 901, 2000 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 33-сон, 376-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилган товарлар, Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд Пудратчининг аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига экспорт божхона режимида қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.


13. Инвестор, Оператор ёки пудратчиларнинг эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлари божхона омбори режимига жойлаштирилиши мумкин.



III. ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИШ БОЖХОНА РЕЖИМИГА

ЖОЙЛАШТИРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ

ВА РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


14. Товарларни вақтинча олиб кириш божхона режимида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 372-модда) ва Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1418, 2004 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) асосида Инвестор ва (ёки) Оператор ёки Пудратчининг аризасига мувофиқ амалга оширилади.


15. Товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд Пудратчи томонидан олиб кириш мақсадларига кўра кўрсатилган муддатга мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда БЮД тўлдирилиб жойлаштирилади:

24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

44-устуннинг 3-бандида МТБнинг рақами ва имзоланган санаси, тегишли шартномаларнинг (контрактлар) рақамлари ва саналари кўрсатилади.


16. Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд Пудратчи вақтинча олиб кириш режимининг охирги муддати тугагунига қадар вақтинча олиб кирилган товарларни қуйидаги усуллардан бири орқали тасарруф этиши керак:

уларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан реэкспорт режимида олиб чиқиши;

белгиланган вақтинча олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин тегишли божхона органига ёзма мурожаат асосида уларнинг вақтинча олиб кириш муддатларини узайтириши;

уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.


17. МТБнинг бутун амал қилиш муддати давомида товарларнинг вақтинча олиб кирилишини БЮДда кўрсатилган дастлабки муддатидан кўпроқ муддатга узайтириш Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 372-модда) ва Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1418, 2004 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) мувофиқ амалга оширилади.


18. Вақтинча олиб кириш режимида олиб кирилган товарларнинг божхона расмийлаштируви расмийлаштирув вақтида улар жойлашган ҳудуддаги тегишли божхона органи томонидан, товарлар олиб кирилаётганида назоратга қўйган божхона органи билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.



IV. ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ


19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига табиий газни олиб чиқиш қонун ҳужжатлари ва МТБ қоидаларига мувофиқ экспорт божхона режимида амалга оширилади.


20. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ учун товарнинг келиб чиқиш давлати сертификатининг берилиши Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда), Маркетинг компаниясининг аризаси бўйича амалга оширилади.


21. Қувурлар орқали олиб ўтиладиган табиий газни декларация қилиш ва божхона расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади.


22. Биринчи босқичда: Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан табиий газ ўтказиладиган ойдан аввалги ойнинг 20 санасидан кеч бўлмаган муддатда, Маркетинг компанияси божхона органига Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган ҳисобот ойидаги табиий газ ҳажми бўйича вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда ВБЮД деб юритилади) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

маркетинг келишувларининг нусхаси (агар Инвестор томонидан МТБ доирасида тузилган бўлса, фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

табиий газ экспорти бўйича шартнома;

божхона расмийлаштируви учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши мўлжалланган табиий газ ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);

ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказишга мўлжалланган табиий газнинг етказилиш давлати, оғирлиги, ҳажми, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоб-китоб ҳужжати.


23. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

1-устуннинг учинчи кичик бўлимида "Декларация тури"да "ВД" - вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясининг ҳарфли индекси кўрсатилади;

2-устунда "Жўнатувчи/экспортёр"да Маркетинг компаниясининг жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Ваколатли орган ва Инвестор топшириғи бўйича Маркетинг компанияси кўрсатилади;

9 ва 28-устунларда Маркетинг компаниясининг тегишли реквизитлари кўрсатилади;

24-устуннинг чап кичик бўлими "Битим хусусияти"да битимнинг коди "79" кўрсатилади;

29-устун "Чегарадаги божхона"да газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш тижорат ўлчов тармоғини назорат қилувчи божхона постининг номи ва коди кўрсатилади;

31-устун "Юк жойлари ва товарларнинг баёни"да:

Табиий газнинг етказиб берилиш календарь ойи ва йили кўрсатилиб, "_________ муддатда етказиб бериш" ёзуви киритилади;

табиий газнинг кўрсатилган муддатда олиб чиқилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;

44-устун "Қўшимча маълумот/тақдим этилаётган ҳужжатлар"да:

3-рақам остида олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ, табиий газ экспорти шартномасининг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилади;

8-рақам остида Маркетинг компанияси ҳамда Ваколатли орган ва Инвестор ўртасидаги топшириқ шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади;

45-устун "Божхона қиймати"да табиий газ экспорти шартномасининг шартлари асосида божхона чегараси орқали ўтказилиши мўлжалланаётган табиий газ ҳажмига мувофиқ аниқланадиган шартли божхона қиймати қайд қилинади;

ВБЮДда қайд этилиши лозим бўлган бошқа маълумотлар табиий газнинг мўлжалланаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тахминан кўрсатилади.

Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатларни талаб этадиган ВБЮДнинг устунлари тўлдирилмайди.

Д "Божхона назорати" устунида божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газ етказиб бериладиган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳр билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.


24. ВБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви БЮДни тақдим этиш орқали декларация қилинадиган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ божхона органи томонидан амалга оширилади. ВБЮДни рўйхатдан ўтказиш БЮДни рўйхатдан ўтказиш китобида амалга оширилади.


25. Иккинчи босқичда божхона органи томонидан ВБЮД қабул қилинадиган кунда амал қиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ БЮДнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.


26. Тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикканда) БЮДни тақдим этиш муддати ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг рухсати билан ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда Маркетинг компанияси божхона органига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.

БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ВБЮД;

Ўзбекистон Республикаси газ транспорт компанияси ва Оператор томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида табиий газни қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

Маркетинг компанияси ва харидор - учинчи шахс томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида табиий газни қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;

ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган табиий газнинг ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда ўтказилган табиий газни етказиб бериш давлати, оғирлиги, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҳисобот ойида табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги Маркетинг компаниясининг маълумотномаси;

мувофиқлик сертификати;

Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1137, 2002 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон) 1-иловасига мувофиқ ваколатли банк томонидан бериладиган ҳисоб-китоблар маълумотномаси.


27. БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮДни тўлдиришни ҳамда қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

40-устун "Умумий декларация/аввалги ҳужжат"да ВБЮДнинг маълумот рақами кўрсатилади;

Д "Божхона назорати" устунида божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳр билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.


28. БЮДга ВБЮДга берилган маълумот рақами берилади, бунда улар бир-бирининг ажралмас қисми ҳисобланади.


29. БЮД ва ВБЮДда кўрсатилган табиий газнинг амалдаги ҳажмларида фарқ бўлганда, табиий газнинг амалда ўтказилганлиги тўғрисида декларант томонидан ҳужжатлар тақдим қилинганда ВБЮДни қайта расмийлаштириш амалга оширилмайди.

Бунда, агар БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган йиғим суммаси ВБЮД бўйича тўланган суммадан ортиқ бўлса, уларга қўшимча ҳақ тўланади. Божхона расмийлаштируви учун йиғимларга қўшимча ҳақ божхона органи БЮДни қабул қилгунга қадар ёки бир пайтда амалга оширилади.


30. Агар БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган сумма ВБЮД бўйича тўланган суммадан кам бўлса, божхона расмийлаштируви учун ортиқча тўланган тўловларни қайтариш ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш Ортиқча тўланган ва ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (рўйхат рақами 947, 2000 йил 14 июль) амалга оширилади.


31. Агар ВБЮД бўйича ўтказилиши қайд қилинган табиий газнинг экспортга етказиб берилиши амалга оширилмаган бўлса, ВБЮД бекор қилинади. Бунда божхона расмийлаштируви учун тўланган тўловларни қайтариш Ортиқча тўланган ва ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (рўйхат рақами 947, 2000 йил 14 июль) амалга оширилади.



V. ИНВЕСТОР, ОПЕРАТОР, МАРКЕТИНГ

КОМПАНИЯСИ ВА ПУДРАТЧИЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


32. Инвестор, Оператор, Маркетинг компанияси ва пудратчиларнинг мажбуриятлари:

божхона органига олиб ўтилаётган товарларни кўрсатиш ва божхона органига уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаш;

вақтинча олиб кириш режимида олиб кирилган товарларни эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларини тўлаш;

вақтинча олиб кириш муддатлари тугаганида товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига расмийлаштириш;

МТБнинг амал қилиш муддатлари тугаши бўйича эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган товарлардан фойдаланиш тўғрисида божхона органига якуний ҳисобот тақдим қилиш.


33. Пудратчи товарларни олиб киришда Инвестор ва (ёки) Оператор ва Пудратчи томонидан тузилган шартнома (контракт)лар шартларига мувофиқ, мазкур Қоидаларнинг 32-банди иккинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган мажбуриятларни бажаради.


34. Мазкур Қоидаларнинг 32-банди иккинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган мажбуриятлар, тузилган шартномаларга мувофиқ, Инвестор, Оператор ёки Пудратчи томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.


35. Инвестор, Оператор ёки Маркетинг компанияси томонидан МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор жавобгар бўлади.


36. Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва (ёки) Оператор билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ Пудратчи жавобгар бўлади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


37. Зарур ҳолларда Оператор Инвесторнинг топшириғига биноан ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига лойиҳа, техник, ҳисобот ҳужжатларини, геологик-геофизик материалларни, геологик зотлар ва пластик флюидларнинг намуна ва нусхаларини ишлов бериш, таҳлил қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида тегишли божхона органига ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқиши мумкин.


38. Оператор Инвесторнинг топшириғига биноан ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда ёзувларнинг асл нусхаларини ва бошқа маълумотларни уларга ишлов бериш, таҳлил қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. Инвестор ва (ёки) Оператор МТБ шартларига мувофиқ, кўрсатилган олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келишга мажбур.


39. МТБ шартларига кўра, Инвестор, Оператор, Маркентинг компанияси, пудратчилар, субпудратчилар, етказиб берувчилар ва бошқа шахсларнинг нефть-газ операцияларини МТБ бўйича бажариш учун жалб қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий тураржойига эга бўлмаган ходимлари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳар қандай маиший буюмларни ва бошқа шахсий нарсаларни, шу жумладан мебель, маиший техника ва ҳоказоларни, ушбу ходимлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш шарти билан божхона тўловларисиз (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай буюмларга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга бериш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, солиқ солинишига олиб келади.


40. Олиб кирилган товарларнинг белгиланмаган мақсадда ишлатилиши, шу жумладан, нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун олиб келинган товарларни бошқа шахсларга бериш ҳолларида, божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бюджетига тўланиши керак бўлган барча божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.


41. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзстандарт" агентлиги, Ваколатли орган, Оператор ва Инвестор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 323-модда


















































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск