ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2011 й. 212-сон "Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини Наманган муҳандислик-технология институтига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2011 й.

N 212


НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ

ИНСТИТУТИНИ НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-

ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан, бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек республика, шу жумладан, тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқариш тармоқларининг кадрлар ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти Наманган муҳандислик-технология институтига айлантирилсин.


2. Қуйидагилар Наманган муҳандислик-технология институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тўқимачилик, енгил саноат ва матбаа саноати тармоқлари учун технологик машина ва асбоб-ускуналар, кимё технологиялари, технологик жараёнларни автоматлаштириш, гулчилик йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

институт фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича амалий илмий-тадқиқот ишларини рўёбга чиқариш учун замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш;

умумтехника ва техника таълим йўналишлари бўйича юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти билан чуқур интеграциялаш;

ёшларни миллий, ватанпарварлик ва фидоийлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахсни тарбиялаш.


3. Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Наманган муҳандислик-технология институтига ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасасининг тегишли соҳаларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш йўналишларини назарда тутсин;

бир ой муддатда Наманган муҳандислик-технология институтининг уставини ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин;

2011/2012 ўқув йили бошлангунгача Наманган муҳандислик-технология институтининг таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқласин;

2012/2013 ўқув йилидан бошлаб муҳандислик технологиялари соҳасида тасдиқланган асосий таълим йўналишлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этиш учун тегишли ўқув-лаборатория базасини ва илмий-педагог ходимларни тайёрлаш чора-тадбирларини кўрсин;

Наманган муҳандислик-технология институтининг соҳаси ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш истиқбол режасини тасдиқласин.


5. Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасига кадрларнинг бошқа асосий буюртмачилари билан биргаликда институтнинг ўқув-ишлаб чиқариш ва лаборатория базасини ташкил қилиш ва мустаҳкамлашда кўмаклашиш тавсия этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 313-модда

















Время: 0.1560
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск