ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув жараёнини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 25.07.2011 й 212-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 июлдаги

212-сон қарорига

ИЛОВА


Наманган муҳандислик-технология

институтининг ўқув жараёнини такомиллаштириш,

профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур

моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

  

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Наманган муҳандислик-технология институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги, Наманган муҳандислик-технология институти


2.

Наманган муҳандислик-технология институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Наманган муҳандислик-технология институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


3.

Наманган муҳандислик-технология институтининг тузилмасини тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти


4.

Наманган муҳандислик-технология институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари - Наманган вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.


2011 йил

август


Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти


5.

Наманган муҳандислик-технология институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.

Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашда унинг ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти, Миллий телерадиокомпания


6.

2011 - 2012 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 сентябргача


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти


7.

Наманган муҳандислик-технология институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Тошкент шаҳридаги бошқа олий таълим муассасаларининг ихтисосли кафедраларида, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тажриба орттиришини ташкил этиш.


2011 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмаси, Наманган муҳандислик-технология институти

8.

Наманган муҳандислик-технология институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш.


Ҳар йили

1 январгача

Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

9.

Наманган муҳандислик-технология институтининг асосий таълим йўналишлари бўйича магистратура очиш учун зарур ўқув-лаборатория базаси, илмий-педагогик салоҳият ва ўқув-методик комплексни ташкил этиш.


2012/2013

ўқув йили

бошлангунга

қадар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти


II. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ ТЎЛДИРИШ

1.

Наманган муҳандислик-технология институти кафедраларини танловда танлаш асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.


Ҳар йили

ўқув йили

бошлан-

гунгача


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Наманган муҳандислик-технология институти

2.

Тармоқлар корхоналаридан, Наманган муҳандислик-технология институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарлича илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш.


2011 - 2012

йиллар


Наманган муҳандислик-технология институти, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги

3.

Кейинчалик Наманган муҳандислик-технология институтида педагогик фаолият олиб бориши учун стажёр тадқиқотчилар-изланувчиларни Тошкент давлат техника университетида, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ва Тошкент шаҳридаги бошқа базавий олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш.


Жадвалга

мувофиқ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти


4.

Наманган муҳандислик-технология институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти


5.

Наманган муҳандислик-технология институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. Наманган муҳандислик-технология институтининг ихтисосли йўналишларига мувофиқ тармоқ муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Наманган муҳандислик-технология институти


6.

Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш.

2012 йилдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Наманган муҳандислик-технология институти

7.

Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш учун ёш ўқитувчиларга шарт-шароитлар яратиш.

Наманган муҳандислик-технология институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг базавий техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига юбориш.


2011 йилдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик- технология институти


III. МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

1.

2011 - 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш.


2012 - 2016

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган вилояти ҳокимлиги

2.

Наманган муҳандислик-технология институтининг ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришни ташкил этиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмаси, Наманган муҳандислик-технология институти

3.

Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Наманган муҳандислик-технология институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан, электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмаси, Наманган муҳандислик-технология институти

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 313-модда















































Время: 0.1557
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск