Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2011 й. 213-сон "Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2011 й.

N 213



БУХОРО ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ЕНГИЛ

САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИНИ

БУХОРО ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИКА ИНСТИТУТИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан, бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек республика ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқларининг юқори технологиялар соҳасидаги кадрлар ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига айлантирилсин.


2. Қуйидагилар Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

нефть-газ, тўқимачилик ва енгил саноат тармоқлари учун технологик машина ва асбоб-ускуналар, нефть-газ саноати машина ва жиҳозлари, нефть ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш технологияси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, радиоэлектрон асбоб-ускуналар ва тизимлар йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

институт фаолиятининг асосий устувор йўналишлари бўйича ижтимоий аҳамиятга эга бўлган амалий илмий-тадқиқот ишларини рўёбга чиқариш учун замонавий илмий-тадқиқот базасини шакллантириш;

умумтехника ва техника таълим йўналишлари бўйича юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти билан чуқур интеграциялаш;

ёшларни миллий, ватанпарварлик ва фидоийлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахсни тарбиялаш.


3. Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасасининг тегишли соҳаларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш йўналишларини назарда тутсин;

бир ой муддатда Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг уставини ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин;

2011/2012 ўқув йили бошлангунгача Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқласин;

2012/2013 ўқув йилидан бошлаб юқори технологиялар соҳасида тасдиқланган асосий таълим йўналишлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этиш учун тегишли ўқув-лаборатория базаси ва илмий-педагог ходимлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин;

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг соҳаси ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш истиқбол режасини тасдиқласин.


5. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига кадрларнинг бошқа асосий буюртмачилари билан биргаликда институтнинг ўқув-ишлаб чиқариш ва лаборатория базасини ташкил қилиш ва мустаҳкамлашда кўмаклашиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 314-модда


















Время: 0.2088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск