Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР ВМ 25.07.2011 й. 213-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 июлдаги

213-сон қарорига

ИЛОВА



Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника

институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни

такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар

таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника

базасини яратиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

  


Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


2.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги


3.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг тузилмасини тасдиқлаш.


2011 йил

июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


4.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари - Бухоро вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.


2011 йил

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи


5.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.

Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашда унинг ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш.


2011 - 2012

йиллар


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Миллий телерадиокомпания


6.

2011 - 2012 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 сентябргача


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


7.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш.

Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ихтисосли кафедраларида, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси корхоналарида институт ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тажриба орттиришини ташкил этиш.


2011 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


8.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш.


Ҳар йили

1 январгача


Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекенгилсаноат" ДАК, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси

9.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти талабалари учун амалиёт базасини ташкил этиш, институт кадрлари фойдаланувчилари ҳисобланган вилоят корхоналари ва ташкилотларида амалиётни ташкил этиш учун масъулларни бириктириш.


2012/2013

ўқув йили

бошлангун-

га қадар


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


II. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ ТЎЛДИРИШ

1.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти кафедраларини мутахассислар тайёрлаш йўналишларига биноан танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.


Ҳар йили

ўқув йили

бошлан-

гунгача


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


2.

Тармоқлар корхоналаридан, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти кадрларини тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш.


2011 - 2012

йиллар


Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


3.

Кейинчалик институтда педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни республиканинг базавий олий таълим муассасаларида "Технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш", "Машинасозликда материалшунослик" мутахассисликлари бўйича мақсадли тайёрлаш.


Жадвалга

мувофиқ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш.


2012 - 2013

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


5.

Институтнинг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ресурсларни тежайдиган технологиялар, пахта тозалаш, тўқимачилик ва енгил саноат, нефть ва газни қайта ишлаш тармоқлари, энергия ресурсларини тежайдиган технологиялар ва техника, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, электроэнергетика ва электро-технологиялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


6.

"Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан биргаликда қўшма илмий тадқиқотлар, илмий-методик ишланмалар ташкил этиш.


2012 йилдан

бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти

7.

Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқотлар, илмий-методик ишлар олиб бориш учун ёш ўқитувчиларга шарт-шароитлар яратиш.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг базавий техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига юбориш.


2011 йилдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


III. МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

1.

2011 - 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш.


2011 - 2016

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти, Бухоро вилояти ҳокимлиги


2.

Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтининг ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришини ташкил этиш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


3.

Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан, электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш.


2011 - 2012

йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 314-модда



















































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск