ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2011 й. 214-сон "Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини андижон машинасозлик институтига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2011 й.

N 214


АНДИЖОН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ

ИНСТИТУТИНИ АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК

ИНСТИТУТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан, бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек республика машинасозлик ва автомобилсозлик тармоқларининг кадрлар ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти Андижон машинасозлик институтига айлантирилсин.


2. Қуйидагилар Андижон машинасозлик институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

машинасозлик, шу жумладан, автомобилсозлик ва электротехника тармоқлари, энергетика, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ҳамда қуриш корхоналари ва ташкилотлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

машинасозлик ва автомобилсозлик ишлаб чиқариш корхоналари учун амалий аҳамиятга эга бўлган амалий илмий тадқиқотларни рўёбга чиқариш учун замонавий илмий-тадқиқот базасини шакллантириш;

умумтехника ва техника таълим йўналишлари бўйича юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолияти билан чуқур интеграциялаш;

ёшларни миллий, ватанпарварлик ва фидоийлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий бой, ҳар томонлама камол топган, мустақил дунёқарашга ва мустақил фикрлашга эга бўлган шахсни тарбиялаш.


3. Андижон машинасозлик институтининг ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш ва зарур моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Андижон машинасозлик институтига ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасасининг тегишли соҳаларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш йўналишларини назарда тутсин;

бир ой муддатда Андижон машинасозлик институтининг уставини ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин;

2011/2012 ўқув йили бошлангунгача Андижон машинасозлик институтининг таълим йўналишлари ва ихтисосликлар бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқласин;

Андижон машинасозлик институтининг соҳаси ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш истиқбол режасини тасдиқласин.


5. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясига кадрларнинг бошқа асосий буюртмачилари билан биргаликда институтнинг ўқув-ишлаб чиқариш ва лаборатория базасини ташкил қилиш ва мустаҳкамлашда кўмаклашиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 315-модда























Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск