Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2011 й. 220-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 июлдаги

220-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан

фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан

давлат назорати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек ушбу соҳада давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ҳисобланади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати:

ер қаъри муҳофаза қилиниши, ундан фойдаланиш ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан экологик назорат қилиш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

ер қаърини геологик ўрганишда, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик жиҳатидан таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш юзасидан - "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар шартларига, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, геологик ва минералогик объектларни муҳофаза қилиш бўйича ишларни лойиҳалаштириш ва юритиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиш устидан назорат қилиш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси;

ер қаъридан фойдаланиш учун ер участкалари беришда ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш, ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишга, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришга йўл қўймаслик юзасидан - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


3. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз функцияларини ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида амалга оширадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари раислари ҳамда уларнинг мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича ўринбосарлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Табиатни муҳофаза қилиш бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва бош мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекциялари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг ер қаърини, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекцияларининг бош ва етакчи мутахассислари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Табиатни муҳофаза қилиш бўйича туманлараро, туман, шаҳар қўмиталари (инспекциялар) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда тегишли ҳудудларда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Туманлараро, туман, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (инспекциялар)нинг бош ва етакчи мутахассислари, 1 ва 2-тоифали мутахассислари Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.


5. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг кўмир, кон-руда ва норуда саноатини назорат қилиш ҳамда геология-маркшейдерлик назорати тармоқ инспекцияси бошлиғи кон назорати бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бош давлат инспектори ҳисобланади.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатини назорат қилиш ҳамда геология-маркшейдерлик назорати тармоқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари кон назорати бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатини назорат қилиш ҳамда геология-маркшейдерлик назорати тармоқ инспекциясининг мутахассислари кон назорати бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг нефть-газ саноатини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғи нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бош давлат инспектори ҳисобланади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг нефть-газ саноатини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг нефть-газ саноатини назорат қилиш тармоқ инспекцияси мутахассислари нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг геология-разведка ишлари олиб борилишини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғи ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бош давлат инспектори ҳисобланади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг геология-разведка ишлари олиб борилишини назорат қилиш тармоқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг геология-разведка ишлари олиб борилишини назорат қилиш тармоқ инспекцияси мутахассислари ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.



II. ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ,

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ

ОРГАНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Ер қаъридан барча фойдаланувчилар томонидан қонунчиликка, ер қаъридан фойдаланишнинг белгиланган тартибига, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга, ишларни геологик-маркшрейдерлик таъминлаш бўйича талаблар бажарилиши мониторингини олиб боришга ҳамда давлат ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вазифаси ҳисобланади.


7. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар биргаликда:

лицензияларда белгиланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига риоя этилиши, ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларида берилган тақдирда эса - маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларда белгиланган шартларга риоя этиш;

ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишга, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришга йўл қўймаслик, шунингдек саноат эксплуатациясига жалб этилмаган фойдали қазилмалар конлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ишларнинг салбий таъсири олдини олиш;

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуриш шартларига риоя этиш;

ер қаъри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш учун идоравий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш устидан назоратни амалга оширадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талаблари ва тадбирлар бажарилиши;

минерал ресурслардан фойдаланиш бўйича республика, тармоқ экологик нормативлари, қоидалар ва стандартлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши;

фойдали қазилмалар конларини ишлатиш лойиҳалари, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича корхоналар қуриш, уларни реконструкция қилиш ва кенгайтириш лойиҳалари давлат экологик экспертизаси ўз вақтида ўтказилиши;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишда, минерал хом ашёдан комплекс фойдаланишда атроф-муҳитнинг экологик хавфсизлиги;

фойдали қазилмалар конларини ишга солишнинг ва минерал хом ашёни қайта ишлашнинг ресурсларни тежайдиган технологияларини лойиҳалаштириш, ривожлантириш ва жорий этиш;

фойдали қазилма қатлами морфологиясига ва конларни ишга солишнинг кон-техник шартларига боғлиқ равишда кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслар тўкинди уюмларини оқилона жойлаштириш юзасидан очиқ кон ишларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалар конларини ишга солишнинг белгиланган меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашда минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш, қўшилиб чиқадиган, бироқ вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни ҳамда улардаги қимматли компонентларни сақлаш ва ҳисобга олиш, ўз ваколатлари доирасида кон устида ётган жинслардан фойдаланиш;

ер қаъридан фойдаланишда ва минерал хом ашёни қайта ишлашда атроф-муҳитни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш;

атроф-муҳитга энг кам зарарли таъсир кўрсатишни таъминлайдиган кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслар тўкинди уюмларини, чиқинди сақланадиган жойлар, терриконларни жойлаштириш;

зарарли моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ер қаърига кўмишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;

ер қаъридан фойдаланишда сув ресурсларидан фойдаланиш, ерости сувларининг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш;

ер қаъридан фойдаланиш жараёнида бузилган ерларни, шу жумладан, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерларни улардан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш устидан давлат назоратини амалга оширади.


10. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:

геология-разведка ишлари йўналишлари геология-разведка ишларини олиб боришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига, минерал ресурслардан комплекс фойдаланиш геологик топшириқларига, лойиҳаларига, талабларига, ушбу ишлар олиб борилишини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқлиги;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари ўз вақтида ва тўғри давлат ҳисобига олиниши;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг тўлиқлиги, разведка қилинадиган фойдали қазилмалар конлари, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерости иншоотлари, шу жумладан, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаларини ишга солишнинг кон-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шартлари;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ер қаъридан барча фойдаланувчилар учун мажбурий кучга эга бўлган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини лойиҳалаштириш ва олиб бориш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга мувофиқлиги;

лаборатория-таҳлил тадқиқотларининг сифати;

тасдиқланмаган захираларда ишлайдиган сув олиш иншоотидан фойдаланиш участкаларида гидрогеологик тадқиқотлар бажарилишини таъминлаш;

конларда фойдали қазилмалар асоссиз даражада юқори нобуд бўлишини ва уларнинг сифати пасайишини истисно этадиган метод ва усулларни ишлаб чиқиш;

геология-разведка ишларини олиб боришда қўшилиб чиқадиган ва вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни омборга жойлаштириш ва сақлаш шартларига риоя этиш;

ер қаърини кейинчалик ўрганишда, фойдали қазилмалар конларини ишлатишда, шунингдек ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланишда фойдаланилиши мумкин бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатлар, тоғ жинслари ва рудалар, керн, фойдали қазилмалар намуналарининг дубликатлари сақланишини таъминлаш;

ер қаърининг саноат хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш юзасидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича корхоналарни, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерости иншоотлари ва объектларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш топшириқлари келишилишининг белгиланган тартибига риоя этиш;

кон ажратмаларини келишиш ва тақдим этишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалардан ташқари фойдали қазилмалар конларини ишлатишнинг белгиланган меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

фойдали қазилмалар захиралари ва уларнинг таркибидаги компонентларнинг ҳолати ва ўзгаришини ҳисобга олиш;

минерал хом ашёни геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, саноат ва тажриба-саноат йўсинида ишга солиш учун берилган конларда кон ишларининг маркшейдерлик ва геологик таъминланиши ҳолати, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш учун ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосалар бажарилиши;

кон ишларини ривожлантириш режаларини тузиш ва амалга ошириш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва қайта ишлашда улар нобудгарчилиги ва камайишининг белгиланган нормативларига риоя этиш;

ер қаъридан фойдаланувчилар кон, бурғулаш ишлари ва бошқа ишлар олиб борилиши хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларига риоя этиши;

хавфли зоналар чегаралари тўғри аниқланиши ва кон-графика ҳужжатларига туширилиши ҳамда кон қазишмалари ҳолатини ҳисобга олиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш корхоналари қуриш учун майдонларни танлаш;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналари ва объектларини ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши;

кавлаб олиш жараёнида олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини, шунингдек саноат аҳамиятини йўқотган, ёхуд кейинги геология-разведка ишларида тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш маълумотларининг ишончлилиги;

кавлаб олинган ва тайёрлаш, транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида йўқотилган углеводород хом ашё ва қўшилиб чиқадиган компонентлар захиралари нефть-газни кавлаб олувчи корхоналар ҳисобидан чиқарилишининг ишончлилиги;

нефть ва газнинг чуқур қудуқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш, консервациялаш ва тугатиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

ер қаърини муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги соҳасидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини ўз вақтида аттестациядан ўтказиш устидан давлат назоратини амалга оширади.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:

давлат бюджети ҳисобига ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни лойиҳалаштириш ва олиб бориш соҳасида меъёрлар ва қоидаларга риоя этиши;

геология ва минералогия объектларини қўриқлашнинг, шунингдек ерости сувларини ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;

сув олиш учун қудуқларни бурғулашга рухсат олиш ва махсус сувдан фойдаланишга (ерости сувлари) рухсат олиш шартларига риоя этиш;

ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларни белгиланган тартибда амалга ошириш (бериш, айирбошлаш, сотиш) соҳасидаги қонунчиликка риоя этиш;

табиий геологик қўриқхоналарни, стратотипик ва таянч усти очиқ конларни, табиатнинг айрим геологик ёдгорликларини, палеонтологик қолдиқларнинг ноёб тўпламлари, нодир минерал ҳосилаларни сақлаш шартларига риоя этиш юзасидан алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган ер қаъри участкаларининг ҳолати;

идоравий мансуб корхоналар томонидан ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бажариш учун ажратиладиган давлат маблағлари оқилона сарфланиши устидан давлат назоратини амалга оширади.



III. ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ,

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ

ОРГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш учун давлат экологик назоратини амалга оширувчи табиатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, "Саноатгеоконтехназорат" ДИнинг кон назорати бўйича, нефть-газ саноати ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш объектларида кон назорати бўйича бош давлат инспекторлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари:

белгиланган тартибда ташкилотлар ва объектларда текшириш (инспекция) ўтказиш, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар билан келишган ҳолда текширишлар (инспекция) ўтказишда қатнашиш учун мутахассисларни жалб этиш;

назорат остидаги ташкилотлар ва объектлар, шунингдек вазирликлар, идоралар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришнинг экологик ва саноат хавфсизлиги тўғрисида тақдимномалар бериш;

экологик талаблар, ишларни хавфсиз олиб бориш ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаш ҳуқуқига эгадир. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига олиб келувчи чора-тадбирлар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф муносабати билан фаолият 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб турилиши ҳоллари бундан мустасно;

табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги талаблар, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

назорат остидаги ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг саноат, экологик хавфсизлик, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари тўғрисидаги билимларини текширишда қатнашиш;

табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги талабларини, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидаларни мунтазам равишда бузувчи, ёки улар бир марта қўпол равишда бузилганлиги учун шахсларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ёки бир йилгача бўлган муддатда ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида асосли тақдимномаларни ташкилотларнинг кўриб чиқиши учун киритиш;

текшириш (инспекциялар) материалларини ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарларини эшитиш;

асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовларини, иш муҳити ва атроф-муҳит таҳлилларини тайинлаш, шунингдек одамлар ҳаётига ва атроф-муҳитга реал хавф аниқланган ҳолларда, шунингдек авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини техник текширишда лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини ўтказиш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, атроф табиий муҳит масалалари бўйича зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда бепул олиш ҳуқуқига эгадир.


13. Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширувчи табиатни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат инспекторлари, шунингдек кон назорати бўйича, нефть-газ саноати ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш объектларида кон назорати бўйича давлат инспекторлари ўз фаолияти ҳудудида:

назорат остидаги ташкилотлар ва объектлар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришнинг экологик ва саноат хавфсизлиги тўғрисида тақдимномалар бериш;

экологик талаблар, ишларни хавфсиз олиб бориш ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаш ҳуқуқига эгадир. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига олиб келувчи чора-тадбирлар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф муносабати билан фаолият 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб турилиши ҳоллари бундан мустасно;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ экологик ва саноат хавфсизлиги бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

назорат остидаги ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг саноат, экологик хавфсизлик, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари тўғрисидаги билимларини текширишда қатнашиш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш масалалари бўйича зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда бепул олиш ҳуқуқига эгадир.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:

вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатлари доирасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар билан келишган ҳолда геология материалларини экспертизадан ўтказиш учун уларнинг мутахассисларини жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариш ҳуқуқига эгадир.


15. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

тегишли ҳудудда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш, ер қаърини муҳофаза қилиш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат қилишда қатнашиш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


16. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ушбу Низомда назарда тутилган фаолият йўналишлари бўйича давлат назорати ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


17. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз функцияларини назорат қилинадиган объектларни бевосита текшириш (инспекция қилиш), шунингдек геологик, маркшейдерлик, ишлаб чиқариш-техник, молиявий ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш йўли билан амалга оширади.


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ўз ишини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Ер қаъри, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг, шунингдек ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларининг барча бузилишлари тўғрисида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қиладилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган бузилишларнинг олдини олиш бўйича уларнинг таклифларини ҳисобга оладилар.


19. Ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг текширишни (инспекцияни) амалга оширувчи мансабдор шахсларига иш учун зарур шарт-шароитлар яратишга (транспорт, хизмат ва тураржой бинолари, махсус кийим-бош, ҳимоя ва алоқа воситалари билан таъминлаш), геологик, маркшейдерлик, ишлаб чиқариш-техник, лойиҳа-смета, молия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишга, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ваколатига кирадиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришга мажбурдир.



IV. ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ,

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


20. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган иш режасига биноан ва ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ амалга оширади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ушбу Низомни қўллашда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 316-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 66-модда















































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск