Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2011 й. 221-сон "2011/2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида абитуриентларнинг тест синовларини ўтказиш санасини 2011 йил 1 августдан 2 августга кўчириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2011 й.

N 221


2011/2012 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

АБИТУРИЕНТЛАРНИНГ ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ САНАСИНИ 2011 ЙИЛ 1 АВГУСТДАН

2 АВГУСТГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011/2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2011 йил 4 июлдаги ПҚ-1564-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони кўпайганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг ҳар томонлама тайёргарлик кўриши ва 2011/2012 ўқув йили кириш тест синовларини ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011/2012 ўқув йилида республиканинг барча олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг тест синовларини ўтказиш санаси 2011 йил 1 августдан 2 августга кўчирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, ўз тасарруфида олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тест синовларини ўтказиш санаси кўчирилганлиги тўғрисида барча абитуриентларни хабардор қилишни ташкил этиш ва тест синовларини 2011 йил 2 августда талаб даражасида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича зарур тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.Ю. Ходиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б.М. Исмоилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 317-модда























Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск