ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 05.07.2011 й. 39-Б-сон "Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2011 й. 2173-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2011 й.

N 2173-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

05.07.2011 й.

N 39-Б


БУЙРУҒИ



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик

юритувчи субъектлари учун ходимлар сони

ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2011 йил 8 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) 8-бандига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 декабрдаги 193-Қ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 527-модда) билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                            А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик

юритувчи субъектлари учун ходимлар сони

ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низом штат жадваллари давлат бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларига, шунингдек якка буюртмалар бўйича умумий овқатланиш соҳасида банкет асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди".


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Мазкур Низомда назарда тутилган чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари асосий ходимлари сонининг, шунингдек қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган каср сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади".


3. Қуйидаги мазмундаги 16-1 ва 16-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"16-1. Қурилиш ташкилотлари томонидан бажариладиган ҳамда қурилиш ишларининг технологик хусусиятлари ва бажариш графигидан келиб чиқадиган ойлик меҳнат сарфи нотекис бўлганда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланмаганда, қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 7а-иловасига мувофиқ ҳар бир календарь ой учун алоҳида аниқланади. Бу ҳолда қурилиш ташкилоти, мустақил равишда, ушбу календарь ойда амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида меҳнат сарфини (одам/соатда) аниқлайди.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича қайта ҳисобланмайди.

16-2. Агар айрим қурилиш ишлари бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида меҳнат сарфи белгиланмаган бўлса, қурилиш ташкилоти ушбу ишларни бажаришга кетган амалдаги меҳнат сарфидан келиб чиқиб, қурувчи ишчилар сонини мустақил равишда аниқлайди".


4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ҳар бир субпудрат ташкилотидаги қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 16, 16-1 ва 16-2-бандларида белгиланган мезонлар асосида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан тузилган сметага мувофиқ қурилиш ишларини бажариш учун кетадиган меҳнат сарфи меъёридан ва субпудрат шартномасида кўрсатилган бажариладиган ишнинг муддатидан келиб чиқиб аниқланади".


5. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблашда бутун ташкилот бўйича барча ходимлар сони ҳисобга олинади (қурувчи ишчилар сонининг аниқланган энг кам меъёри, шунингдек бошқарув ва техник ходимлар сони)".


6. 1, 2 ва 3-иловалар тегишинча мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. 4-иловадаги "супермаркетда - 4" деган сўзлар "супермаркетда - 3" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 6-илованинг 2-мисолидаги "Минимаркетда" деган сўз "Кафеда" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ 7а-илова билан тўлдирилсин.


10. 9-иловада:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри қуйидаги формула асосида аниқланади:


МҲТФmin= ХС (БПХС) х Тк х Кт х ИҲЭКМ бунда";


тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ХС (БПХС) - мазкур Низомнинг 19-1-бандига мувофиқ аниқланган ташкилот ходимлари сони".


11. 10-илова 1-мисолининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган формулага мувофиқ (ХСнорм = СИК / БМ / ИВФ) қурувчи ишчиларнинг (ХСнорм) ўртача ойлик энг кам сони меъёри = 4 799,6 / 3 / 163,1 = 9,8 та ходимни ташкил қилади".


12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА


қтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари

учун ходимлар сони ва меҳнатга

ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Олти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш

муддати 12 соатни (ҳафтасига жами 72 соатни)

ташкил этган чакана савдо ташкилотларида

асосий ходимлар сонининг энг кам

МЕЪЁРЛАРИ

Савдо майдони, м.кв.

Ходимлар сонининг

энг кам меъёри, киши


шаҳарларда


бошқа аҳоли

пунктларида


25 гача


2

2

26 - 50


3

2

51 - 75


4

3

76 - 100


5

4

101 - 150


7

5

151 - 200


9

6

200 м.кв. дан ошган ҳар 50 м.кв. га


2

2

Изоҳ:

1. Ушбу меъёрларда бошқарув ва техник ходимлар ҳисобга олинмайди.

2. Йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган чакана савдо ташкилотлари учун савдо зали майдони 151 дан 200 квадрат метргача бўлган чакана савдо ташкилотларига белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қўлланилади.

3. Автоёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи қуйиш колонкаларига хизмат кўрсатувчи асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкасининг техник тавсифномасида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади. Бундай меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкалари сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича аниқланади:

Тошкент шаҳрида - битта ёқилғи қуйиш колонкаси учун 1 ходим;

бошқа аҳоли пунктларида - битта ёқилғи қуйиш колонкаси учун 0,5 ходим.

Автоёқилғи қуйиш шохобчалари қошидаги қўшимча (йўлдош) товарлар билан чакана савдо қилувчи дўконлар (павильонлар, салонлар) асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида белгиланган тартибда аниқланади.

4. Чакана савдо ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган чакана савдо шохобчаларига нисбатан татбиқ этилмайди.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА


қтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари

учун ходимлар сони ва меҳнатга

ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Етти кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати

12 соатни (ҳафтасига жами 84 соатни) ташкил этган

умумий овқатланиш ташкилотларида асосий

ходимлар сонининг энг кам

МЕЪЁРЛАРИ

Умумий овқатланиш

ташкилотларининг

шакли (тури)


1 столга (4 ўринга

мўлжалланган стандарт

стол) хизмат кўрсатиш

учун мўлжалланган хизмат

кўрсатувчи ходимлар

(официантлар ва бармен-

ларни ўз ичига олган

ҳолда) сони


Ошпаз

Тарқатишда

хизмат

қиладиган

ходимлар

Ошхона

ишчиси

Тошкент

шаҳри


бошқа

шаҳар


бошқа

аҳоли

пункти


Ресторан


0,4

0,3

0,2

4

-

3

Кафе


0,25

0,2

0,1

3

-

2

Чойхона


-

-

-

2

2

1

Ошхона


-

-

-

4

3

1

Ташкилотдаги ошхона


-

-

-

2

2

1

Кафетерий, кичик ошхона, буфет


-

-

-

1

1

1

Изоҳ:

1. Ушбу меъёрларда бошқарув ва техник ходимлар ҳисобга олинмайди.

2. Агар ташкилотдаги ошхоналар мустақил юридик шахс мақомига эга бўлса, ушбу меъёрлар қўлланилади.

3. Банкет залларига эга хизмат кўрсатувчи столлар сони 50 тадан ортиқ бўлган кафе ва ресторанлар учун 50 та столга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қўлланилади.

4. Умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА


қтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари

учун ходимлар сони ва меҳнатга

ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида

хизматчи ва ишчи касбларнинг тавсия этилган

РЎЙХАТИ


I. ЧАКАНА САВДО ТАШКИЛОТЛАРИ


1. Асосий ходимлар:

сотувчи (дорихона провизори);

сотувчи-консультант;

кассир;

қадоқловчи;

қассоб;

товар тахловчи;

бўлим, секция мудири;

ёқилғи қуйиш станцияси оператори;

ёқилғи ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари қуювчиси;

буюм (мебель) йиғувчи;

юк ортувчи-туширувчи.


2. Бошқарув ходимлари:

директор (мудир);

директор (мудир) ўринбосари;

бош ҳисобчи, ҳисобчи;

товаршунос;

экспедитор;

омбор мудири (омборчи).


3. Техник ходимлар:

асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим;

рассом-безовчи;

фаррош;

ҳовли тозалигига қаровчи ходим;

қоровул.



II. УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИ


1. Асосий ходимлар:

официант;

бош ошпаз, ошпаз;

буфетчи, бар (майхона) сотувчиси;

тайёр маҳсулотни тарқатишда хизмат қиладиган ходим;

ошхона ишчиси.


2. Бошқарув ходимлари:

директор (мудир);

директор (мудирнинг) ўринбосари;

зал мудири;

бош ҳисобчи, ҳисобчи;

кассир;

экспедитор;

омбор мудири (омборчи).


3. Техник ходимлар:

асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим;

швейцар (дарбон), гардеробчи;

қоровул, қўриқчи;

фаррош;

ҳовли тозалигига қаровчи ходим;

боғбон.


Изоҳ:

Ушбу Рўйхатга ташкилотларда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида назарда тутилган бошқа лавозимлар ҳам киритилиши, шунингдек ушбу рўйхатда кўрсатилган лавозимлар ва касблар чиқариб ташланиши мумкин.

Асосий лавозимлар ва ишчилар касблари рўйхати ишлаб чиқариш, бошқарув ва техник вазифаларни бажаришга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ташкилот томонидан мустақил равишда аниқланади.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА


қтисодиётнинг айрим тармоқлари

хўжалик юритувчи субъектлари

учун ходимлар сони ва меҳнатга

ҳақ тўлаш фондининг энг кам

меъёрларини аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

7а-ИЛОВА



Ойлик меҳнат сарфи нотекис бўлган қурувчи

ишчилар сонининг энг кам меъёрини аниқлаш

МЕЗОНЛАРИ


Объектдаги қурилиш ишларининг технологик хусусиятлари ва бажариш графигидан келиб чиқадиган ойлик меҳнат сарфи нотекис бўлганда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланмаганда календарь ой учун қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ХС норм/ой = МСой/ИВФой, бунда:


ХСнорм/ой - амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланган календарь ой учун қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри;

МСой - амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида аниқланган ушбу календарь ой учун меҳнат сарфи (одам/соатда);

ИВФ - ушбу календарь ойда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар бир қурувчи ишчига тўғри келувчи иш вақти фонди.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 31-сон, 330-модда





















































Время: 0.1790
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск