ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2011 й. 193-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2011 й.

N 193



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАР

БИЛАН ТАЙЁРЛОВ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДА ШАРТНОМАЛАР

ТУЗИШ, УЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, БАЖАРИШ,

ШУНИНГДЕК УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ

МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва бажариш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 30 июндаги

193-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар

билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари

ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан

ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг

бажарилиши мониторингини олиб бориш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида давлат эҳтиёжлари учун шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштирадилар".


2. 10-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг сорти ва миқдори;

маҳсулотларнинг сифатига қўйиладиган стандартлар, техник шартлар ва бошқа талаблар".


3. 24-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шартнома рўйхатдан ўтказилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда хўжаликларга рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда беришлари шарт".


4. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Тарафларда ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида қоладиган шартнома нусхалари, шу жумладан, унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида тегишли тарзда сақланади".


5. 27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"шартномада назарда тутилган ҳолларда, тайёрлов ташкилотидан уруғлик ва экиш материаллари билан ўз вақтида таъминлашни талаб қилиш. Уруғлик ҳамда экиш материалларининг нави, сифати ва миқдори туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланади".


6. 39-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агар хўжалик томонидан тайёрловчи ташкилотга шартномада назарда тутилганидан юқорироқ сифат талабларига мос келадиган маҳсулот етказиб берилса, у ҳолда тарафларнинг келишувига кўра бундай маҳсулотга юқори нарх бўйича ҳақ тўланади".


7. 70-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Хўжалик томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди".


8. 78-банддаги "олдиндан кўриш ва бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар (форс-мажор ҳолатлар)" сўзлари "енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"86. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар.

Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссияга туман (шаҳар)лар ҳокимлари раҳбарлик қилади. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия таркибига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудий органларининг ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради. Комиссиянинг шахсий таркиби туман (шаҳар)лар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия низони кўриб чиқишда иштирок этиш пайтида ваколатли давлат органларининг маълумотлари ва ахбороти асосида маҳсулотнинг сифати пасайтирилиши ёки бузилиши ҳоллари юзасидан хулоса, шунингдек енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибатида ёхуд тайёрловчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш юзасидан хулоса беришлари мумкин.

Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 31-сон, 326-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 58-модда






































Время: 0.1404
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск