ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2011 й. ПҚ-1591-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2011 й.

N ПҚ-1591



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


1. Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш масалалари бўйича Давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида МДҲда қатнашувчи давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгаши мажлисида 2010 йил 19 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги Битимни амалга ошириш юзасидан масъул бўлган марказий ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси эса ваколатли органлар этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ва Битимни амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар тайинлангани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришномани йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 31-сон, 324-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 8-сон, 223-модда



























Время: 0.0148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск