ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида интизомий қисм тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 09.10.1996 й. ПФ-1572-сон Фармони билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1996 йил 9 октябрдаги

ПФ-1572-сон Фармони билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Қуролли

Кучларида интизомий қисм тўғрисидаги

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом содир этган жиноятлари учун суд томонидан интизомий қисмга жўнатиш жазосига ҳукм қилинган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари томонидан жазони ўташ ва интизомий қисм фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Интизомий қисмга жўнатиш содир этилган жиноят учун жазо ҳисобланади ҳамда маҳкумларнинг ахлоқини тузатиш ва уларни меҳнатга ва ҳарбий хизматга онгли равишда ва ҳалол муносабатда бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этиш, Ватанга қасамёд, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг талабларини ҳамда бошлиқларнинг буйруқларини аниқ бажариш руҳида қайта тарбиялаш, шунингдек маҳкумлар томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадини кўзлайди.

3. Интизомий қисм ички тартиби бирмунча қаттиқроқ бўлган ҳарбий қисмдан иборатдир ва у алоҳида штат бўйича сақланади. Интизомий қисмнинг ташкилий тузилмаси ва сони Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Маҳкумларни интизомий қисмда сақлаш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асос бўлади.


5. Қуйидагилар маҳкумларнинг ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялашнинг асосий воситалари ҳисобланади: интизомий қисм учун белгиланган тартиб ва жазони ўташ режими, ижтимоий фойдали меҳнат, тарбиявий иш, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик.

Ахлоқ тузатиш ва қайта тарбиялаш воситалари содир этилган жиноятнинг характери ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда маҳкумнинг шахсиятини, шунингдек унинг хулқ-атвори ҳамда меҳнат ва ҳарбий хизматга муносабатини ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши лозим.


6. Маҳкумларнинг интизомий қисмда бўлган вақти муддатли ҳарбий хизмат муддатига қўшилмайди.

Интизомий қисмда ушлаб турилган вақтни муддатли ҳарбий хизмат муддатига қўшиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 546-моддасига мувофиқ ҳарбий суд томонидан кўриб чиқилади.


7. Интизомий қисмда ушлаб турилган вақтни муддатли ҳарбий хизмат муддатига қўшиш тўғрисидаги илтимоснома интизомий қисм командири томонидан жазо муддати тугашидан бир ой илгари қўзғатилади ҳамда шу муддат бевосита тугаганидан кейин ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилади. Интизомий қисмда бўлиш вақтини шартли равишда муддатидан илгари озод қилинган мазкур шахсларнинг муддатли ҳарбий хизмат муддатига қўшиш тўғрисида гарнизон ҳарбий судининг қарори интизомий қисм командири томонидан суд ажрим чиқарганидан кейин уч кундан кечиктирилмай Мудофаа вазирлигига маълум қилинади.

8. Интизомий қисмда жазони ўтаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қонунларда белгиланган мажбуриятларга амал қиладилар ҳамда ҳуқуқлардан ушбу Низомда кўзда тутилган чеклашларга риоя этилган ҳолда фойдаланадилар. Шахсий таркибнинг интизомий қисмда хизмат қилиш шарт-шароитларидан келиб чиқадиган бурчлари, ҳуқуқлари ва ўзаро муносабатлари ҳарбий низомлар ҳамда ушбу Низом билан белгиланади.


9. Интизомий қисмга раҳбарлик Мудофаа вазирлиги зиммасига юкланади, у офицер кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, интизомий қисмни доимий иш жабҳаси билан таъминлаш ҳамда маҳкумларнинг меҳнатини ташкил этиш, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги ва уларни тарбиялаш устидан назорат олиб бориш каби ишларни амалга оширади.

10. Интизомий қисмнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчи лавозимлари қўл остидагиларни тарбиялаш ва ўқитишда зарур тажрибага эга бўлган, маҳкумлар орасида тегишли тартиб ва мустаҳкам ҳарбий интизомни сақлаб тура оладиган, энг интизомли, иродали, ҳарбий жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрган офицерлар ва сержантлар таркибидан бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан белгиланган тартибда бутланади.

Интизомий қисм командири ва унинг ўринбосарлари ҳамда гуруҳ командирлари лавозимларига тайинланадиган офицерлар қўшинларда командирлик лавозимлари ёки шахсий таркиб билан ишлаш бўйича командир ўринбосари лавозимида камида икки йиллик хизмат стажига эга бўлиши керак.

14. Интизомий қисмда ички ва қоровуллик хизматлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ички хизмат низомининг, Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низомининг ҳамда мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ ташкил этилади.

Маҳкумлар қоровуллик хизматини ўташга жалб этилмайдилар. Ахлоқи тузалаётганлар жумласидан бўлган маҳкумлар интизомий гуруҳ бўйича навбатчи ва ошхонада ишчи этиб тайинланишлари мумкин.


II БОБ. МАҲКУМЛАРНИ ИНТИЗОМИЙ ҚИСМГА

ЖЎНАТИШ ВА УЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Интизомий қисмга жўнатиш жазосига ҳукм қилинган шахслар ҳукм қонуний кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низомида белгиланган тартибда гауптвахтада сақланадилар. Интизомий қисмда жазони ўташ муддати ҳукмда кўрсатилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.

16. Ҳукм қонуний кучга киргандан кейин маҳкум интизомий қисмга жўнатилади. Қисм командири қонуний кучга кирган ҳукмни ижро этиш тўғрисида суддан фармойиш олгандан кейин уч кун муддатда маҳкумни соқчилар кузатувида интизомий қисмга жўнатади ва ҳукм чиқарган судга маълум қилади.


17. Қисм командири (гарнизон бошлиғи) соқчилар бошлиғи билан интизомий қисмга қуйидагиларни юборади:

а) илова ҳужжати;

б) суд ҳукмининг бир нусхаси ва қонуний кучга кирган ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойиш, ҳукм ўзгартирилган ҳолларда эса, суд ажримининг нусхаси ҳам;

в) хизмат рўйхатига оид ва хизмат варақлари ҳамда тиббий дафтарча;

г) ҳарбий гувоҳнома;

д) озиқ-овқат, буюм ва пул аттестатлари;

е) қисм командири (гарнизон бошлиғи) ёки қисм штабининг бошлиғи ва маҳкум томонидан имзоланган шахсий буюмлар рўйхати (икки нусхада), бу рўйхатга маҳкумнинг орден, медаллари, кўкрак нишонлари, уларнинг ҳужжатлари, пуллари, қимматбаҳо ва бошқа барча буюмлари ёзиб қўйилади.

19. Маҳкумнинг интизомий қисмга келганлиги ҳамда рўйхатда санаб ўтилган ҳужжатлар ва буюмларни олганлиги тўғрисида интизомий қисмнинг командири шахсий буюмлар рўйхатининг иккинчи нусхасида тилхат беради, уни гербли муҳр билан тасдиқлайди ва рўйхатнинг шу нусхасини соқчилар бошлиғи билан маҳкум келган қисм командири (гарнизон бошлиғи)га қайтаради. Шахсий буюмлар рўйхатининг биринчи нусхаси интизомий қисмда қолади. Маҳкумнинг келиши тўғрисида интизомий қисм командири ҳукм чиқарган судга уч кун муддат ичида маълум қилади.


20. Маҳкумга тегишли бўлган пуллар ва қимматбаҳо буюмларни соқчилар бошлиғи интизомий қисмнинг молия хизматига топширади, бу ерда улар маҳкумнинг шахсий ҳисобига ёзиб қўйилади. Орденлар, медаллар, кўкрак нишонлари ва уларнинг ҳужжатлари интизомий қисм штабида муҳрланган сейф (темир шкаф)да, қолган шахсий буюмлар эса махсус омборхонада сақланади.


21. Интизомий қисмда барча маҳкумларга қуйидагилар юритилади:

а) маҳкумларни ҳисобга олиш дафтари (шакли бўйича): фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили; чақирилган санаси, қайси қисмдан ва қачон келганлиги; қайси суд томонидан, нима учун (жиноят таркиби ва Жиноят кодексининг моддаси) ҳамда қанча муддатга ҳукм қилинганлиги; жазо муддати қачон тугаши; ҳарбий унвони ва ҳукм этилгунга қадар қандай лавозимни эгаллаганлиги; оилавий аҳволи ва оиласининг манзилгоҳи: маҳкумдан қабул қилиб олинган орденлар, медалларнинг, кўкрак нишонларининг ҳамда уларга оид ҳужжатларнинг номлари; қабул қилиб олинган пулларнинг миқдори, қимматли қоғозларнинг номи (суммаси); интизомий қисмдан қачон озод қилинганлиги ва қаёққа жўнаб кетганлиги; маҳкумнинг қисмга келиши тўғрисидаги белги (ҳарбий қисм командири хабарномасининг рақами ва санаси);

б) маҳкумнинг шахсий буюмлари рўйхати;

в) шахсий ҳужжатлар йиғмажилди (илова ҳужжати, суд ҳукмининг бир нусхаси ва қонуний кучга кирган ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойиш, ҳукм ўзгартирилган ҳолларда эса суд ажримининг нусхаси ҳам, хизмат рўйхатига оид ва хизмат варақлари, тиббий дафтарча, ҳарбий гувоҳнома, таърифнома ва бошқалар).

22. Маҳкумлар қисмга келган кундан бошлаб интизомий қисмнинг ўзгарувчан таркиби рўйхатларига киритиб қўйиладилар ва улар қайси ҳарбий қисмдан келишган бўлса, ўша қисмлар ҳисобидан таъминланадилар.



III БОБ. МАҲКУМЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

ВА УЛАРНИ САҚЛАШ РЕЖИМИ


23. Интизомий қисм гарнизоннинг бошқа ҳарбий қисмларидан алоҳида жойлаштирилади.


24. Соқчилик, хизмат кўрсатиш бўлинмаларини, интизомий қисмнинг контракт бўйича хизматчиларини жойлаштириш учун мўлжалланган барча хизмат хоналари, турар жой бинолари ва яшаш хонадонлари, шунингдек ўқотар қуроллар ва ўқ-дори омборлари маҳкумларни жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ҳудуддан (зонадан) ташқарида бўлади.

25. Маҳкумларни жойлаштириш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган тураржой бинолари ва тураржой бўлмаган бошқа бинолар жойлашган ҳудуд (зона) баландлиги камида 2,5 метр бўлган ташқи (асосий) ва ички тўсиқларга эга бўлиши керак. Ташқи (асосий) ва ички тўсиқлар ўртасидаги оралиқ ман қилинган зона ҳисобланади ва кенглиги 10 метр ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Ман қилинган зона соқчиликнинг техникавий воситалари билан, тўсиқнинг ташқи томонига туташадиган кенглиги камида 5 метрли из - назорат полосаси билан жиҳозланади ҳамда "МАН ҚИЛИНГАН ЗОНА - ЎТИШ ТАҚИҚЛАНГАН" деган огоҳлантирувчи лавҳалар билан белгилаб қўйилади.

Ман қилинган зона постларнинг жойлашиш схемасида кўрсатилади ва маҳкумларга эълон қилинади.

Маҳкум қочган тақдирда, қурол белгиланган тартибда қўлланилади: ман қилинган зонадан ўтилганида "ТЎХТА, ОТАМАН" деб қичқирилгандан кейин юқорига огоҳлантириб ўқ узилади ва асосий тўсиқдан ўтилганда эса шикастлаш мақсадида отилади.


26. Интизомий қисм ҳудудига кириладиган дарвоза ҳамиша қулфланган бўлиши ва қисм навбатчисининг фармойиши билан очилиши лозим.


27. Маҳкумлар жойлаштириладиган хоналарнинг дераза ва эшикларига металл панжаралар ўрнатилиши керак. Хоналарда кечаси ҳар эҳтимолга қарши битта чироқ ёқиб қўйилади.


28. Маҳкумлар интизомий қисм ҳудуди ташқарисига иш ва машғулотлар учун бўлинма ёки взвод таркибида саф тортган ҳолда (маҳкумларнинг чиқиши ва қайтиши дафтарга ёзиб қўйилади) қуролланган соқчилар қўриқчилигида ва тегишли командирлар бошчилигида олиб чиқиладилар. Соқчилар сони ҳар бир алоҳида интизомий қисм командири томонидан белгиланади ҳамда улар иш ёки машғулотлар вақтида маҳкумларнинг пухта қўриқланишини ва уларнинг хатти-ҳаракатлари тегишлича назорат қилинишини таъминлашлари лозим. Ҳудуд (зона)га кирувчи ва чиқувчи автомобиль транспорти қисм навбатчиси томонидан кўздан кечириб чиқилади. Ахлоқи тузалаётганлар тоифасига киритилган айрим маҳкумларга интизомий қисм командири томонидан, улар бажараётган ишнинг тури тақозо этган тақдирда, соқчиларсиз юришга рухсат берилиши мумкин. Соқчиларсиз юришга рухсатнома интизомий қисм командирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


29. Соқчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми талабларига мувофиқ хизмат қиладилар ва белгиланган тартибнинг маҳкумлар томонидан бузилишига йўл қўймасликлари, улар ишга виждонан муносабатда бўлишларини ва бегона шахслар билан мулоқот қилмасликларини кузатиб боришлари шарт. Маҳкумлар белгиланган тартибни ҳар қандай тарзда бузганликлари ҳақида соқчилар тегишли командирга маълум қиладилар. Маҳкум қочган ҳолларда, соқчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми талабларига мувофиқ қурол ишлатадилар.


30. Маҳкумларнинг номига келадиган посилка, йўқлов ва бандероллар текшириб чиқилади. Уларни текшириб чиқиш ва маҳкумларга топшириш тартиби интизомий қисм командири томонидан белгиланади.

31. Маҳкумларнинг номига келадиган посилкада, йўқловда, бандеролда, хатда маҳкум эга бўлиши ман қилинган предмет ёки буюмлар топилганида, улар олиб қўйилиб, маҳкумнинг шахсий буюмлар рўйхатига киритилади ва жазо муддати ўтаб бўлингунга қадар унинг бошқа шахсий буюмлари билан бирга сақланади.

Қурол, пичоқ, заҳарли ва наркотик моддалар олиб қўйилиб, маҳкумга қайтариб берилмайди. Шундай предметлар ва моддалар топилгани ҳақида интизомий қисм командири дарҳол ҳарбий прокурорга маълум қилади.


32. Маҳкумларнинг номига келган пуллар уларнинг шахсий ҳисобварақларига қўшиб қўйилади, бу ҳақда улар хабардор қилинади. Бу пуллар уларга интизомий қисмдан озод бўлиш чоғида берилади.


33. Маҳкумлар томонидан жўнатиладиган хатлар интизомий қисм саф бўлимига ёпиқ ҳолда топширилади. Хатларни очиб кўриш ман этилади.

34. Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 151-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ташрифчилар олиб келган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда маҳкумлар томонидан фойдаланиш учун рухсат берилган буюмлар ва предметлар маҳкумларга олиб бориб бериш учун интизомий қисм командири томонидан тайинланган шахсга топширилади.

35. Маҳкумларга таътиллар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 154-моддасида белгиланган тартибда берилади ва бу ҳақида интизомий қисм командири томонидан тегишли прокурор хабардор қилинади.

36. Ҳукм қилинган барча ҳарбий хизматчилар интизомий қисмда жазони ўташ даврида оддий аскарларнинг погонларини тақиб юрадилар. Маҳкумларга мурожаат этиш чоғида улар "оддий аскар" унвони ва фамилияси бўйича аталадилар. Маҳкумлар бошлиқларга ва катталарга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ички хизмат низомининг талабларига мувофиқ мурожаат қиладилар.


37. Интизомий қисмда кун тартибини қисм командири белгилайди. Кун тартибида қуйидагилар албатта кўзда тутилади: ишлаб чиқаришда ишлаш - 8 соат, тунги уйқу - 8 соат, овқатланиш - кунига уч маҳал, ҳафтасига бир кун (шанба) - жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари учун.

38. Маҳкумларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низомида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.


IV БОБ. ИНТИЗОМИЙ ҚИСМДА МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ВА МАҲКУМЛАР БИЛАН ТАРБИЯВИЙ ИШ


39. Маҳкумлар ишлаб чиқариш корхоналарида, интизомий қисм устахоналарида, қурилишда ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бошқа объектларида меҳнатга жалб этиладилар. Меҳнатни ташкил этиш маҳкумларнинг ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш вазифасига бўйсундирилиши ҳамда уларнинг доимий ва тўлиқ банд бўлишларини таъминлаши лозим.

Маҳкумларга меҳнат учун пул ҳақи ёзилмайди. Маҳкумлар томонидан қўшинлар эҳтиёжи учун бажариладиган ишларга пул маблағлари тўланмайди ва давлат бюджети даромадига ўтказилмайди.

Маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларидаги ишларга жалб этилган ҳолларда, улар ишлаб топган пуллар ижро варақаларини тўлаш учун маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига қўшиб қўйилиши ёки интизомий қисм шахсий таркибининг турмушини яхшилашда ва казарма-уй-жой фондини ободонлаштиришда фойдаланиш учун Мудофаа вазирлигининг даромадига топширилиши лозим.


40. Маҳкумлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар уларда Ўзбекистон Республикасига, ўз халқига, Ватанга қасамёдга ва ҳарбий низомларга садоқатни, шунингдек ўз Ватанининг тарихи ва анъаналарига чуқур ҳурматни шакллантиришга йўналтирилиши лозим.

Тарбиявий ишлар маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказиш ва тезкор ахборот бериш; якка тартибдаги тарбиявий ишни олиб бориш; Ўзбекистон Республикаси қонунларини тушунтириш; суҳбатлар, савол-жавоб кечалари, мавзуларга оид ва адабий кечалар, газета ва журналлар, бадиий ва маънавий-маърифий адабиётлар қироатхонлиги ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш; бадиий ҳаваскорликни, кутубхоначиликни ва клуб ишларини ривожлантириш, маҳкумларни қайта тарбиялашга кўмаклашувчи кинофильмларни намойиш этиш, шунингдек оммавий-спорт ишларини авж олдириш йўли билан амалга оширилади.

41. Интизомий қисм командирларига маҳкумларнинг ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш борасидаги ишларда кўмаклашиш мақсадида намунали хулқи ҳамда меҳнатга ва ҳарбий хизматга ҳалол муносабати билан ўзларини кўрсатган шахслардан гуруҳларда жамоатчилик кенгашлари тузилади.

Жамоатчилик кенгаши маҳкумларнинг йиғилишларида сайланади ва интизомий қисм командири томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик кенгаши қабул қиладиган қарорлар интизомий қисм командири томонидан тасдиқланади.

Жамоатчилик кенгаши ўз иши тўғрисида вақти-вақти билан маҳкумларнинг йиғилишларида ҳисоб бериб туради. Маҳкумларнинг жамоатчилик органи ҳисобланувчи кенгаш турли тарбиявий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда командирга ёрдам беради: умумҳарбий низомларнинг талабларини маҳкумлар қандай бажараётганини назорат қилишга жалб этилади; бадиий ҳаваскорлик ва оммавий-спорт ишларини ташкил қилишда, деворий газеталарни чиқаришда қатнашади; интизомсиз маҳкумлар билан якка-якка тушунтириш ишларини ўтказади; ахлоқи тузалувчилар тоифасига киритишга ва шартли равишда муддатидан илгари озод қилишга тақдим этиладиган номзодларни муҳокама этишда қатнашади.


42. Маҳкумлар билан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик махсус дастур бўйича ташкил қилинади ва ўтказилади. Жанговар тайёргарлик бўйича машғулотлар найзаларсиз ва затворларсиз машқ қуроли билан ўтказилади, уларни ўтказиш учун зарур ўқув-моддий база яратилади.

43. Маҳкумлар келган ҳарбий қисмларнинг командирлари интизомий қисм командири билан доимий алоқа боғлаб туришлари, илгари ўзларига бўйсунган шахсларнинг ахлоқи қандай тузалиб бораётгани билан қизиқишлари ва уларни қайта тарбиялашда ёрдам беришлари шарт.



V БОБ. МАҲКУМЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ


44. Маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 157-моддасида кўрсатилган рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

46. Яхши хулқ-атвори, меҳнатга ва ҳарбий хизматга ҳалол муносабати учун интизомий қисм командирининг буйруғи билан ахлоқи тузалаётганлар қаторига киритилган маҳкумлар белгиланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаб бўлганларидан кейин интизомий қисм командири томонидан қонунда белгиланган тартибда жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга тақдим этилади.

Тақдимномада маҳкумнинг хулқ-атворини, жазони ўташ вақтида унинг меҳнатга ва ҳарбий хизматга муносабатини таърифловчи маълумотлар бўлиши керак. Тақдимнома билан бир вақтда судга шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юборилади.

Суд маҳкумни шартли равишда муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилишни рад этган ҳолларда, интизомий қисм командири томонидан ушбу масала бўйича такрорий тақдимнома кўриб чиқиш учун рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб камида олти ой муддат ўтгандан кейин киритилиши мумкин.

Интизомий қисм командири маҳкумларни шартли равишда муддатидан илгари озод қилишга бериладиган тақдимноманинг асосли ва объективлилиги учун жавобгар бўлади.


47. Интизомий қисм гуруҳ командирининг ўринбосари ва взвод командирининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси ўз ваколати доирасида қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ташаккур эълон қилиш;

б) илгари қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш.

48. Интизомий қисм командирининг ўринбосари ва гуруҳ командири ўз ваколати доирасида қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ташаккур эълон қилиш;

б) илгари қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;

в) қўшимча равишда бир марта учрашувга рухсат бериш.

49. Интизомий қисм командири Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 157-моддасида кўрсатилган рағбатлантириш чораларини тўла ҳажмда қўллаш ҳуқуқига эга.

50. Маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 158-моддасида кўрсатилган интизомий жазо чоралари қўлланилади.

51. Интизомий қисм гуруҳ командирининг ўринбосари ва взвод командирининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси ўз ваколати доирасида қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

б) навбатдан ташқари учтагача наряд тайинлаш.

52. Гуруҳ командири ўз ваколати доирасида қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

б) навбатдан ташқари учтагача наряд тайинлаш;

в) уч суткагача гауптвахтага жойлаштириш.

53. Интизомий қисм командирининг ўринбосари ўз ваколати доирасида қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

б) навбатдан ташқари учтагача наряд тайинлаш;

в) беш суткагача гауптвахтага жойлаштириш.

54. Интизомий қисм командири Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 158-моддасида кўрсатилган интизомий жазо чораларини тўла ҳажмда қўллаш ҳуқуқига эга.

55. Гауптвахтага жойлаштириш интизомий жазо чораси қўлланилган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми талабларига мувофиқ жазони интизомий қисм гауптвахтасида бир кишилик камераларда ўтайдилар.

56. Гауптвахтага жойлаштирилган маҳкумларга учрашишга, шунингдек, посилка, йўқлов, бандерол ва хатларни олишга рухсат берилмайди.

57. Интизомий қисмда жазони ўташ даврида содир этилган жиноятлар учун айбдорлар жиноят қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

58. Интизомий қисм доимий таркибининг интизомий тартибда ҳибсга олинган ҳарбий хизматчилари, интизомий қисм жойлашган ерда гарнизон гауптвахтаси бўлмаган тақдирда, интизомий қисм гауптвахтасида сақланадилар, аммо маҳкумлардан алоҳида жойлаштириладилар.



VI БОБ. МАҲКУМЛАРНИ МОДДИЙ-МАИШИЙ

ВА ТИББИЙ ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ


59. Маҳкумлар учун маиший-яшаш шароитларини яратиш, уларнинг озиқ овқат, уст-бош ва бошқа нарсалар билан таъминланиши ҳамда тиббий таъминоти муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган нормалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низомига мувофиқ амалга оширилади.

61. Маҳкумларга ҳаммом-кирхона хизматлари муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

62. Барча маҳкумларнинг пул таъминоти муддатли ҳарбий хизматдаги оддий аскарлар учун белгиланган 1,0 тариф разряди бўйича лавозим маоши ҳисобидан ҳар ойда уларнинг шахсий ҳисобварақларига қўшиб борилади ва улар интизомий қисмдан озод этилганларида тўлиқ тўлаб берилади.

63. Маҳкумларга совун, тиш чўткаси, тиш порошоги ёки пастаси, тароқ, рўмолча, тамаки маҳсулотлари, гугурт, ёзув қоғози, китоб, хатжилдлар, ручка ва қалам каби буюмларга эга бўлишга рухсат берилади. Таъминот нормалари бўйича тегишли бўлган буюмлардан ташқари юқорида кўрсатиб ўтилган предметлар маҳкумларнинг шахсий маблағлари ҳисобига нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича ташкилий равишда сотиб олинади.

65. Бемор маҳкумлар зарур ҳолларда даволаш учун госпиталга юборилади. Шу мақсадда ҳарбий госпиталда даволанувчи маҳкумлар учун камида 2 палата (6 ўрин) жиҳозланади, уларнинг дераза ва эшиклари панжаралар билан ёпилган ҳамда тамба (қулфлар) билан ускуналанган бўлиши керак. Ана шу палаталарга бевосита яқин жойга бемор маҳкумларни қўриқлаш хизматини ўтовчи соқчилар учун хона жиҳозланади. Бемор маҳкумларнинг даволанаётган бошқа беморлар билан мулоқотда бўлиши ман қилинади. Маҳкумларни госпиталга жўнатиш ва у ердан интизомий қисмга қайтариш соқчиларнинг кузатуви остида амалга оширилади, соқчиларсиз юриш ҳуқуқи берилган маҳкумлар бундан мустасно. Даволаниш учун госпиталда бўлган вақт жазони ўташ муддатига қўшилади.



VII БОБ. ИНТИЗОМИЙ ҚИСМДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ


66. Интизомий қисмдан қуйидаги ҳолларда озодликка чиқарилади:

а) суд ҳукми билан тайинланган жазо муддати ўтаб бўлинганда;

б) амнистия ёки афв этиш тўғрисидаги ҳужжат асосида;

в) ишни юритишдан тўхтатиб, ҳукмни бекор қилиш тўғрисидаги; шартли ҳукмни қўллаган, шартли равишда муддатидан илгари жазодан озод қилиш тўғрисидаги ҳукмни ижро этиш муддатини кечиктирган ҳолда, ҳукмни ўзгартириш ҳақидаги суд ажрими бўйича; касаллиги бўйича.


67. Интизомий қисмдан озод қилинган шахслар хизматни давом эттириш учун Мудофаа вазирлигининг кўрсатмасига биноан, одатда улар ҳукм қилингунга қадар қайси қисмда хизматни ўташган бўлса, айни ўша қисмларга жўнатиладилар, режимли қисмлар бундан мустасно.

68. Интизомий қисм командири озод қилиниши лозим бўлган маҳкумларнинг рўйхатини жазо муддати тугашидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади, унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, чақирилган санаси, маҳкум қаердан келтирилганлиги, ҳарбий ихтисоси ва ҳарбий унвони, нима учун, қачон ва қанча муддатга ҳукм қилинганлиги, қачон озод қилиниши лозимлиги, шунингдек маҳкумнинг таърифномаси.

Шартли равишда муддатидан илгари озод қилинганларни хизматни давом эттириш учун юбориш тўғрисидаги масала суд ажрим чиқаргандан кейин узоғи билан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ҳал этилади.

Жазони ўташдан шартли равишда муддатидан илгари озод қилинган шахслар билан жазонинг ўталмаган қисми мобайнида ҳарбий қисмлар жамоатчилигининг фаол иштирокида тарбиявий ишлар олиб борилади.


69. Жазони ўтаб бўлган ёки шартли равишда муддатидан илгари озод қилинадиган (ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ, уларнинг интизомий қисмда бўлган вақти муддатли ҳарбий хизмат муддатига қўшилган) шахслар, шунингдек амнистия ёки афв этиш тартибида интизомий қисмдан озод қилинадиган шахслар, муддатли ҳарбий хизматнинг қонунда белгиланган муддатларини ўтаб бўлишган тақдирда, бевосита интизомий қисмдан захирага муддатли ҳарбий хизматдан бўшатиладилар.

Жазони ўташ вақтини муддатли ҳарбий хизмат муддатига қўшиш тўғрисида интизомий қисм командири томонидан илтимоснома қўзғатилган шахслар интизомий қисмдан озод қилингандан кейин ҳарбий суднинг қарори олингунга қадар маҳкумларни жойлаштириш ҳудудидан чиқарилиб, интизомий қисмни таъминлаш бўлинмаларида жойлаштириладилар.


70. Ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳисобдан чиқарилиб, носоғломлиги туфайли ҳарбий хизматга яроқсиз деб ёки тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган маҳкумлар интизомий қисм командири томонидан муддатидан илгари жазодан озод қилишга тақдим этиладилар. Тақдимнома билан бир вақтда судга ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси ва маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юборилади. Жазодан озод қилиш тўғрисида суд ажрим чиқарганидан кейин бу шахслар интизомий қисм командири томонидан муддатли ҳарбий хизматдан муддатидан илгари бўшатиладилар.


71. Интизомий қисмдан озод қилинганларнинг қўлига қуйидаги ҳужжатлар берилади: интизомий қисмдан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома, хизмат ҳисоби варақаси, ҳарбий гувоҳнома, тиббий дафтарча, озиқ-овқат, буюм ва пул аттестатлари. Хизматга оид варақа ва таърифнома ҳарбий қисмга почта орқали жўнатилади. Орденлар, медаллар, кўкрак нишонлари ва уларнинг ҳужжатлари, пул ва қимматли буюмлар, шунингдек бошқа шахсий буюмлар озодликка чиқарилган кишига шахсий буюмлар рўйхати ва тақсимот қайдномасига қўл қўйдириб топширилади. Шахсий буюмлар рўйхати сақлаш учун интизомий қисмнинг штабида, тақсимот қайдномаси эса интизомий қисмнинг молия хизматида қолдирилади.

Яроқсиз ҳолга келган кийим-кечак ва пойабзал бемалол кийса бўладиганлари билан алмаштирилади.


72. Интизомий қисмдан озод қилинганлар ҳарбий қисмларга ёки истиқомат жойларига соқчиларсиз жўнатиладилар. Улар борадиган йўлга транспортда юриш ҳужжатлари ва озиқ-овқат-йўл пуллари ёки умумқўшин паёги билан, шунингдек ювиниш учун совун билан белгиланган нормалар бўйича таъминланадилар.


73. Озод қилинганнинг ҳарбий қисмга етиб келгани ҳақида шу қисмнинг командири дарҳол интизомий қисм командирига маълум қилади.


74. Интизомий қисмда жазони ўтаган, шунингдек қонунда белгиланган тартибда ундан озод қилинган шахслар судланмаган ҳисобланадилар.

      

      












































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск