Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Молия вазирлигининг 43-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 6-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-21-сон "Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 25.07.2011 й. Қарори (АВ томонидан 16.08.2011 й. 1729-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2011 й.

N 1729-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2011 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.07.2011 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.07.2011 й.

N 2011-21


ҚАРОРИ



Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга

солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 26 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 майдаги ПҚ-867-сон "Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 268-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 83, 28, 2007-51-сонли қарори (рўйхат рақами 1729, 2007 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 434-модда) билан тасдиқланган "Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низом"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири


Р. Ғуломов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

          





Қарорга

ИЛОВА



Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга

солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Доннинг улгуржи-сотиш нархини белгилашда доннинг улгуржи-сотиш нархига қўлланиладиган устама ва донни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан дон қабул қилиш корхоналаригача ва дон қабул қилиш корхоналаридан донни қайта ишлаш корхоналаригача транспортда ташиш харажатлари, дон тайёрлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун ажратилган кредит фоизлари ҳисобга олинмайди ва ушбу харажатлар кейинчалик дон таннархи таркибида донни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар таннархига киритилади".


2. 4, 6, 10 ва 11-бандлардан "(прейскурант ёки шартнома)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 7-банди "ушбу маблағни" деган сўзлардан кейин "23208 махсус ҳисоб рақамидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 32-33-сон, 340-модда

































Время: 0.1429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск