Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Молия вазирлигининг 49-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-26-сон "Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 10.08.2011 й. Қарори (АВ томонидан 23.08.2011 й. 2134-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.08.2011 й.

N 2134-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.08.2011 й.

N 49

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.08.2011 й.

N 2011-26


ҚАРОРИ



"Ягона солиқ тўловининг базавий

миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо

корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар

ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини

ҳисоблаб   чиқариш   ва   тўлаш   тартиби   тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартишлар

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2011 йил 2 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 17 августдаги 64, 2010-34-сонли "Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2134, 2010 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 284-модда) иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

  





Қарорга

ИЛОВА



"Ягона солиқ тўловининг базавий

миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо

корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар

ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча


1. Номида ва 1-банддаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номида, муқаддимада, II ва III бўлимларнинг номларида, 7 ва 16-бандларда, 2 ва 3-иловаларнинг грифларидаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банд ва 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "даври" деган сўз "чораги (ойи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "даври" деган сўз "чораги" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги "озод бўлиш" деган сўзлар "тўлиқ озод бўлиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 5-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Микрофирма ва кичик корхоналар учун ЯСТ энг кам миқдорининг суммаси ҳисобот чораги учун қатъий белгиланган солиқ суммаларини қўшиш орқали чорак учун ҳисоблаб чиқарилади";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


ж) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "солиқ солинадиган ялпи тушум" деган сўзлар "ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 9-бандда:

ўн иккинчи, ўн тўртинчи ва йигирма еттинчи хатбошилардаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилардаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 11-банддаги "базавий" деган сўз "энг кам" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) қуйидаги мазмундаги 11-1 ва 11-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"11-1. Агар ҳисобот ойи (чораги) якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлмаса, у ҳолда ушбу корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 93-модда) мувофиқ тўлайди.

Бунда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасининг ўсиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасига тенг деб қабул қилинади.

11-2. "Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ЯСТнинг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар";


м) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ушбу Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.

ЯСТ ҳисоб-китобига тақдим этилган Маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги сатрлар киритилади:

"170" - қўшимча ҳисобланган ЯСТ. Ушбу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг "080" сатридан ўтказилади;

"180" - ҳисобот даври учун тўланиши лозим. "180" сатрида ЯСТ ҳисоб-китобининг "130", "150" ва "170" сатрлари йиғиндиси кўрсатилади";


н) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


о) 1-илова мазкур ўзгартишлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


п) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Ўзгартишлар ва қўшимчага

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан чакана

савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш

соҳасидаги микрофирмалар ва кичик

корхоналар томонидан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини

ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

      

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Жами


Шу жумладан, ягона солиқ

тўлови тўловчиси тўғрисидаги

маълумотномада кўрсатилган

фаолият турлари бўйича


асосий

фаолият

тури - 1


2

3

4

5

1


2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри - Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)


010







Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси


020







Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)


030







Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)


040

х


х

х

х

х

Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори


050


х

х

х

х

х

Ҳисобот ойи (чораги) учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр - 030-сатр)


060*


х

х

х

х

х

Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри)


070


х

х

х

х

х

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (060-сатр + 070-сатр)


080


х

х

х

х

х

      

*) Агар 3-устуннинг 030-сатри 3-устуннинг 050-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда 060-сатрда "0" қиймат кўрсатилади.

Изоҳ. Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан ва тегишли ой (чорак) учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


       

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 355-модда






























Время: 0.1532
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск