Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Молия вазирлигининг 44-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 7-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-23-сон "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 26.07.2011 й. Қарори (АВ томонидан 23.08.2011 й. 2203-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.08.2011 й.

N 2203-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2011 й.

N 44


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2011 й.

N 7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.07.2011 й.

N 2011-23

ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши

муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 2 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Р. Гулямов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

            





Қарорга

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши

муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, бундан қуйидагилар мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан тенглик асосида дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун берилган ер участкалари.

Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланганда ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаси майдонига тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан ҳисобланади.

Агар алоҳида бино бир нечта юридик шахс балансида турган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи балансида турган хоналар майдонига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Агар юридик шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бинони ёки бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналар майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар юридик шахс кўп қаватли бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори бино эгаллаган умумий ер майдони ва мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналарга тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда мазкур юридик шахсга мазкур банднинг солиқ солинадиган базадан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкаларини чиқариб ташлаш қисмида амал қилиши татбиқ этилмайди.


2. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўзгартиришларга

ИЛОВА


Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА



Камайтирувчи коэффициентлар

       

Тўловчилар


Коэффициент


           

Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1)

     

1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар


0,5

2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар:

улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда);

автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш;

божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш


0,35

3. Машина-трактор парклари

0,35

4. Улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотларига


0,2

5. Янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар - ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга


0,35


6. Қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар - норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда - 1 йил) учун


0,35


7. Кон ва карьерларни ободонлаштиришни, шу жумладан, уларнинг рекультивациясини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар


0,1


              

Юридик шахснинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда (К2)

           

Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун

0,7

            


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 354-модда


































Время: 0.1496
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск