Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.1991 й. 275-сон "Дўлга қарши комплексларни муҳофаза қилишни кучайтириш ва уларни ички ишлар органларининг рухсат берилувчи тизимига кирувчи соҳалар ва объектлар жумласига киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.1991 й.

N 275


ДЎЛГА ҚАРШИ КОМПЛЕКСЛАРНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИНИНГ РУХСАТ БЕРИЛУВЧИ ТИЗИМИГА

КИРУВЧИ СОҲАЛАР ВА ОБЪЕКТЛАР ЖУМЛАСИГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон республика гидрометеорология бошқармасининг Ҳарбийлаштирилган хизмати таркибида гидрометеорология жараёнларига фаол таъсир кўрсатувчи 8 та ҳарбийлаштирилган бўлинмалар ишлаб турибди, улар таркибига 124 та зенит қуроли ва 128 та ракета қурилмаси кирувчи, дўлга қарши зенит ва ракета комплекслари билан жиҳозланган 63 та ўт очиш нуқталарига эгадирлар.

Бироқ, бу қурол-яроғнинг хавфи катта эканлигига қарамай, у рухсат берилувчи тизимга кирмайди, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология бошқармаси хизматлари улардан жиноий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни таъминлашга қодир эмас.

Гидрометеорология жараёнларига фаол таъсир кўрсатиш ишларида фойдаланиладиган дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва улар учун ракеталарни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш, фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва улар учун ракеталар ички ишлар органларининг рухсат берилувчи тизимига кирувчи соҳалар ва объектлар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органларига Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология бошқармасининг гидрометеорология жараёнларига фаол таъсир кўрсатувчи бўлинмалари томонидан дўлга қарши комплексларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби устидан назоратни амалга ошириш юклатилсин.


3. Гидрометеорология бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва ракеталарни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олишни ва улардан фойдаланиш тартибини бошқарувчи идораларга қарашли норматив актларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш вазифаси топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Гидрометеорология бошқармаси билан биргаликда дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва ракеталарни рўйхатдан ўтказишни ташкил этсин, уларнинг доимий жойлашган ўринларини аниқласин, бундан кейин тегишлича назорат қилинишини ва улардан ижозат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймаслик чора-тадбирлари кўрилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги дўлга қарши комплекслар зарур даражада сақланмаган ёки улардан ғайри қонуний мақсадларда фойдаланиш ҳоллари аниқланган пайтларда уларни мусодара қилиш ва сўнгра вақтинчалик сақлаш учун СССР Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳарбий омборларга бериш масалаларини тезликда ҳал этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги дўлга қарши комплексларнинг СССР Мудофаа вазирлиги ҳарбий омборларида вақтинча сақланиши масалаларини келишиб олсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов




































Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск