Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.1991 й. 297-сон "Ўзбекистон Республикасида чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш ҳамда эркин алмаштириладиган валюта билан савдо қилишни кенгайтириш чоралар ҳақида "ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.1991 й.

N 297



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТ ЭЛ

ВАЛЮТАСИНИ ЭРКИН СОТИБ ОЛИШ ВА

СОТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ЭРКИН

АЛМАШТИРИЛАДИГАН ВАЛЮТА БИЛАН САВДО

ҚИЛИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ЧОРАЛАРИ ҲАҚИДА


Пулнинг тобора қадрсизланиб бораётганлигини ҳисобга олиб, республика ва унинг аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни анча кенгайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, туризмнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, валюта ресурсларини кўпайтириб бориш мақсадларида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чет эл валютасини сўмга эркин сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пул алмашиш пунктлари тармоғи кенгайтирилсин. Бунинг учун:

Ўзбекистон Республикаси Давлат банкига 1991 йилнинг 1 декабрига қадар республикада чет эл валютасини сўмга сотиб олиш ва сотиш пунктларини ҳудудий жойлаштириш структурасини ишлаб чиқиш таклиф этилсин.

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда 1991 йилнинг 1 декабрига қадар пунктлар ва ихтисослашган биржалар орқали таркиб топаётган бозор курси шароитида валюталарни сотиб олиш ва сотишнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқсин, бунда республика ва унинг аҳолиси иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни, ички ва ташқи валюта бозори конъюнктурасига қараб оператив иш тутишни назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 1992 йилнинг 1 январига қадар Республика валюта биржасини очиш тавсия этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва валюта операцияларини олиб боришга ваколатли бўлган бошқа банкларга мазкур қарор чиққандан кейин валюта счётларини очишга, шунингдек, юридик ва физик шахслардан омонат ва депозитларга нақд валютани қабул қилишда барча чеклашлар олиб ташлансин, шартнома асосида процентлар тўлашни таъминлаш таклиф этилсин.

Белгилансинки, фуқароларнинг счётида бўлган чет эл валютаси уларнинг талабига кўра чеклашларсиз ва рухсатларсиз берилади.


3. Республикага валюта маблағларини жалб этиш, шунингдек, савдо шохобчаларида товарларни валютага сотиш мақсадида қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси, Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, бошқа манфаатдор ташкилотлар 1992 йилнинг 1 январига қадар валютага савдо қилувчи корхоналар шохобчасини кенгайтирсинлар ва 1992 йилнинг 10 январига қадар Вазирлар Маҳкамасига маълум қилсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси Давлат банки ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқ истеъмоли молларини чет эл валютасига сотиш тартиби ҳақида"ги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси (ўртоқ Ҳамидов)га юклатилсин. Қарорнинг бажарилиши қандай бораётганлиги 1992 йил январь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов




































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск