Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.1993 й. 587-сон “Республика халқ хўжалигини ва аҳолини газ билан таъминлашни ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.1993 й.

N 587



РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИ ВА АҲОЛИНИ

ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини табиий газ билан ишончли равишда таъминлаш, шунингдек, уни экспортга етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Республиканинг ҳар йилги газдан фойдаланиш ҳажми, нефть-газ тармоғининг технологик эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда 40 - 42 млрд куб. м. атрофида белгилансин.

3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси билан биргаликда, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва уларнинг илмий-тадқиқот ташкилотларини жалб этган ҳолда, 1994 йилнинг 1 июлигача 1995-1996 йиллар учун республика халқ хўжалиги тармоқлари ва аҳолисининг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи тўғрисида илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишни таъминласин.

4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

янада такомиллашган техника воситалари ва технологияларни жорий этиш ҳисобига газдан фойдаланишни яхшилаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

газдан фойдаланиш тартиби қатъий риоя этишни, хом ашё ва ёқилғи сифатида газни сарфлашнинг илмий асосланган жорий этишни таъминласинлар, уларнинг меъёрдан ошиб кетишига йўл қўймасинлар;

саноат корхоналарининг бир қисмини табиий газдан ёқилғининг бошқа турларидан фойдаланишга ўтказишини назарда тутсинлар;

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, бошқа идоралар объектларининг 1994/95 йил қиш даврида узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган ҳажмда қўшимча қорамой сақлаш жойлари захиралари қурилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги:

1994 йилнинг 1 январигача барча газдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказсин, газдан фойдаланишга рухсати бўлмаганларни газ тармоқларидан узиб қўйсин, газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган корхоналарга газ етказиб беришни тақиқласин;

ҳар вилоят ва тармоқ бўйича республика эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган газ ҳажмларини "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси билан келишиб олсин;

вазирликка газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаганлик, шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлик, табиий газдан самарали фойдаланмаганлик, хавфсизлик қоидаларини бузганлик ва газдан фойдаланганлик ҳақини мунтазам тўламаганлик учун, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, саноат, коммунал ва маиший соҳа фойдаланувчиларини газ таъминоти тармоқларидан узиб қўйиш ҳуқуқи берилсин;

аҳолини газ билан таъминлашни газ билан таъминлаш ва тақсимлаш тизимининг мавжуд қувватлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари газ истеъмолчиларининг барча тоифалари томонидан газдан оқилона фойдаланишни, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш ҳолларига йўл қўймасликни таъминласинлар.

7. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ. бош бошқармаси, Олий хўжалик суди билан биргаликда табиий газдан оқилона фойдаланмаганлик ҳамда истеъмолчилар, шу жумладан, аҳоли томонидан шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун санкцияларни кучайтириш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги 1994 йилнинг биринчи чорагида марказлашган экспортдан тушадиган валюта маблағлари ҳисобидан "Шлюмберже Индустри" (Франция) фирмасидан газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини, газ сарфини ҳисобга олиш асбобларини синаш ва созлаш қурилмаларини сотиб олиш, мутахассисларни ўқитиш учун (Радиоэлектронтехасбоб" давлат концернининг "Реле ва автоматика" заводига 2,2 млн АҚШ доллари ажратишни назарда тутсинлар.

"Радиоэлектронтехасбоб" давлат концерни 1994 йилда "Реле ва автоматика" заводида, Франциянинг "Шлюмберже Индустри" фирмаси лицензияси бўйича, газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари ишлаб чиқаришни тайёрлашни ҳамда 1995 йилдан бошлаб ҳар йили 50 мингтадан ана шундай асбоблар чиқаришни таъминласин.


9. Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясининг "Ўзнефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда, саноат ва коммунал-маиший корхоналарда фойдаланиш учун, газ горелкалари қурилмаларининг энг мақбул ва энергияни тежайдиган хилларини яратсин ҳамда 1994 йилдан бошлаб уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1994 йилда босими 1 кв. см. ҳисобига 12 килограммгача бўлган газ қувурларини қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


11. "Ўздавтелерадио", Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда турмушда ва халқ хўжалигида газдан хавф-хатарсиз, оқилона фойдаланишга доир тегишли дастурларни, рекламаларни ва видеофильмларни тайёрлашни ҳамда мунтазам ёритиб боришни таъминласинлар. Молия вазирлиги мазкур тадбирларни ўтказишга, ҳисоб-китобларга мувофиқ ҳар йили маблағлар ажратишни назарда тутсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, фаолият тармоқлари бўйича, Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов











































Время: 0.1324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск