Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 28.08.2011 й. 2259-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 25.07.2011 й. 227-сон буйруғи бидан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 28 августда 2259-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2011 йил 25 июлдаги

227-сон буйруғига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида

суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 173-модда), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон), Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон), Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида (бундан буён матнда суд-тиббий экспертиза муассасаси деб юритилади) суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Суд-тиббий экспертиза муассасасида экспертизалар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори, суд ажрими (судья қарори) асосида ўтказилади.

2. Суд-тиббий экспертиза муассасасида экспертизанинг қуйидаги турлари ўтказилади:

зўраки ўлим, зўрлик ишлатилганига шубҳа бўлган ёки суд-тиббиёт текширув заруратини юзага келтирадиган бошқа ҳолатларда мурдалар экспертизаси;

тан жароҳатларининг характери ва оғирлик даражаси, ёш, жинсий ҳолат ва суд тиббиёти соҳасидаги махсус билимларни талаб этадиган бошқа масалаларни ҳал этиш учун тирик шахслар экспертизаси;

ашёвий далиллар ва биологик объектлар экспертизаси (тиббий-криминалистик экспертиза, суд-биологик экспертиза, суд-гистологик экспертиза, суд-кимё экспертизаси, суд-цитологик экспертиза, кимё-токсикологик экспертизаси, биокимёвий экспертиза, генетик экспертиза ва спектрографик экспертиза).

Суд-тиббий экспертиза муассасасида унинг ихтисослиги бўйича бошқа турдаги экспертизалар ҳам ўтказилиши мумкин.


3. Олий маълумотга эга бўлган, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича кейинги тайёргарликдан ўтган ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 декабрдаги 300-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 475-модда) билан тасдиқланган Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат суд эксперти (бундан буён матнда эксперт деб юритилади) сифатида аттестациядан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси экспертиза муассасасида экспертизани ўтказади.

Суд-тиббий экспертиза муассасасида экспертиза бошқа ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс томонидан ҳам ўтказилиши мумкин. Бундай ходимлар ёки жисмоний шахсларни танлаш, улар таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг фаолият тартибини белгилаш суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан амалга оширилади.


4. Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс) билан келишмасдан бошқа шахсларни экспертизани ўтказиш учун жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Суд-тиббиёт экспертизасини ўтказишда суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари ва экспертнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги қонун ҳужжатлари ва ушбу Йўриқнома билан белгиланади.


5. Эксперт қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд-тиббиёт экспертизаси предметига оид иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш;

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш;

тергов ҳаракатлари ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсати билан ҳозир бўлиш ва шу тергов ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга суд-тиббиёт экспертизаси предметига оид саволлар бериш;

суд муҳокамасида суд-тиббиёт экспертизаси предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ва сўроқ қилинаётган шахсларга суднинг рухсати билан саволлар бериш;

ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш;

ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки суд-тиббиёт экспертизаси предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш;

унинг хулосаси ёки кўрсатувлари процесс иштирокчилари томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида тергов ҳаракати ёки суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш;

агар у иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш;

агар унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишни юритаётган органнинг қарорлари, шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш.

Эксперт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


6. Эксперт:

эксперт сифатида ўзини ўзи рад этиши учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган органга (шахсга) ёки суд-тиббий экспертиза муассасасининг ёхуд бошқа ташкилотнинг раҳбарига дарҳол маълум қилиши;

ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона хулоса бериши;

суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши;

ўзи ўтказган суд-тиббиёт экспертизаси хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши;

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги;

тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши;

иш тергов қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.

Эксперт зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


7. Эксперт:

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ бўлган, ишнинг натижасидан ўзининг манфаатдор эмаслигини шубҳа остига қўядиган масалалар юзасидан процесс иштирокчилари билан шахсий алоқага киришишга;

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш учун мустақил равишда материаллар тўплашга;

суд-тиббиёт экспертизаси натижаларини ушбу экспертизани тайинлаган органдан (шахсдан) ташқари бирон-бир шахсга хабар қилишга;

агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбаридан ташқари бевосита бошқа бирон-бир органдан (шахсдан) суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш тўғрисида топшириқлар қабул қилишга;

бошқа ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс сифатида суд-тиббиёт экспертизасини ўтказишга ҳақли эмас.

Эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир ва унинг фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.


8. Суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

агар суд-тиббий экспертиза муассасасида текширишларни ўтказиш учун тегишли мутахассислар ёки зарур моддий-техник база ёхуд махсус шароитлар бўлмаса, суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижро этмасдан ҳамда суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларини уч кунлик муддатда қайтариш;

суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган органдан (шахсдан) экспертлар комиссияси таркибига мазкур ташкилотда ишламайдиган шахсларни, шу жумладан, бошқа давлатлардан мутахассисларни, агар суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш учун уларнинг махсус билимлари зарур бўлса, киритиш тўғрисида илтимос қилиш;

қўйилган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган текширишларни ўтказишни ўз кучлари ва воситалари билан таъминлаётган ташкилотларга суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримнинг кўчирма нусхасини юбориш;

суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган органдан (шахсдан) мазкур ташкилотнинг текшириш объектлари текширилганидан сўнг уларни ташиш, бундан почта харажатлари мустасно; текшириш объектлари суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс) томонидан олинмаган тақдирда, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида ушбу ташкилотда сақлаш; катта хавф туғдирадиган объектларнинг мазкур ташкилотга келиб тушиши натижасидаги зарарли оқибатларни, агар суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс) ушбу объектлар билан муомалада бўлишнинг унга маълум бўлган махсус қоидалари тўғрисида раҳбарга хабар бермаган бўлса ёки улар лозим даражада ўралмаган бўлса, бартараф этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш.

Суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари:

суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинганидан сўнг суд-тиббиёт экспертизасини ўтказишни қўйилган саволларга жавоб бериш учун талаб қилинадиган кўламда махсус билимларга эга бўлган экспертга ёки экспертлар комиссиясига топшириши;

экспертга ёки экспертлар комиссиясининг ҳар бир аъзосига унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши (суд-тиббий экспертиза муассасаларининг ходимларига бундай тушунтириш ишга қабул қилиш чоғида берилади);

экспертни била туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлиги, шунингдек хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши, ундан тегишли тилхат олиши ва мазкур тилхатни хулоса билан бирга экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юбориши;

ўтказилаётган текширишларнинг тўлиқлиги ва сифати устидан назоратни, экспертнинг мустақиллиги принципини бузмаган ҳолда таъминлаши;

суд-тиббиёт экспертизаси ўтказиш муддатини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаши ва унга риоя этилишини назорат қилиши;

экспертга текширишларни ўтказиш учун зарур бўлган шароитларни таъминлаши;

текшириш тугаганидан сўнг хулосани, текшириш объектлари ва иш материалларини суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган органга (шахсга) юбориши шарт.

Суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


10. Суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари:

экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча текшириш объектларини суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган органнинг (шахснинг) қарори ёки ажримисиз талаб қилиб олишга;

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш учун суд-тиббий экспертиза муассасасида ишламайдиган шахсларни мустақил равишда жалб этишга;

экспертга муайян суд-тиббиёт экспертизаси юзасидан текшириш жараёнини ва фикрлар мазмунини олдиндан белгилаб қўядиган кўрсатмалар беришга ҳақли эмас.


11. Суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш муддатлари ушбу экспертизаларнинг мураккаблиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўттиз кун доирасида белгиланади.

Суд-тиббиёт экспертизасини ўтказишни ўттиз кун мобайнида бажариш мумкин бўлмаган тақдирда, суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари муддат ўтишидан уч кун олдин асосланган хулоса тузади ва бу тўғрида суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га ёзма равишда хабар қилади ҳамда улар билан келишган ҳолда қўшимча муддатни белгилайди.


12. Суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш муддатлари материаллар суд-тиббий экспертиза муассасасига тушган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади ва улар ушбу муассаса раҳбари томонидан суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га юборилган кунда тугайди.

Суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш муддатлари қуйидаги даврларга тўхтатиб турилади:

экспертнинг суд-тиббиёт экспертизасига тақдим этилган материаллардаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги илтимосномасини қондириш ёки илтимосномани қондиришнинг рад этилиши тўғрисида жавоб олиш;

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказишни ўттиз кунгача бўлган муддатда бажариш мумкин бўлмаган тақдирда, уни ўтказиш муддатларини келишиб олиш;

экспертнинг бошқа суд-тиббиёт экспертизасини бажариши муносабати билан хизмат сафарида бўлиши, уни бажаришни бошқа экспертга топшириш мумкин бўлмаган тақдирда;

экспертнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, суд-тиббиёт экспертизасини бажаришни бошқа экспертга топшириш мумкин бўлмаган тақдирда.

Қонун ҳужжатлари ва ушбу Йўриқномада назарда тутилмаган асослар бўйича суд-тиббиёт экспертизаси ўтказиш муддатларини тўхтатиб туришга йўл қўйилмайди.


13. Суд-тиббий экспертиза муассасасида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш хизмат кўрсатиладиган минтақаларга мувофиқ ташкил этилади ва ушбу минтақалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан белгиланади.

Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган ва суд-тиббий экспертиза муассасасининг хизмат кўрсатиш минтақасидан ташқарида жойлашган органлар (шахслар) учун суд-тиббиёт экспертизаси, мазкур органлар (шахслар) жойлашган ҳудуддаги суд-тиббий экспертиза муассасасида тегишли экспертиза турини ўтказишнинг имкони бўлмаган ҳолларда (текширишларни ўтказиш учун тегишли мутахассислар ёки зарур моддий-техник база ёхуд махсус шароитлар бўлмаса), ушбу муассаса томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин.


II. СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ

УЧУН ЮБОРИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


14. Суд-тиббиёт экспертизаси фақат уни тайинлаган орган (шахс) томонидан, процессуал қонунга, ушбу Йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилган материаллар тақдим этилган тақдирдагина ўтказилади.


15. Суд-тиббиёт экспертизасига суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим), текшириш объектлари ва иш материаллари, шунингдек текширишларни ўтказиш ва хулоса бериш учун экспертга зарур бўлган суд-тиббиёт экспертизаси предметига тааллуқли маълумотларга эга бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Суд-тиббиёт экспертизаларини тайинлаш тўғрисидаги қарорлар (ажримлар)нинг факсимил ва ёруғ сезгир қоғозга кўчирилган нусхаларини тақдим этишга йўл қўйилмайди.


16. Экспертга тақдим этилган текшириш объектлари, таққословчи материаллар, маълумотларнинг ишончлилиги учун суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс) жавоб беради.


17. Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги битта қарор (ажрим)га кўп миқдордаги объектлар тушган тақдирда, суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари бир қатор алоҳида-алоҳида суд-тиббиёт экспертизалар ўтказилишини ташкил этиши мумкин.


18. Суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш суд-тиббий экспертиза муассасаси билан биргаликда бошқа суд-тиббий экспертиза муассасасига (муассасаларига) топширилган тақдирда, суд-тиббиёт экспертизаларини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим)да мазкур суд-тиббиёт экспертизасининг қандай мутахассисликларга эга бўлган экспертлар томонидан ўтказилиши кераклиги, экспертлар комиссияси фаолиятини ташкил этишнинг қайси суд-тиббий экспертиза муассасасига юкланаётганлиги ҳамда текшириладиган объектлар ва бошқа материаллар қайси суд-тиббий экспертиза муассасасига юборилганлиги кўрсатилади.

Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ҳар бир суд-тиббий экспертиза муассасасига юборилади.


19. Қўшимча ёки қайта суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган тақдирда, суд-тиббий экспертиза муассасасига хулоса ёки олдинги ўтказилган суд-тиббиёт экспертизаси хулосасини бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги далолатнома барча иловалар (фотожадваллар, экспериментал материаллар ва шу кабилар) билан бирга тақдим этилади.

Қўшимча ёки қайта суд-тиббиёт экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим)да уни тайинлашнинг сабаблари ва асослари албатта кўрсатилади.


20. Суд-тиббиёт экспертизасига юборилаётган, уни ўтказиш имконини бермайдиган материалларни расмийлаштириш қоидаларига риоя этилмаган тақдирда, суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари бу тўғрида суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га дарҳол хабар қилади.

Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс) камчиликларни бартараф этиш учун зарур чора-тадбирларни кўрмаса, суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари ўттиз кун ўтгач унга материалларни суд-тиббиёт экспертизасини ўтказмасдан қайтаради.

Расмийлаштиришнинг процессуал тартиби бузилган ҳолда қайта, шунингдек комиссион ёки комплекс суд-тиббиёт экспертизаси ўтказишга тушган материаллар суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га уч кун муддатда қайтарилади.


21. Агар тайинланган суд-тиббиёт экспертизасини суд-тиббий экспертиза муассасасида ўтказиш назарда тутилмаган бўлса ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси тегишли мутахассисларга ёки асбоб-ускуналарга эга бўлмаса, суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари суд-тиббиёт экспертизасига тақдим этилган материалларни уч кун муддатда, суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг бажарилмаганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га қайтаради.



III. СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ

ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


22. Эксперт суд-тиббиёт экспертизасини ўтказишга суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбарининг ёзма топшириқномаси суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ва суд-тиббиёт экспертизасига тушган барча материаллар билан бирга олинган вақтдан бошлаб киришади.

Суд-тиббиёт экспертизасига тақдим этилган материалларни расмийлаштириш тартибининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, эксперт бу тўғрида суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбарини хабардор қилади, раҳбар ушбу Йўриқноманинг 20-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни кўради.


23. Тақдим этилган материаллар тўлиқ бўлмаган тақдирда, бу ҳақда эксперт суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари орқали суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га қўшимча материаллар тақдим этиш тўғрисида ёзма равишда маълум қилиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча материаллар фақат суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс) томонидан тақдим этилади.

Қўшимча материаллар ўттиз кун мобайнида тушмаган тақдирда, эксперт текширишни мавжуд материаллар бўйича ўтказади.


24. Эксперт қуйидаги ҳолларда қўйилган масалалар юзасидан хулоса бериш имконияти йўқлиги тўғрисида асосланган далолатнома тузади:

агар қўйилган масала экспертнинг махсус билимлари (ваколатлари) доирасидан четга чиқса ёки уни ҳал этиш учун махсус билимлар талаб қилинмаса ёхуд масала ҳуқуқий тусга эга бўлса;

тақдим этилган текшириш объектлари ёхуд материаллар уларнинг тўлиқ ёки сифатли эмаслиги туфайли хулоса бериш учун яроқсиз бўлса ва тўлдирилиши мумкин бўлмаса;

агар илм-фан ва экспертиза амалиётининг ҳолати қўйилган масалаларга жавоб бериш имконини бермаса;

текширишларни ўтказиш ва хулосалар бериш учун зарур шарт-шароитлар, услубий воситалар ва асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаса.

Хулоса беришнинг имкони йўқлиги тўғрисидаги далолатнома ушбу Йўриқноманинг 40-бандига мувофиқ тузилади.


25. Эксперт ўзига тақдим этилган объектлар ва материалларни текширишни тегишли соҳадаги билимларга амал қилган ҳолда, процессуал қонун талабларига қатъий мувофиқ равишда холисона ва муфассал амалга оширади.

Объектлар (тирик одамдан ташқари) фақат текширишни ўтказиш ва хулоса бериш учун зарур бўлган даражада шикастланган ва сарфланган бўлиши мумкин. Бунда текшириш объектининг қисман шикастланиши ёки ишлатилишига суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган органнинг (шахснинг) ёзма рухсати олиниши зарур, тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг ўзига хос хусусиятлари объектнинг шикастланишини (бузилишини) ёки ишлатилишини тақозо этувчи ҳоллар бундан мустасно.


26. Ишда иштирок этадиган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда суд-тиббиёт экспертизаси ўтказишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Сабабидан қатъи назар, уларнинг йўқлиги суд-тиббиёт экспертизаси ўтказишни тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди.


27. Эксперт ўзининг махсус билимларига мувофиқ ўтказилган текширишлар асосида ўз номидан хулоса беради ва унинг учун жавоб беради.


28. Бир хил мутахассисликка эга бўлган икки ва ундан ортиқ экспертлар (экспертлар комиссияси)га суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказиш топширилганда комиссияга киритилган экспертларнинг ҳар бири текширишни тўлиқ ҳажмда амалга оширади. Экспертлар комиссияси текширишда қатнашган экспертдан ҳар бири унга рози бўлган тақдирда умумий хулоса беради. Шунингдек, экспертлар комиссиясида иштирок этган экспертлар фикрининг бир қисмини акс эттирувчи ягона хулоса берилиши ҳам мумкин. Келишмовчилик бўлган тақдирда, ҳар бир эксперт келишмовчиликка сабаб бўлган барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса тузади.


29. Суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш учун ҳар хил мутахассисликка эга бўлган икки ва ундан ортиқ экспертлар (комплекс экспертиза) тайинланганда ҳар бир эксперт текширишни амалга оширади ва ўз ваколати доирасида хулоса беради. Комплекс экспертиза хулосасида ҳар бир эксперт қандай текширишлар ва қандай ҳажмда ўтказганлиги, шахсан у қандай фактларни аниқлаганлиги ҳамда қандай хулосаларга келганлиги кўрсатилади. Эксперт комплекс экспертиза хулосасининг ўз ваколатига тегишли бўлган қисмини имзолайди.

Олинган натижаларни ва аниқ хулоса (хулосалар)ни шакллантиришни баҳолашда ваколатли бўлган экспертлар умумий хулоса (хулосалар) чиқаради. Агар экспертлар комиссиясининг якуний хулосаси ёки унинг бир қисми учун экспертлардан бири (алоҳида экспертлар) томонидан аниқланган фактлар асос ҳисобланса, у ҳолда бу ҳақда хулосада кўрсатилиши керак. Келишмовчилик ҳолатида экспертларнинг ҳар бири келишмовчиликка сабаб бўлган масалалар бўйича алоҳида хулоса тузади.


30. Агар суд-тиббиёт экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим)да турли хил суд-тиббиёт экспертизалари предметига тааллуқли масалалар мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида хулоса ёки хулоса бериш имконияти йўқлиги тўғрисида далолатнома тузилади.


31. Эксперт хулосаси уч қисмдан: кириш, тадқиқот ва хулоса (якунловчи) қисмлардан иборат бўлади.

Эксперт хулосасининг кириш қисмида экспертнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириш ва уни билиб туриб нотўғри хулоса берганлиги, иш материалларини ошкор қилганлиги, шунингдек узрли сабабларсиз хулоса беришни рад этганлиги ёки бундан бош тортганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тушунтирилганлиги ҳақидаги эксперт тилхати олинганлиги кўрсатилади.


32. Хулосанинг кириш қисмида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

суд-тиббиёт экспертизасининг тури ва унинг рўйхат рақами;

суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)нинг номи;

эксперт (экспертлар) ҳақидаги маълумотлар. Бунда экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвони, ихтисоси (умумий ва экспертлик малакаси), иш тажрибаси ва бошқа маълумотлар кўрсатилади;

материалларнинг суд-тиббиёт экспертизасига келган вақти ва хулосага имзо чекилган вақт;

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш учун процессуал асос (қарор ёки ажрим, у қачон ва ким томонидан чиқарилганлиги);

суд-тиббиёт экспертизасига юборилган материалларнинг номи, жўнатиш усули, ўрамнинг тури, ҳолати ва текшириладиган объектларнинг реквизитлари;

суд-тиббиёт экспертизаси ҳал этиши учун қўйилган саволлар. Бунда саволлар суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим)да келтирилган шаклда қайд этилади. Саволларни мазмунан ўзгартиришга йўл қўйилмайди, эксперт фақат саволга тўғри грамматик шакл бериши ва эксперт ихтисослигига мослаштириши мумкин. Бир неча саволлар қўйилган тақдирда, эксперт текширув ўтказиш учун уларнинг энг мақбул тартибини таъминлайдиган изчилликда гуруҳларга бўлиб чиқиши мумкин. Эксперт ташаббуси билан ҳал қилинган саволлар суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим)да келтирилган саволлардан кейин баён қилинади;

хулоса бериш учун аҳамиятга эга бўлган ва эксперт томонидан асосий маълумот сифатида қабул қилинган иш ҳолатлари;

қўйилган саволларни ҳал қилишда эксперт амал қилган ҳужжатлар (қарорлар, буйруқлар, қўлланмалар, услубий кўрсатмалар), шунингдек текширув ўтказишда фойдаланилган бошқа манбалар;

суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш жараёнида ҳозир бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар (уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, процессуал ҳолати);

экспертнинг қўшимча материаллар тақдим этиш тўғрисидаги илтимосномаси (илтимоснома юборилган ва жавоб олинган вақт, илтимосномани кўриб чиқиш натижалари).

Қўшимча ёки қайта суд-тиббиёт экспертизаси бўйича хулосанинг кириш қисмида юқорида баён этилган маълумотлардан ташқари, дастлабки суд-тиббиёт экспертизаси ҳақидаги маълумотлар, яъни хулосанинг рўйхат рақами ва санаси, экспертнинг (экспертларнинг) фамилияси, исми ва отасининг исми, суд-тиббий экспертиза муассасасининг номи, дастлабки суд-тиббиёт экспертизасининг хулосалари ҳамда қўшимча ва қайта суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим)да келтирилган суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш сабаблари баён этилади.


33. Эксперт хулосасининг тадқиқот қисмида эксперт олдига қўйилган ҳар бир савол бўйича текшириш жараёни ва унинг натижалари ёзилади, аниқланган фактлар бўйича илмий тушунтириш берилади.

Хулосанинг тадқиқот қисмида қуйидагилар кўрсатилади:

суд-тиббиёт экспертизаси текшируви объектларининг ҳолати;

фойдаланилган тадқиқот усуллари ва бу усуллар қўлланишининг техник шароитлари;

суд-тиббиёт экспертизаси таҳлилининг шароитлари, мақсади ва натижалари ҳамда намуналар олиш;

хулосани асослаш учун аҳамиятга эга тергов (суд) ҳаракатлари (сўроқ, кўздан кечириш, эксперимент ва шу кабилар)нинг натижалари;

намойиш материалларига қилинган ҳаволалар, иловалар ва уларга берилган зарур изоҳлар;

олиб борилган текширув ва унинг алоҳида босқичлари натижаларига берилган эксперт баҳоси.

Қайта суд-тиббиёт экспертизаси хулосасининг тадқиқот қисмида, агарда тадқиқот натижалари билан аввалги суд-тиббиёт экспертизаси хулосасининг якунлари ўртасида тафовут мавжуд бўлса, бунинг сабаблари кўрсатилади.

Хулосанинг тадқиқот қисми махсус билими бўлмаган шахслар учун тушунарли тилда баён этилган бўлиши керак. Махсус атамалар изоҳлаб берилган бўлиши лозим.


34. Эксперт хулосалари унинг олдига қўйилган саволларга жавоб шаклида баён қилинади ва турли талқинларга йўл қўймайдиган аниқ, тушунарли тилда баён қилиниши лозим.

Агар хулосани тадқиқот қисмида баён қилинган текшириш натижаларининг мукаммал тавсифисиз ва қўйилган масалага тўлиқ жавобсиз шакллантириш мумкин бўлмаса, хулосанинг тадқиқот қисмига ҳавола қилишга рухсат берилади.


35. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари кўрсатилиши мумкин.


36. Эксперт хулосаси икки нусхада тузилади, текширишни ўтказган эксперт (экспертлар) томонидан имзоланади, унинг (уларнинг) имзоси суд-тиббий экспертиза муассасаси муҳри билан тасдиқланади, шундан кейин хулосанинг бир нусхаси суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари томонидан суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га юборилади, иккинчи нусхаси эса суд-тиббий экспертиза муассасасида беш йил мобайнида сақланади.


37. Агар эксперт хулосасида эксперт текширишлар ва унинг натижаларини тасвирловчи фотожадваллар, диаграммалар, чизмалар ва шу каби иловалар берилса, улар ҳам эксперт (экспертлар) томонидан имзоланади. Эксперт текширишларининг бориши, шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштириш материаллари эксперт хулосаси нусхаси билан бирга суд-тиббий экспертиза муассасасида сақланади. Суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)нинг талабига кўра улар йиғмажилдга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.


38. Суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари хулосани кўриб чиқишда нотўғри хулосага олиб келиши мумкин бўлган тўлиқ бўлмаган текширишларни, текшириш ўтказиш услубиёти бузилишини ёки унинг нотўғри расмийлаштирилганлигини аниқлаган тақдирда, хулоса зарур ўзгартиришлар ва аниқликлар киритиш учун экспертга қайтарилади.

Агар эксперт ўз хулосасини тўғри деб қатъий туриб олса, суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари текшириш ўтказишни белгиланган тартибда хулоса берадиган биринчи эксперт иштирокидаги экспертлар комиссиясига топшириш ҳуқуқига эга.


39. Суд-тиббиёт экспертизаси судда ўтказишда унинг натижалари мазкур Йўриқноманинг 31 - 35-бандларида назарда тутилган қоидалар бўйича расмийлаштирилади.

Эксперт хулосаси эксперт томонидан икки нусхада тузилади ва имзоланади, улардан бири судга, иккинчиси эса суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбарига тақдим этилади.


40. Хулоса бериш имкони йўқлиги тўғрисидаги далолатнома уч қисмдан: кириш, асословчи ва якунловчи қисмлардан иборат бўлади.

Кириш қисмида ушбу Йўриқноманинг 32-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ маълумотлар баён қилинади.

Асословчи қисмида хулоса бериш имкони йўқлиги сабаблари батафсил баён қилинади.

Якунловчи қисмида эксперт олдига қўйилган ҳар бир савол бўйича хулоса бериш имкони йўқлиги кўрсатилади.

Хулоса бериш имкони йўқлиги тўғрисидаги далолатнома икки нусхада тузилади, эксперт томонидан имзоланади, унинг имзоси экспертиза муассасаси муҳри билан тасдиқланади, шундан кейин унинг бир нусхаси суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари томонидан суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га юборилади, иккинчиси эса суд-тиббий экспертиза муассасасида беш йил мобайнида сақланади.

Агар хулоса бериш имкони йўқлиги тўғрисидаги далолатнома судда кўриб чиқиш босқичида тузилган бўлса, у эксперт томонидан икки нусхада тузилади ва имзоланади, улардан бири судга, иккинчиси эса суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбарига тақдим этилади.


41. Агар бир масала бўйича эксперт хулоса берса, бошқаси бўйича эса хулоса бериш имкони йўқлиги тўғрисидаги далолатнома тузиш учун асос мавжуд бўлса, у ҳолда ягона ҳужжат - эксперт хулосаси тузилади.


42. Эксперт хулосаси, суд-тиббиёт экспертизаси текшируви объектлари бўлган предметлар ва ҳужжатлар ҳамда бошқа материаллар суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган шахсга ёки суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган органнинг ваколатли ходимига ёхуд суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган томонидан берилган ишончнома бўйича бошқа шахсга шахсан берилади ёки суд-тиббиёт экспертизасини тайинлаган орган (шахс)га почта орқали юборилади.

Эксперт хулосасининг, суд-тиббиёт экспертизаси текшируви объектлари бўлган предметлар ва ҳужжатлар ҳамда суд-тиббиёт экспертизасига берилган бошқа материалларнинг факсимил ёки ёруғ сезгир қоғозга кўчирилган ишончнома нусхаси орқали берилишига йўл қўйилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 360-модда







































Время: 0.1854
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск