Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2011 й. 240-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2011 й.

N 240



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

уч ой муддатда "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсинлар;

"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларига ёрдам кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг фаолияти юзасидан тизимли назоратни таъминласинлар, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама ёрдам берсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган ногирон болаларни тарбиялаш ва ўқитиш дастурларини қайта кўриб чиқсинлар;

ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаш, ўқитиш, руҳий ва интеллектуал ривожлантиришнинг замонавий технологияларини ҳисобга олган ҳолда педагоглар ва тарбиячиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирларни мунтазам амалга оширсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

"Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионатида яшовчи шахсларга доимий асосда профилактик, диагностик, даволаш-маслаҳат ёрдамини доимий равишда кўрсатишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 августдаги

240-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 348-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 8-сон, 71-модда


















































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск