Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

"Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 августдаги

240-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар

учун интернат уйлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда "Саховат" интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди.

2. "Мурувват" интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

3. "Мурувват" интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.

4. "Мурувват" интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. "Мурувват" интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда бошқа "Мурувват" интернат уйларига ўтказиш таъминланади.

5. "Мурувват" интернат уйлари эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этилади. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида интернат уйлари ташкил этишнинг иложи бўлмаган ҳолларда, эркаклар ва аёлларни битта интернат уйида, лекин алоҳида корпусларда жойлаштиришга йўл қўйилади.


6. "Мурувват" интернат уйларида даволаш-меҳнат ва фаоллаштирувчи терапияни амалга ошириш учун даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналари, шунингдек, агар "Мурувват" интернат уйлари қишлоқ жойларда жойлашган бўлса - зарур анжомларга, асбоб-ускуналарга ва транспортга эга бўлган ёрдамчи хўжалик ташкил этилади.


7. "Мурувват" интернат уйларида васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режимларга риоя қилиш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.


8. "Мурувват" интернат уйлари уставлари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан тасдиқланади.

9. "Мурувват" интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

10. "Мурувват" интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя этган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.

11. "Мурувват" интернат уйлари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкларга эга бўлади.

"Мурувват" интернат уйлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида давлат рўйхатидан ўтказилади.



II. "МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ УЙЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


12. Қуйидагилар "Мурувват" интернат уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;

васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда уларни ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;

васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.



III. ВАСИЙЛИККА ОЛИНГАНЛАРНИ "МУРУВВАТ"

ИНТЕРНАТ УЙЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. "Мурувват" интернат уйларига қуйидаги ташхислар билан васийликка олинганлар қабул қилинади:

мўътадил даражадаги ақлий заифлик;

оғир даражадаги ақлий заифлик;

чуқур даражадаги ақлий заифлик;

қолдиқ шизофрения;

деменция.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

14. Қуйидагилар "Мурувват" интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар ҳисобланади:

тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ ҳуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ ҳуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.

15. Қуйидагилар "Мурувват" интернат уйларига қабул қилишга қарши умумий кўрсаткичлар ҳисобланади:

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари.

"Мурувват" интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.


16. "Мурувват" интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.

"Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг хаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларига юкланади.

17. "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича давлат органи вакили томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни "Мурувват" интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси;

"Мурувват" интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг паспорти нусхаси;

васийликка олинаётганни "Мурувват" интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий паспортининг нусхаси;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;

пенсионер гувоҳномасининг нусхаси, мавжуд бўлса;

"Мурувват" интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;

белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;

белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.


18. "Мурувват" интернат уйларига қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 17-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.

Васийликка олинганларнинг шахсий йиғмажилдлари "Мурувват" интернат уйи директорида сақланади.


19. Васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатишни, уларни парваришлашни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий меҳнат реабилитацияси бўйича тадбирларни амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳишига мувофиқ ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.



III-1. РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗЛАРИДА

САҚЛАНАЁТГАНЛАРНИ "МУРУВВАТ"

ИНТЕРНАТ УЙЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИШ

19-1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади) сақланаётган мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган шахслар "Мурувват" интернат уйларига жойлаширилади.

"Мурувват" интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш белгиланган тартибда реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.

19-2. Реабилитация марказларидан "Мурувват" интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида белгиланган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.


19-3. Реабилитация марказларида сақланаётганларни "Мурувват" интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

"Мурувват" интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;

"Мурувват" интернат уйларига жойлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;

ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;

"Мурувват" интернат уйига жойлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;

белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.


19-4. Реабилитация марказларида "Мурувват" интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 19-3-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.

"Мурувват" интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун "Мурувват" интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади.



IV. "МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ УЙЛАРИДА

ВАСИЙЛИККА ОЛИНГАНЛАР


20. "Мурувват" интернат уйларида васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.


21. "Мурувват" интернат уйларидаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:

инсон шаънини ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муносабатда бўлиш;

узоқ қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;

бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш.

Эҳтиёж бўлганда, васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.


22. Васийликка олинганлар соғлиқни сақлаш органлари мансабдор шахсларининг, "Мурувват" интернат уйлари раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.

23. Васийликка олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш "Мурувват" интернат уйларининг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса - тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.

Васийликка олинганнинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг қариндошлари, танишлари ва дўстларини зудлик билан хабардор қилади.


24. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар "Мурувват" интернат уйларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг хайрия эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади.


25. Васийликка олинганнинг "Мурувват" интернат уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат "Мурувват" интернат уйи раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.

Васийликка олинган ўзбошимчалик билан "Мурувват" интернат уйи ташқарисига чиққан тақдирда, маъмурият ушбу ҳолат қайд этилган вақтдан бошлаб зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органларига, соғлиқни сақлаш органларига хабар қилади.

26. Васийликка олинганларнинг "Мурувват" интернат уйларидан вақтинчалик кетишига, врачнинг кетиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини ҳисобга олган ҳолда, кўпи билан 1 ой муддатга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун директорнинг розилиги билан, қариндошлари ва бошқа шахсларнинг ёзма мажбурияти мавжуд бўлиши керак.


27. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

28. Қариндошлар васийликка олинганлар билан бирор-бир чекланишсиз, лекин бошқа васийликка олинганларга зарар етказмасдан кўришиб туриш, шунингдек "Мурувват" интернат уйларининг тиббий-ижтимоий фаолияти, васийликка олинганнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эга.


29. "Мурувват" интернат уйларида яшовчи васийликка олинганлар маъмурият рухсати билан ўзларига тегишли буюмлардан фойдаланишлари мумкин.


30. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда "Мурувват" интернат уйларида васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар.

31. Васийликка олинганни "Мурувват" интернат уйларидан чиқариш:

тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари рухсати билан;

турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда шахснинг шахсан аризасига биноан ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган қариндошларининг илтимосига кўра, шунингдек, навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади.

32. "Мурувват" интернат уйларидан чиқаришда васийликка олинганга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

"Мурувват" интернат уйида бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.

Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.

33. "Мурувват" интернат уйидан кетишда васийликка олинганларга мавсум бўйича уларга биркитилган кийим-бош, ички кийимлар, пойафзаллар берилади, шунингдек унинг "Мурувват" интернат уйида сақланаётган шахсий буюмлари қайтариб берилади.


34. "Мурувват" интернат уйи директори васийликка олинганларни "Мурувват" интернат уйларига қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом ва "Мурувват" интернат уйи устави талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.



V. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК

КУЗАТУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


35. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамни амалга ошириш мақсадида "Мурувват" интернат уйларида тиббий-психологик комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади. Комиссия "Мурувват" интернат уйининг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби "Мурувват" интернат уйи директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига мажбурий тартибда комиссияни бошқарадиган "Мурувват" интернат уйининг директори, "Мурувват" интернат уйи директорининг тиббий бўлим бўйича ўринбосарлари, врач-психиатр киради.


36. Комиссия:

васийликка олинганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

ташхис, психологик-профилактик, коррекция, маслаҳат ва реабилитация ишларини амалга оширади;

васийликка олинганларнинг ота-онаси (қариндошлари) ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан маслаҳат ва реабилитация ишларини бажаради.


37. Комиссия аъзолари:

тиббий-ижтимоий-психологик муаммолар ташхиси;

ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш йўналишлари бўйича иш олиб борадилар.


VI. "МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ УЙЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


38. Ходимларни ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


39. Тиббий хизмат кўрсатиш "Мурувват" интернат уйларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. "Мурувват" интернат уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга оширилади.

40. "Мурувват" интернат уйларида психологик таъминот Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

41. "Мурувват" интернат уйларининг маъмурияти "Мурувват" интернат уйлари мутахассис ходимларининг касбий маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.


42. "Мурувват" интернат уйларининг ходимлари қуйидагиларга мажбур:

ушбу Низом нормаларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига, касбий ахлоқ-одобга қатъий амал қилиш;

васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;

ўз касб малакасини мунтазам ошириб бориш.


43. "Мурувват" интернат уйларининг ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Мурувват" интернат уйини бошқаришда ушбу Низомда белгиланган тартибда қатнашиш;

касб шаънини ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш.


44. "Мурувват" интернат уйлари ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек "Мурувват" интернат уйлари уставлари билан белгиланади.



VII. "МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ УЙЛАРИНИ БОШҚАРИШ


45. "Мурувват" интернат уйларини бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва "Мурувват" интернат уйи жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.


46. "Мурувват" интернат уйларида васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:

ҳудудни ҳимоя қилиш;

васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;

унинг ҳудудидан ташқарига эркин чиқишни чеклаш;

васийликка олинганларни, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам - бутун сутка давомида назорат қилиш.


47. "Мурувват" интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.

48. "Мурувват" интернат уйи директори бу ердаги тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.


49. "Мурувват" интернат уйи директори:

"Мурувват" интернат уйи номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ифодалайди;

"Мурувват" интернат уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

қонун ҳужжатларида ва "Мурувват" интернат уйи уставида белгиланган тартибда "Мурувват" интернат уйи мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида "Мурувват" интернат уйининг барча ходимлари ва васийликка олинганлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

тегишли органларга кўриб чиқиш учун "Мурувват" интернат уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва "Мурувват" интернат уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

тегишли буйруқ чиқариш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.



VIII. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


50. "Мурувват" интернат уйларининг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.

51. "Мурувват" интернат уйлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


52. "Мурувват" интернат уйлари белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


53. Бунда "Мурувват" интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади.

54. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.

55. "Мурувват" интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.


56. "Мурувват" интернат уйларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда молия органлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 348-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 8-сон, 71-модда

























Время: 0.2148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск