Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 августдаги

240-сон қарорига

4-ИЛОВА



Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва

меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларини (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.

2. Санаторийлар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларини (кейинги ўринларда дам олувчилар деб аталади) соғломлаштириш ва уларнинг дам олиши учун мўлжалланган давлат даволаш-профилактика муассасалари ҳисобланади.

3. Санаторийлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қиладилар.

4. Санаторийлар, республика санаторийларидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Республика санаторийлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.

Санаторийларнинг, шу жумладан, республика санаторийларининг уставлари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан тасдиқланади.

5. Санаторийлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

6. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни бепул санаторий-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

7. Санаторийлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкларга эга бўлади.

Санаторийлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида давлат рўйхатидан ўтказилади.



II. САНАТОРИЙЛАРНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар санаторийларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

даволаш-реабилитация хизматлари кўрсатишга замонавий ёндашувларни жорий этиш ва уларнинг халқаро даражасини таъминлаш йўли билан тиббиёт фани ва амалиётининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда дам олувчиларни тўлақонли санаторий-курортда даволаш, соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш;

дам олувчиларни соғломлаштиришда табиий даволаш омилларидан энг юқори даражада фойдаланиш;

санаторий фаолиятини ташкил этишнинг бозор механизмларини қўллаш;

дам олувчиларга кўрсатиладиган санаторий-курорт хизматлари рўйхатини кенгайтириш;

моддий ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, дам олувчилар учун энг юқори даражада соғломлаштирувчи натижани таъминлаш имконини берадиган санаторийлар фаолият кўрсатиши даражасига эришиш.


9. Санаторийлар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

дам олувчиларни шинам, яшаш учун қулай турли тоифалардаги хоналарга жойлаштиришни ташкил этади;

дам олувчиларнинг ўз соғлиғи ҳолатидан хабардорлигини, касалликлар юзага келиши таваккалчилиги омиллари мавжудлигини, уларни бартараф этиш усулларини ва организмнинг физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тикловчи тиббиётнинг замонавий тиббий технологияларига асосланадиган касалликлар профилактикасини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлайди, дам олувчиларни ўзини ўзи назорат қилиш усулларига ўқитади;

дам олувчиларга замонавий тиббиёт аппаратлари, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланган даволаш, диагностика, физиотерапевтик, муолажа хоналари ва бошқа хоналарни тақдим этади;

соғлиқни тузатишнинг комплекс автоматлаштирилган усуллари негизида тикловчи тиббиётнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

дам олувчиларни оқилона ва мувозанатли овқат билан таъминлайди, дам олувчиларнинг тиббий кўрсаткичлар бўйича парҳезли овқатланишини ташкил этади;

жисмоний тарбия ва спорт билан физиологик асосланган машғулот олиб бориш, дам олувчиларда жисмоний юкламага мойиллик ва мослашиш даражасини босқичма-босқич ошириш учун шарт-шароитлар яратади, мақбул ҳаракатланиш фаоллиги кўникмаларини сингдиради;

зарарли одатлардан воз кечишни ҳамда бехатар хулқ-атвор ҳақидаги билимлар, кўникмалар ва андозалар шакллантирилишини тақозо этадиган муҳит, соғлом турмуш тарзининг руҳий доминантлари яратилишини таъминлайди;

киши соғлом турмуш тарзига риоя қилганда организмнинг функционал резервлари кўрсаткичлари динамикасини акс эттириш мақсадида дам олувчининг соғлиғи "паспорти"ни шакллантириш ва юритишни ташкил этади;

дам олувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилишга, уларни эстетик камолга етказишга йўналтирилган турли маданий-кўнгилочар тадбирлар тизимини ишлаб чиқади;

мусиқий, рақсли, кўнгилочар дастурлар ўтказилишини, томоша тадбирларига боришни, Ўзбекистон Республикасидаги тарихий объектларга ва бошқа объектларга экскурсияларни ташкил этади;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига ўзгартиришлар киритади, санаторийлар шароитида соғломлаштириш бўйича тадбирлар турлари, шакллари, муддатлари ва ҳажмини белгилайди;

дам олувчилар орасида касалланиш ҳолати ва сабабларини ўрганади, даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар профилактикаси ва уларни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда соғлиқни сақлаш органларига соғломлаштириш ва касалликлар профилактикасининг долзарб масалалари бўйича ахборот тақдим этади;

режали санитария-эпидемияга қарши тадбирларни ўтказади;

даволаш-профилактика муассасалари, тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари билан биргаликда семинарлар, конференциялар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ва сметада назарда тутилган маблағлар доирасида хўжалик фаолиятини, санаторийларнинг капитал қўйилмалари бўйича жорий сарфлар ва харажатларни амалга оширади;

бинолар, иншоотлар, муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, асбоб-ускуналар ва анжомларга эга бўлган бошқа объектларни жорий сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашни, шунингдек ходимларнинг санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини, бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилишини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

дам олувчилар ва санаторийларга келувчиларга телефон алоқаси хизматлари, маиший хизматлар кўрсатади;

йилнинг ҳар чорагида санаторийларнинг фаолияти, соғломлаштиришнинг моддий-техника базаси тўғрисидаги ҳисоботни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


10. Тиббиёт ходимлари таркибини тайёрлаш тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига мувофиқ амалга оширилади.

Малака тоифаларини бериш (тасдиқлаш) белгиланган тартибда амалда оширилади.


11. Санаторийлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин.


12. Санаторийларнинг асосий фондларини қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек мукаммал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.


13. Дам олувчиларни озиқ-овқат ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


III. САНАТОРИЙЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Санаторийлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

даволаш-профилактика муассасалари, соғлиқни сақлаш органларидан санаторийларнинг ишлари учун зарур бўлган, шу жумладан дам олувчиларнинг касалликлари хусусияти ва кечиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;

даволаш-профилактика муассасаларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига санаторийларнинг ишларини яхшилаш, дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

санаторийлар ходимларининг қонуний манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш.

15. Санаторийлар ходимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шу жумладан, амалга ошириладиган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари сифати учун жавоб беради.


16. Даволаш-соғломлаштириш муолажаларини ташкил этиш, амалга ошириладиган даволаш ва соғломлаштириш тадбирларининг сифати ва асосланганлиги юзасидан назорат қилиш санаторийларнинг бош врачлари томонидан амалга оширилади.



IV. САНАТОРИЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Санаторийга ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бош врач томонидан амалга оширилади.


18. Тиббий хизмат кўрсатиш ва соғломлаштириш санаторийларнинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан биргаликда) дам олувчиларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.

19. Санаторийларнинг маъмуриятлари санаторийлар ходимларининг касб маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши учун жавоб берадилар.


20. Санаторийлар ходимлари:

ушбу Низом талабларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишга, касб одоб-ахлоқига қатъий амал қилишга;

дам олувчиларга тиббий-соғломлаштириш ёрдамининг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатувнинг юқори самарадорлигини таъминлашга;

ўз касб малакасини мунтазам равишда ошириб боришга мажбур.

Санаторийлар ходимлари:

ушбу Низомда ва санаторий уставида белгиланадиган тартибда санаторийни бошқаришда қатнашиш;

касб шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш ҳуқуқига эга.


21. Санаторийлар ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, ушбу Низомда, шунингдек санаторий уставида белгиланади.



V. САНАТОРИЙЛАРНИ БОШҚАРИШ


22. Бош врач санаторийга бевосита раҳбарлик қилади. Бош врач лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.

23. Санаторийнинг бош врачи лавозимига олий тиббий маълумотга, ўз мутахассислиги бўйича ёки раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач тайинланади.


24. Бош врач санаторий фаолиятини ташкил этади ва унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради.


25. Санаторийнинг бош врачи:

санаторийнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва санаторийга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил этади;

санаторий фаолияти масалалари бўйича санаторийнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, ходимларни ишга қабул қилади ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилади, ходимларни рағбатлантириш чораларини қўллайди;

санаторий иш тартиби ва режимини, ходимларнинг лавозим мажбуриятларини белгилайди ва мажбуриятлар муваффақиятли бажарилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;

ходимлар томонидан молия ва меҳнат интизомига, ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;

санаторийнинг мулкий комплекси, моддий ва молиявий ресурслари, асбоб-ускуналари, анжомлари, бошқа моддий бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишни, уларнинг сақланишини таъминлайди;

дам олувчиларнинг мурожаатлари жадал ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, қонун ҳужжатларига мувофиқ муносабат билдиришнинг зарур чоралари кўрилишини ва ариза берувчиларнинг улардан ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайди;

санаторийлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги ва унинг ишлари рентабеллигига эришиш учун шахсан жавоб беради.



VI. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


26. Санаторийлар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


27. Санаторийлар белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


28. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


29. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.

30. Санаторийлар қонун ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.


31. Санаторийларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 348-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 8-сон, 71-модда


































Время: 0.1549
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск