Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш Тартиби (ЎзР ВМ 02.07.1997 й. 300-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

300-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни

деҳқон хўжаликларига ўзгартириш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш механизмини белгилайди.


2. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликлар хўжалик бошлиғининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг иш берувчиси (маъмурияти)га ҳамда туман ҳокимига ёзма мурожаатига асосан юридик шахс ташкил этган ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ушбу хўжаликлар аъзоларининг қарори билан ихтиёрийлик асосида деҳқон хўжаликларига ўзгартирилади. Аризада сўралаётган ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, деҳқон хўжалигининг таркиби ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланишнинг йўналишлари кўрсатилади.


3. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги масалани умумий мажлис муҳокамасига киритади, умумий мажлис бу хусусда тегишли қарор қабул қилади. Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги қарор шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг юқори бошқарув органи, иш берувчиси (маъмурияти) томонидан қабул қилинади.


4. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув органининг, иш берувчиси (маъмурияти)нинг қарори асосида туман ҳокими фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.


5. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш учун туман ҳокимининг қарори билан ҳокимлиги ҳузурида фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича комиссия ташкил этилади.

Комиссия таркибига туман ҳокимлиги, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш Комиссияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман вакиллиги, туман иқтисодиёт ва статистика бўлими, солиқ хизмати, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари кирадилар.

6. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича комиссия беш кун муддатда шахсий ёрдамчи хўжалик эгасининг мурожаатини кўриб чиқади. Бунда Комиссия:

ер участкасидан унумли фойдаланилишига;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мулк солиғи тўланиши ҳолатига;

деҳқон хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя этилишига эътибор беради.


7. Комиссия фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликни деҳқон хўжалигига ўзгартириш тўғрисидаги тегишли таклифни ҳокимга тақдим этади.


8. Туман ҳокимининг фаолият кўрсатиб турган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги қарори туман молия, банк, солиқ ва бошқа тузилмалари учун мажбурий ҳужжат ҳисобланади.


9. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжалик аъзолари қонунда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон хўжалигининг манфаатларини ифода этувчи хўжалик бошлиғини сайлайдилар. Хўжалик бошлиғи ёки хўжаликнинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бирининг номига ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи расмийлаштирилади.





































Время: 0.1833
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск