Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Фермер хўжалигининг Намунавий устави (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 300-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

300-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Фермер хўжалигининг

НАМУНАВИЙ УСТАВИ

            

______________________вилояти

_____________________вилояти

            


_____________________ тумани

_____________________ туманидаги

           


ҳокимининг 199__ йил "__" _________

даги ____-сон қарори билан

_________________________

(номи)

          


РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

фермер хўжалигининг

199__йил"____"_____ даги

______-сон қарори билан

            


М. Ў

ТАСДИҚЛАНГАН

       

      

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддат ижарага берилган ер участкасидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.


2. Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларига киришишга ҳақли.


3. Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий тусда бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек банк муассасасида ҳисоб-китоб счёти ва бошқа счётлар очиш, муҳр, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлиш ҳуқуқини олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


4. Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжалиги мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.


5. Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


6. Фермер хўжалиги жойлашган жой:

____________________________________________________

                                           (вилояти)

____________________________________________________

                                          (тумани)

____________________________________________________

                                       қишлоғи (овули)

      

7._______________________фермер хўжалиги бошлиғи

     

_________________паспорт серияси_____________________ рақамли,

        

19_____йилда____________________ вилояти__________________

          

тумани ички ишлар бўлими томонидан берилган.

           

8. Фермер хўжалигининг устави фермер хўжалиги аъзоларининг қарорига биноан ўзгартирилиши мумкин ва у туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.



II. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ МАҚСАДИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИ СОҲАСИ


9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш асосида даромад (фойда) олиш, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда ўз аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондириш фермер хўжалигининг мақсади ҳисобланади.


10. Фермер хўжалигининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ажратилган ердан агротехника қоидалари асосида оқилона ва самарали фойдаланган ҳолда юқори ҳосил олинишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва реализация қилиш;

чорва молларини ветеринария қоидалари асосида етиштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш.


11. Фермер хўжалигининг фаолият соҳаси қуйидагилардан иборат:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ҳамда бозорларда сотиш, шу жумладан ўз савдо шахобчалари орқали реализация қилиш;

тижорат фаолияти ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш;

аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш.



III. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ

АЪЗОЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Фермер хўжалиги юридик шахснинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишдан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларидаги корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.


13. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

уставда назарда тутилган доирада ва қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланган ихтисослашувга мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзига берилган ер участкасида мустақил ташкил этиш;

етиштирилган маҳсулотни сотишга юридик шахслар билан хўжалик шартномалари тузиш, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хариди юзасидан хўжалик шартномалари тузиш;

етиштирилаётган маҳсулотга мустақил равишда нарх белгилаш;

ўзи етиштирган маҳсулотга эгалик қилиш, шу жумладан уни ўз хоҳиши бўйича истеъмолчиларга сотиш;

харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс битимлари тузиш;

тадбиркорликдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ҳамда эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;

кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларига мувофиқ жалб қилиш, шу жумладан кредитни узишнинг зарур гаров, суғурта ҳамда бошқа кафолатларини таъминлаган ҳолда фермер хўжаликларига бериладиган имтиёзли кредитдан фойдаланиш;

ижарага берувчининг рухсати билан ёки қонунда ёхуд ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ер участкасини ижарага бериш ҳуқуқини кредит олиш учун гаровга қўйиш;

ўрта ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланиш;

ходимларни ишга ёллаш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш;

зарур асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, ижарага олиш, бино ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш;

ихтиёрий равишда, шу жумладан улуш (пай) асосида кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ҳамда бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.


14. Фермер хўжалиги аъзолари:

хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига боғлиқ тарзда биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан (фойдадан) ўз улушини олиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси ва ижтимоий таъминланиш ҳуқуқига эга.

Фермер хўжалиги аъзолари:

фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши;

белгиланган меҳнат тартибига бўйсуниши шарт.

Фермер хўжалиги уставида фермер хўжалиги аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.


15. Фермер хўжалиги қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:

ер участкасидан ижара шартномасида белгиланган мақсад ва шартларда самарали фойдаланилишини таъминлашга;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этишга;

ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилишга;

ер участкасини, башарти ижара шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида ўзлаштиришга;

агротехника қоидаларига, белгиланган режимларга, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этишга;

фермер хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари юзасидан тўлиқ жавоб беришга;

фермер хўжалигининг барча аъзолари ҳамда хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий бадаллар тўлашга;

фермер хўжалиги аъзоларининг ва хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритишга, улар учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга мажбурдир.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.



IV. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА УНИНГ МАНБАЛАРИ


16. Фермер хўжалиги:

ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, инвентарь, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек бошқа мол-мулкнинг;

ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотнинг;

олинган даромад (фойда)нинг;

қонунда тақиқланмаган асосларда олинган бошқа мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади.

Қуйидагилар фермер хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин:

фермер хўжалиги аъзоларининг пул ва моддий маблағлари, товарларни сотишдан, ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромад (фойда);

қимматли қоғозлардан олинган даромадлар;

кредитлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ва бошқа бадаллари, эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



V. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ


17. Фермер хўжалигининг ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган муомалага лаёқатли аъзоларидан бири фермер хўжалигининг бошлиғи бўлиши мумкин. Фермер хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига ёки юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳар қандай шахсга (шартнома асосида) беришга ҳақлидир.


18. Фермер хўжалигининг бошлиғи:

унинг бутун иш фаолиятини ташкил қилади;

юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан иш кўради;

ишончномалар беради, шартнома ва битимлар тузади, шунингдек шартнома асосида ходимларни ишга ёллайди;

фермер хўжалиги аъзолари ва хўжаликда шартнома асосида ишлаётган шахслар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилайди;

фермер хўжалиги аъзолари ва хўжаликда шартнома асосида ишлаётган шахсларнинг хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиб беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш вақти муддатини, иш ҳақларини белгилайди, моддий рағбатлантириш усуллари ва интизомий жазо чораларини белгилайди;

фермер хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди.



VI. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ЕРДАН

ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ


19. Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари эллик йилгача, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.


20. Фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Ер участкаларининг ўлчами ва чегаралари фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билангина ўзгартирилиши мумкин.


22. Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас. Фермер хўжалигига берилган ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.


23. Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижарага берувчига қайтарилади.


24. Фермер хўжалигига берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ер участкасининг сифатига, жойлашган жойига ва сув билан таъминланганлик даражасига қараб, унинг кадастр баҳосини инобатга олган ҳолда белгиланадиган ер солиғи ставкаси миқдорида туман бюджетига тўланадиган ҳар йилги ижара ҳақи тариқасида ундирилади.


25. Фермер хўжалиги учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.


26. Фермер хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдек мазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



VII. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА МЕҲНАТ


27. Фермер хўжалигининг фаолияти асосан хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Фермер хўжалигидаги ишларни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида жалб этилиши мумкин.

Фермер хўжалигида меҳнат шартномасини тузиш тартиби қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


28. Фермер хўжалигида иш тартибини хўжалик бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди. Фермер хўжалиги бошлиғи хўжалик аъзоларининг ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритади.


29. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, томонларнинг келишувига биноан ҳам пул тарзида, ҳам натура тариқасида тўланади.


30. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахс фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан хўжалик мол-мулкига пул ёки бошқа хил улуш қўшишга ҳамда қўшган улушига мутаносиб равишда хўжалик даромади (фойдаси) тақсимотида қатнашишга ҳақлидир.

Фермер хўжалиги аъзолари, шунингдек хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.


31. Фермер хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида меҳнат стажига қўшилади.

Фермер хўжалигининг аъзолари ҳамда хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларга ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.



VIII. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ

МАБЛАҒЛАРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ


32. Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида счётлар очиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб счётидан маблағларни фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.



IX. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


33. Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш ва бошқа фаолияти натижасида олинган даромад (фойда) солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа тўловлар тўлангандан кейин бутунлай фермер хўжалигининг ихтиёрига ўтади, у буни мустақил равишда тасарруф этади.

Фермер хўжалигига етказилган зарар унинг мол-мулки ва бошқа манбалар ҳисобидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланади.



X. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТИ


34. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улуш (пай) асосида маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ҳамда бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.



XI. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


35. Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.



XII. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


36. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Қуйидаги ҳолатлар:

хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаслиги;

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилиши;

ер участкасининг ижарага берилган муддати тугаши ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тиклашнинг имконияти йўқлиги;

ердан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланилмаслиги, олинган ҳосилдорлик норматив кадастр баҳосидан муттасил (уч йил мобайнида) паст бўлиши;

ернинг экология ҳолати ёмонлашиши;

ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилиши;

фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилиниши;

ижара ҳақи муттасил белгиланган муддатларда тўланмаслиги;

фермер хўжалиги ер участкасини олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятига киришмаслиги;

фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта, бироқ қўпол равишда бузилиши;

шартнома шартлари бузилганлиги муносабати билан ерни ижарага олиш шартномаси бекор қилиниши фермер хўжалиги тугатилишининг асослари ҳисобланади.

Фермер хўжалиги:

хўжалик аъзоларининг қарорига биноан;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.


38. Фермер хўжалиги тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


39. Фермер хўжалиги тугатилганда унинг аъзолари ўз мол-мулкига бўлган мулкий ҳуқуқни томорқа ер участкасига бўлган ҳуқуқни сақлаб қоладилар.




































Время: 0.1686
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск