ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2011 й. ЎРҚ-296-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар -Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.07.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2011 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.09.2011 й.

N ЎРҚ-296



ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ДОИМИЙ ЯШАШ ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИНИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН ШАХСЛАР - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган


1-модда. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов






Ўзбекистон Республикасининг

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим

бўлган шахслар -Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунига

ИЛОВА


Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш

жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар -

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг

РЎЙХАТИ

1. Қонунчиликка мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) - хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

2. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига ёки хусусий мулки бўлган бошқа уй-жой майдонига.

3. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) болалар - васий (ҳомий), тутинган ота-она доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.

4. Ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.

5. Эр (хотин) - хотини (эри) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.

6. Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар - улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

7. Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар - улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

8. Илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар - доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).

10. Қонунчиликка мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).

11. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).

11-1. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида ва бошқа давлат ташкилотларида беш йил мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган болалари).

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).

Изоҳ:

1. Мазкур Рўйхатнинг 2 (бундан хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган фарзандлари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалар мустасно), 3, 5, 9 - 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, башарти Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг бир киши учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилса, амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳоллар мустасно.


"Халқ сўзи", 2011 йил 15 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 375-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 9-сон, 249-модда

































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск