ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2002 й. 158-сон "Қўнғирот сода заводи қурилишини тугаллаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2002 й.

N 158



ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИНИ

ТУГАЛЛАШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Хом ашёнинг бой манбаларини ўзлаштириш асосида кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кейинчалик шиша ва бошқа маҳсулотларнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш бўйича қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни барпо этиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг йилига 100 минг тонна кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Қўнғирот сода заводи қурилишини тугаллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

заводнинг технология қисмини лойиҳалаш ва қуриш масалалари бўйича Хитойнинг ана шундай заводларни лойиҳалаш ва қуришда халқаро тажрибага эга бўлган "Ситик" компанияси асосий хорижий шерик сифатада белгиланганлиги;

лойиҳанинг технология қисмини ва танланган технологик ечимнинг самарадорлигини комплекс экспертиза қилиш бўйича "Сольвей" (Бельгия) компанияси кўмагида "Акзо Нобель Инжиниринг" (Голландия) компанияси Ўзбекистон томонининг мустақил маслаҳатчиси эканлиги,

"Ситик" компанияси билан заводнинг технология қисмини фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш юзасидан тузилаётган контракт қиймати, шу жумладан суғурта мукофоти ва юклаб жўнатишдан олдинги инспекция 32,3 млн АҚШ долларини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳани амалга ошириш юзасидан Хитойнинг "Ситик" компанияси билан ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш юзасидан "Акзо Нобель Инжиниринг" (Голландия) компанияси билан контрактларни икки ой муддатда тайёрласин ва тузсин. Бунда қуйидаги шартларга риоя қилинсин:

маҳаллий қурилиш ташкилотларини субпудратга жалб қилинган ҳолда заводнинг технология қисмини фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш,

объект қурилишининг энг кўп муддати 1-иловага* мувофиқ "Ситик" компанияси билан тузилган асосий контракт кучга кирган санадан бошлаб 31 ойдан кейин кафолатли кўрсаткичларга эришган ҳолда 26 ой;

"Ситик" компанияси мажбуриятлари бажарилишининг кафолати завод фойдаланишга топширилганлигининг биринчи йили тамом бўлгунгача контракт қийматининг 5 фоизи миқдорида.


4. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ваколатли тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда:

лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилишини бир ой муддатда тугалласин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

мазкур лойиҳа доирасида жалб этиладиган кредитлар бўйича асосий қарз, фоизлар, бошқа молиявий чиқимлардан самарали фойдаланилишини ва уларнинг 2-иловага * мувофиқ ўз вақтида қайтарилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилшп қўмитаси билан биргаликда базавий лойиҳани ишлаб чиқишда улардан энг юқори даражада фойдаланишни таъминлаш учун саноат майдони объектлари, муҳандислик инфратузилмаси ва қурилиш базасининг тугалланган ва бошланган қурилишини икки ҳафта муддатда хатловдан ўтказсин.


5. Белгилансинки, лойиҳа қуйидаги схема бўйича лойиханинг тасдиқланган техник-иқтисодий асосланиши асосида:

Хитойнинг экспорт-кредит суғурта корпорациясининг суғурта полислари билан қопланадиган асосий контракт қийматининг 90 фоизи, шу жумладан 100 фоизли суғурта мукофоти - Хитой Индустриал-тижорат банкининг "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан қайта молияланадиган кредити ҳисобига;

асосий контракт қийматининг 10 фоизи - "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг хорижий валютадаги кредитлари ҳисобига;

Ўзбекистон томонининг харажатлари, шу жумладан хорижий кредит бўйича ва мустақил хорижий маслаҳатчилар хизматига ҳақ тўлаш бўйича молиявий чиқимлар "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг хорижий валютадаги кредитлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.


6. "Ўзсаноатқурилишбанк" икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Хитой Индустриал-тижорат банки билан Хитой экспорт-кредит суғурта корпорацияси суғуртаси остидаги кредит битимини ишлаб чиқишни тугалласин ва тузсин;

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик жамиятининг Қўнғирот сода заводини қуриш бўйича бош дирекция билан хорижий кредитни қайта молиялаштириш юзасидан кредит битими тузсин.


8. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:

Хитой Индустриал-тижорат банкига "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг мажбуриятлари бўйича;

"Ўзсаноатқурилишбанк"га "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик жамиятининг Қўнғирот сода заводини қуриш бўйича бош дирекциянинг мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда кафолатлар беришга вакил қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банкга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари юзасидан кўрсатилган шакл бўйича белгиланган тартибда юридик хулосани расмийлаштирсин.


10. Қўнғирот сода заводининг 6 ой мобайнида белгиланган тартибга мувофиқ лойихалаш билан параллел равишда қурилишига, истисно тариқасида, рухсат берилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига бииоан, мазкур лойиҳада қатнашувчи хорижий компаниялар ходимларига, уларни визалар расмийлаштирилиши учун консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда, белгиланган тартибда кўп марталик келиш визалари берилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига биноан, мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий компаниялар ходимларига давлат божи тўловисиз келиш визалари муддати узайтирилишини ва вақтинчалик яшаш учун рухсатнома берилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар МаҳкамасинингРаиси                                                 И. Каримов



*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил  14 майдаги

158-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўнғирот сода заводини қуриш тўғрисида" 1995 йил 2 мартдаги 79-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўнғирот сода заводи қурилишини жадаллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 27 майдаги 269-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўнғирот сода заводи қурилиши лойиҳасининг технология қисми тўғрисида" 1998 йил 29 апрелдаги 185-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 75-ф-сон фармойиши.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июлдаги 253-ф-сон фармойиши.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 майдаги 233-ф-сон фармойиши.






































Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск