ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /Ташқи ишлар вазирининг 09.08.2011 й. 989-сон "Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.09.2011 й. 2264-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.09.2011 й.
N 2264
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
09.08.2011 й.
N 989
БУЙРУҒИ
Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари
курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2011 йил 24 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 й., 3-сон, 16-модда) қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Вазир Э. Ғаниев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 385-модда