Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Консуллик йиғимлари тарифини АҚШ доллари курсига нисбатан қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.09.2011 й. 2264-сон билан рўйхатга олинган ташқи ишлар вазирининг 09.08.2011 й. 989-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 14 сентябрда 2264-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ташқи ишлар вазирининг

2011 йил 9 августдаги

989-сонли буйруғига

ИЛОВА



Консуллик йиғимлари тарифини

АҚШ доллари курсига нисбатан қайта

ҳисоблаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 й., 3-сон, 16-модда) қарорига мувофиқ АҚШ долларида белгиланган консуллик йиғимларини бошқа эркин алмаштириладиган валютага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари учун улар жойлашган мамлакатининг миллий валютасига нисбатан тарифини қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


консуллик йиғимлари тарифи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги қарорининг 3-иловасига мувофиқ ўрнатилган консуллик йиғимлари тарифи;


дипломатик ваколатхоналар - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари.


2. Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимлари тарифига мувофиқ, консуллик йиғимлари қуйидаги валюталарда тўланади:

а) АҚШ долларида;

б) бошқа эркин алмаштириладиган валютада;

в) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаро тенглик принципларига риоя қилиш асосида ваколатхоналар жойлашган давлатларнинг миллий валютасида (миллий валюта эркин алмаштириладиган валюта бўлмаган жойларда).


3. Дипломатик ваколатхона раҳбари томонидан консуллик йиғимлари тарифи учун тўланадиган валюта тўғрисида буйруқ чиқарилади. Консуллик йиғимлари тарифини валютада тўловини қайта ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда дипломатик ваколатхона раҳбари томонидан консуллик йиғимларининг қайта ҳисобланган ҳисоб-китоб курси ўрнатилади. Қайта ҳисобланган ҳисоб-китоб курси миқдорини белгилашда қуйидаги омиллар таъминланиши лозим:

бошқа мамлакатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган консуллик йиғимлари миқдори бўйича ўзаро тенглик принципига риоя қилиш;

миллий валюта курсининг АҚШ долларига нисбатан ўзгариши натижасида консуллик йиғимларидан олинадиган даромадлар камайишининг олдини олиш.


4. Консуллик йиғимлари тарифининг қайта ҳисобланган курси дипломатик ваколатхона раҳбари томонидан, одатда, ҳар чоракда буйруқ билан тасдиқланади. Зарурият туғилганда, қайта ҳисобланган ҳисоб-китоб курси чорак мобайнида ўзгартирилиши мумкин.


5. Консуллик йиғимлари тарифининг қайта ҳисобланган курси консуллик йиғимларининг тушуми ва харажатлари билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобидан ўтказиш мақсадида қўлланилмайди.


6. Консуллик йиғимлари тарифини дипломатик ваколатхоналар жойлашган мамлакатларнинг миллий валюталарига нисбатан қайта ҳисоблашда ҳисоб-китоб курсининг тўғри қўлланиши учун жавобгарлик дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва бухгалтерлари зиммасига юклатилади.


7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 385-модда
































Время: 0.2182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск