ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.04.2011 й. 121-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 27 апрелдаги

121-сон қарорига

2-ИЛОВА



Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини

ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий

таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммалашган спортнинг барча турлари бўйича оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини бюджет маблағлари ҳисобига ўтказиш, тўловларни ва молиялаштириш манбаларини амалга ошириш, шунингдек спорт делегациялари ва спорт терма жамоаларини халқаро даражалардаги спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат сафарига юбориш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисидаги бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни ҳамда уларда қатнашишни амалга оширувчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, спорт федерациялари (уюшмалари) ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) учун мажбурий ҳисобланади.

Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобига ҳам ўтказилиши мумкин, ушбу маблағлардан фойдаланиш тартиби ваколатли орган ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига, спорт мусобақаларини, шу жумладан халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш шартларига мувофиқ белгиланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли органлар - давлат бошқаруви ва маҳаллий (вилоят, шаҳар, туман) ижро этувчи ҳокимият органлари, уларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ёки уларда қатнашиш учун бюджет маблағлари ажратилади;


жисмоний тарбия-спорт ташкилоти - фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;


спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжат;


спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари регламенти (кейинги ўринларда регламент деб аталади) - спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган мажбурий шартлар ва талабларни, шунингдек уларда қатнашиш шартларини белгиловчи қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳужжат;


спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисида низом - спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби ва шартларини белгилайдиган ҳужжат;


спорт мусобақаси - спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;


спорт тадбирлари - спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;


оммавий жисмоний тарбия тадбирлари - аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;


спорт тури - жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;


ўқув-машқ йиғинлари - спортчиларни спорт мусобақаларига ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишидаги, педагогик ва тарбиявий йўсиндаги ташкил этилган тадбирлар;


спорт курслари, семинарлари ва конференциялари - спортчиларнинг, тренерлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар;


спортчи - танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;


тренер - тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;


спорт ҳаками - спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;


Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари - халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;


спорт терма жамоалари - турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари (шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари);


тренерлар кенгаши - спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларининг бош (катта) тренерлари ва тренерлари, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва спорт терма жамоаларининг бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ҳузурида ёки улар бўлмаган тақдирда - спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этиладиган спорт терма жамоаларининг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа;


спорт делегацияси - битта ёки бир неча спорт терма жамоаларидан иборат бўлган ташкилот, минтақа ёки мамлакат номидан вакиллик қиладиган, раҳбар, унинг ўринбосарлари, менежерлар ва бошқа мутахассислар бошчилик қиладиган жамоа;


комплекс илмий гуруҳ - спорт турлари бўйича терма ва клуб жамоаларида илмий-методик ишларни ҳамда илмий-методик таъминлашни амалга оширувчи мутахассислар жамоаси;


спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиси - зиммасига спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда бевосита қатнашиш функциялари юкланган жисмоний шахс. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари жумласига қуйидагилар киради:

а) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказувчи ташкилотларнинг раҳбари ва маъмурий ходими;

б) спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, раҳбарлари (вакиллари, бошлиқлари) ва менежерлари;

в) техник ходимлар;

г) хизмат кўрсатувчи ходимлар;


мулкий таъминлаш - спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, олимлари ва бошқа мутахассисларини тегишли спорт буюмлари, кийим-бош, анжомлар, асбоб-ускуналар, ташхис аппаратлари ва шу кабилар билан таъминлаш;


спорт иншооти - спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот.


II. СПОРТ ВА ОММАВИЙ-ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШДАГИ НОРМАТИВ

ТАЛАБЛАР


4. Ҳудудий республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари спортчилари, тренерлари, спорт ҳакамлари ва бошқа қатнашчиларини овқатлантиришни қоплаш бўйича харажатлар нормаларига мувофиқ таъминланади.

5. Ҳудудий республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат кўрсатишнинг бир куни учун спорт ҳакамларига тўлов миқдорлари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ нормалар бўйича тўланади.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалар, медаллар ва дипломлар нормалари ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.


7. Ўқув-тренировка йиғинлари таснифи ушбу Низомга 4-иловада келтирилган.


8. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашувчи спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотининг қўшимча шартлари ушбу Низомга 5-иловада келтирилган.



III. СПОРТ ВА ОММАВИЙ-ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


9. Спорт мусобақалари уларни ўтказиш характерига кўра қуйидагича бўлиши мумкин:

шахсий - уларда (жинси, ёши, спорт малакаси бўйича) алоҳида спортчилар эгаллаган ўринлар аниқланади;

шахсий-жамоавий - уларда шахсий биринчиликдан ташқари, жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади;

жамоавий - уларда фақат жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади;

классификацион - уларда спортчилар томонидан разряд нормалари ва Ўзбекистон Республикасининг ягона спорт таснифи талабларининг бажарилиши аниқланади;

саралаш - уларнинг якунларига кўра спорт терма жамоалари шакллантирилади;

комплекс - уларнинг дастурида "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада" ва шу каби спортнинг бир неча турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилади;

лицензияли, малакавий, рейтингли, саралаш - уларнинг якунлари бўйича Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатларида ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида ҳамда бошқа нуфузли спорт мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар эгалари (ёки қатнашчилар) аниқланади.


10. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қуйидагиларга бўлинади:

минтақавий тадбирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва бошқалар бўйича);

республика тадбирлари (республика чемпионатлари ва кубоклари, вилоятлараро ёки республиканинг бир нечта минтақалари иштирокидаги, шу жумладан очиқ турнирлар);

халқаро тадбирлар (Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинлари, жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари, хорижий давлатларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклар, фестиваллар, турнирлар ва бошқалар).


11. Ўқув-тренировка йиғинлари қуйидаги тоифаларда бўлиши мумкин:

барча даражалардаги (минтақавийдан халқаро даражагача) аниқ спорт мусобақаларига тайёргарлик бўйича;

спортчиларни бўлажак спорт мусобақаларига ва мусобақа даврига, туркумига умумий жисмоний тайёрлаш, тиклаш (комплекс ва чуқурлаштирилган тиббий тиклаш) билан боғлиқ тайёргарлик бўйича.

Ўқув-тренировка йиғинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ва ундан ташқарида ҳам ўтказилиши мумкин. Бунда уларнинг давом этиши ва қатнашчиларининг сони ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ таснифга биноан регламентланади.


12. Тасдиқланган календарь режа асосида спорт мусобақасини ўтказадиган ваколатли органнинг раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбири (спорт мусобақаси, ўқув-машқ йиғини ва шу кабилар) тўғрисидаги низом тасдиқланади, унда қуйидагилар назарда тутилади:

спорт тадбирини ўтказиш тизими - тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ тадбирни ўтказиш тартиби;

қатнашувчи ташкилотлар - спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирида жисмоний тарбия - спорт ёки бошқа ташкилотлар жамоаларининг қатнашиши ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар;

спортчилар, тренерлар ва бошқа қатнашчиларнинг сон жиҳатидан таркиби - тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирининг қатнашчилари сони;

тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спортчиларнинг жинс ва ёш тоифалари;

тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ натижаларни баҳолаш тизими;

тиббий-санитария таъминоти, суғурта қилиш ва техника хавфсизлиги;

спорт делегациялари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари қатнашчиларининг ва спорт ҳакамларининг (Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинлари, жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари қатнашчиларининг) анжомлари;

спорт мусобақаларининг молиявий шартлари - тегишли ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш бўйича молиявий мажбуриятларини назарда тутади;

буюртманомаларни бериш тартиби ва муддати - спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирида қатнашишга буюртманомалар шаклини, шунингдек, буюртманомани қабул қиладиган ташкилотнинг аниқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда, олдиндан ва якуний буюртманомани бериш муддатларини назарда тутади;

тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спорт мусобақаларининг ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тартиби;

спорт мусобақаларининг ўтказилиш жойи ва вақти;

спорт мусобақалари қатнашчиларининг келадиган куни ва жўнаб кетадиган куни.

13. Ваколатли органлар ва спорт ташкилотлари спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига, спорт тадбирини ўтказиш регламенти (низоми)га, ташкилий қўмиталарнинг таклифномаларига (регламентларига) мувофиқ ўтказадилар ва уларда қатнашадилар.

14. Ўқув-тренировка йиғини ташкилотчилари қуйидагиларга мажбур:

назарий ва амалий машғулотлар, маданий-оммавий ва тарбиявий ишлар режаларини, спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини, комплекс илмий гуруҳ ишлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва машғулотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаларини тасдиқлаш;

ўқув-тренировка жараёнини ўтказиш сифатига, спортчиларнинг техник ва тактик маҳоратини такомиллаштиришга, қатнашчилар ўртасида интизомга риоя қилишга, мол-мулкларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиш;

малакали тренерлар, врачлар, массажистлар, психологлар ва бошқа мутахассисларнинг қатнашишини таъминлаш, шунингдек спорт иншоотларини зарур анжомлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;

буйруқ (фармойиш) билан ўқув-тренировка йиғини бошлиғини ва унинг ўринбосарини тайинлаш;

техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини ва қатнашчиларни суғурта қилишни таъминлаш;

спортчиларнинг ва ушбу Низомда назарда тутилган ўқув-тренировка йиғини бошқа қатнашчиларининг номма-ном рўйхатларини тасдиқлаш.



IV. СПОРТ ВА ОММАВИЙ-ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ, СПОРТ ВА

ОММАВИЙ-ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАДБИРЛАРИГА

ХАРАЖАТЛАРНИНГ ТАРКИБИ ВА НОРМАЛАРИ


15. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни, спорт терма жамоаларини тайёрлаш ва уларнинг спорт мусобақаларида қатнашишини, уларнинг моддий ва мулкий таъминотини, шунингдек жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-методик жиҳатдан таъминлашни, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишни молиялаштириш ваколатли органлар ҳамда спорт ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини, ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишга, спорт терма жамоалари аъзоларини мулкий таъминлашга, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни илмий-методик жиҳатдан таъминлашга, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишга ажратиладиган маблағлар ҳажми ваколатли органлар қарорларида белгиланади.

16. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш сўмларда ва/ёки хорижий валютада, тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида, амалдаги нормаларга, шунингдек халқаро ва республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, ўқув-машқ йиғинлари, курслар (семинарлар) ва шу кабиларнинг ташкилотчилари томонидан белгиланган молиявий шартларга мувофиқ ваколатли органга, ташкилотга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

17. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштиришда ваколатли орган томонидан аниқ спорт тадбири ва оммавий жисмоний тарбия тадбирининг харажатлар сметаси тузилади ва тасдиқланади, унда амалга ошириладиган харажатларнинг йўналишлари ва уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилади.

Бунда аниқ спорт тадбири ва оммавий жисмоний тарбия тадбирини амалга оширишга ажратиладиган бюджет маблағлари миқдори амалдаги харажатлар нормаларига ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга ёки амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатларига қуйидагилар киради:

қатнашчиларнинг тадбир бўладиган жойгача ва у ердан қайтишдаги йўл харажатлари;

қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги яшаш харажатлари;

қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги овқатланиш харажатлари;

қатнашчиларнинг тадбирлар давомида йўлда ўтадиган вақти учун суткалик харажатлари;

спорт ҳакамларининг меҳнат ҳақи;

ягона ижтимоий тўлов;

спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш;

спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ижарага олиш;

тиббий хизмат кўрсатиш;

қатнашчиларни суғурта қилиш;

махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш;

фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш (ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ);

жамоат тартибини сақлаш;

канцелярия анжомлари билан таъминлаш;

ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун совринлар (қимматбаҳо совринлар, кубоклар)ни тайёрлаш ёки сотиб олиш;

ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун медаллар ва дипломларни тайёрлаш ёки сотиб олиш;

йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш;

ёнғинга қарши хизмат кўрсатиш харажатлари.


19. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида спорт терма жамоаларининг иштироки билан боғлиқ харажатларга, уларни ўтказиш шароитлари ва регламенти (низоми)ни ҳисобга олган ҳолда, қуйидагиларга сарфланадиган харажатлар киради:

спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг спорт тадбирлари ўтадиган жойгача ва у ердан қайтиб келиш бўйича йўл харажатлари;

спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг яшаш харажатлари;

спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг овқатланиш харажатлари;

спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг йўлда бўлиш вақтидаги суткалик харажатлари;

спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш;

спорт анжомлари, асбоб-ускуналар ва транспортни ижарага олиш;

махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш;

йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш;

тиббий-тиклаш тартиботлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий суғурта қилиш;

қатнашчиларни суғурта қилиш;

бадаллар тўлаш (қатнашиш, аккредитация қилиш, жамоа ва старт бадаллари учун, допинг юзасидан назоратдан ўтиш, аэропорт учун), шунингдек кириш визалари тўлови, ногабарит багаж учун тўлов;

фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш;

Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида қатнашишда махсус спорт анжомлари, махсус кийим-бошлар ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари.

Спорт терма жамоаларининг турли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун кетаётганда хорижий давлат ҳудудида овқатланиши ва яшаши қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар бўйича назарда тутилади, агар тадбир ўтказиладиган жойдаги ташкилий қўмита шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Бунда агар спорт делегациясининг яшаш ва овқатланиш нормалари ташкилий қўмита шартларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан юқори бўлса, у ҳолда ташкилий қўмита нормалари қўлланади.

20. Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги:

йўл харажатлари ва йўлда бўлиш вақтидаги суткалик пулни тўлаш харажатлари - спорт делегацияларини, жамоаларини, спортчилар гуруҳларини (ёки спортчини), тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқа мутахассисларни юбораётган ташкилотлар ҳисобига амалга оширилади;

спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқа мутахассисларни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ турар жой ва овқатланиш билан таъминлаш харажатлари - аниқ спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш шартларига мувофиқ, бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

узоқ тоғли жойларда ёки сувли ҳудудларда алоҳида шароитларда оммавий спорт тадбирларини, шу жумладан ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда спорт ташкилотларига, ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар нормаларидан ҳамда тегишли равишда тадбирларнинг давом этиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, овқатланиш маҳсулотларини сотиб олиш ва тадбирлар қатнашчиларининг бошқа харажатлари учун харажатларнинг жами суммасини ҳисобот бериш асосида нақд пул билан беришга рухсат этилади, бунда бюджет маблағлари Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси қоидаларига мувофиқ (2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатга олинган) ажратилади. Маблағлар тадбир қатнашчиларини овқатланиш маҳсулотлари ва шу кабилар билан таъминлаш мақсадида ҳисобот тақдим этадиган шахсга берилади.


21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишда харажатлар тегишли халқаро ташкилот ёки ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган тадбир низоми (регламенти) асосида амалга оширилади.


22. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) томонидан, белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади.


23. Ҳар бир алоҳида ҳолатда у ёки бу спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирини ўтказишга харажатларни ушбу мақсадлар учун назарда тутилган доирада Ғазначилик орқали амалга ошириш учун маблағларни бюджет ташкилотлари Ғазначиликка бюджет ташкилотининг кредитларни берувчи - бюджет маблағларини олувчининг биринчи имзосини қўйиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланган, ташкилот харажатлари сметаси илова қилинган тегишли буйруқни тақдим этадилар. Буйруқда ва унга илова қилинадиган харажатлар сметасида тадбирнинг тури, ўтказиладиган кунлари, жойи, қатнашчиларнинг сони, харажатлар суммаси мажбурий тартибда кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган тадбирга харажатлар сметаси молия бошқармасининг бошлиғи ёки (молия хизматининг штатлар жадвали бўйича мавжуд бўлмаган тақдирда) ташкилотнинг бош бухгалтери томонидан имзоланади. Бундан ташқари, нақд пул маблағларини олиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган буюртманома тақдим этилади. Режа-молия хизмати бошлиғи (ёки бош бухгалтер) ва раҳбар (шахс) тадбир харажатлари сметасининг ва нақд пул маблағлари бериш юзасидан буюртманоманинг ишончли расмийлаштирилганлиги юзасидан шахсан жавоб берадилар.


24. Харажатларни нақд пулсиз шаклда тўлаш ва нақд пул маблағларини бериш қатъиян белгиланган тартибда, бюджет ташкилотларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ёки ўқув-тренировка йиғинлари учун харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


25. Қатнашчиларнинг республика спорт мусобақалари ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиш харажатлари қуйидаги тартибда тўланади:

қатнашчиларни спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига юборишда улар томонидан йўл чипталарини нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиб олишга ёки бориш ва қайтишдаги йўл ҳақи қийматини тақдим этилган йўл ҳужжатлари асосида қоплашга рухсат этилади, бунда йўл ҳақи қиймати:

темир йўл бўйича - умумий (ёки алоҳида) жойли вагондаги йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак;

катта йўллар бўйича - жамоат фойдаланадиган транспортдаги (таксидан ташқари) йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак, у мавжуд бўлмаган тақдирда тўлов транспорт воситаси эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ, транспорт воситасининг тартиб рақамини ва паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади;

ҳаво транспортидан фойдаланилган тақдирда - тежамли класс авиачиптасининг қийматидан ошмаслиги керак.


26. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг қатнашчиларига транспорт воситасида (таксидан ташқари) йўлкира харажатлари темир йўл (автобус) станциясига, пристанга, аэропортга бориш учун тўланади, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган бўлса.


27. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини турар жой билан таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистонда ўтказиладиган барча даражалардаги (минтақавий, республика ва халқаро) спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари турар жой билан тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотномалар, шартномалар, чеклар ва шу кабилар) мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда таъминланадилар;

спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирига (шу жумладан халқаро даражадаги тадбирга) бориш ва ундан қайтиш йўлида мажбурий тўхташларда, тун мобайнида ёки бир суткадан кўп вақт мобайнида навбатдаги транспортни кутиш вақтида турар жойни ижарага олиш бўйича тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар қатнашчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида қопланади;

Ўзбекистон ҳудудида республика спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш даврида турар жой ва овқатланиш билан таъминланиш харажатларининг ушбу Низомда назарда тутилган нормалари тадбирнинг барча қатнашчиларига татбиқ этилади.


28. Спорт терма жамоалари аъзоларининг мулкий таъминоти кўрсатиб ўтилган мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

29. Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатлари ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида, шунингдек бошқа нуфузли халқаро ва республика спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашадиган, белгиланган тартибда тасдиқланган спорт делегациялари, спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси таркиблари: делегациялар (жамоалар) раҳбарлари, спортчилар, тренерлар таркиби, қатнашишга тайёрлаш ишларини олиб борувчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар мулкий таъминланадилар.

30. Даволаш, реабилитация ва тиклаш тадбирларини молиявий таъминлаш спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси аъзоларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, ўқув-тренировка машғулотлари вақтида олган спорт жароҳати (жароҳатлари) натижасида йўқотилган саломатлигини тиклаш мақсадида, расмий тиббий хулосалар асосида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

31. Спорт терма жамоалари аъзоларини реабилитация қилиш ва саломатлигини тиклаш бўйича қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади:

даволаниш жойига бориш, жойлашиш ва овқатланиш ҳамда даволаниш жойидан қайтиб келиш;

фармакологик препаратлар (дори-дармонлар, витаминлар, оқсил-глюкоза ва шу кабилар) билан таъминлаш;

саломатликни тиклаш тадбирлари (физиотерапия, психологик, маданий-маърифий ва бошқалар);

даволаниш (операция ва бошқалар), реабилитация, саломатликни тиклаш ва касалликни (жароҳатни) ташхис қилиш, операцияни ўтказиш ва даволаниш курсидан ўтиш тўлови;

суғурта қилиш;

махсус асбоб-ускуна ва анжомларни, электрон ва техник воситаларни, автотранспортни ижарага олиш;

аэропортларда ва темир йўл вокзалларидаги йиғимлар, виза олишлар харажатларини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги бошқа харажатларни тўлаш.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Ваколатли органлар томонидан ташкилотларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда қатнашиш учун ажратилган бюджет маблағлари ваколатли органлар ёки ташкилотларнинг буйруқларига ҳамда аниқ спорт тадбирининг харажатлар сметасига қатъий мувофиқ ҳолда сарфланиши керак.


33. Тадбирни ўтказган ташкилотлар тадбирлар тугагандан кейин 3 кун мобайнида ваколатли органларга тадбирга тайёрланиш ва уни ўтказишга ажратилган бюджет маблағлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этадилар.


34. Ҳисоботда кўрсатилган барча харажатлар амалга оширилган харажатларни тасдиқлайдиган ва зарур даражада расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларга эга бўлиши керак.

Шартномалар, тўлов счёт-фактуралари, тўлов топшириқномалари, товар-моддий бойликларни олиш ҳужжатлари, бажарилган ишларнинг далолатномалари, транспорт йўл варақалари, нақд пул маблағларини, совринларни, медалларни, дипломларни бериш ведомостлари, рўйхатдан чиқариш далолатномалари, транспорт чипталари ва шу кабиларнинг нусхалари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.


35. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишга бюджетдан ажратилган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиғини ташкилотлар уч банк куни мобайнида ваколатли органларнинг ёки маблағларни ажратган ташкилотларнинг шахсий ҳисоб рақамига қайтариши шарт.


36. Ҳисобот ваколатли органга тегишли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг моддий жавобгар шахси томонидан шахсан тақдим этилиши керак.


37. Ташкилотларнинг раҳбарияти ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги юзасидан шахсан жавоб беради.


38. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ваколатли органлар ёки бюджет ташкилотлари томонидан ўтказилган тақдирда ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича ҳисобот мазкур ташкилотлар томонидан, бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган

спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари

қатнашчиларига овқатланишни қоплаш харажатлари

НОРМАЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплашга харажатларнинг кундалик нормалари ҳар йили 5 январгача ваколатли органлар томонидан тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган базавий хисоблаш миқдорига фоизларда, бироқ базавий хисоблаш миқдорининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларининг овқатланиши билан боғлиқ харажатлар тегишли молиявий йилга ваколатли органларнинг харажатлар сметасида спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига ва улар доирасида қопланади.

Спорт тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш харажатларини қоплашда турғун овқатланиш пунктларининг қўшимча харажатлари ҳисобга олинади, лекин овқатланиш харажатларининг кунлик умумий суммаси белгиланган базавий хисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Бир кунги овқатланишнинг ўртача суткалик нормалари


(нетто граммларда)

Т/р

Маҳсулотлар номи


Эркаклар


Аёллар


1.

Дуккаклилар


50

50

2.

Буғдой уни


50

50

3.

Бошқа унлар


30

30

4.

Гуруч


100

100

5.

Бошқа ёрмалар (гуручдан ташқари)


50

50

6.

Буғдой нон


280

280

7.

Жавдар нон


250

250

8.

Бошқа дон турлари нони


70

70

9.

Макаронлар


100

80

10.

Картошка


550

550

11.

Карам


300

250

12.

Бодринг ва помидорлар


250

250

13.

Лавлаги ва сабзи


300

250

14.

Бошқа сабзавотлар


250

200

15.

Полиз маҳсулотлари


250

250

16.

Қовоқ


150

100

17.

Янги мева ва резаворлар


400

400

18.

Қуритилган мева ва резаворлар


100

100

19.

Узум (янги)


100

100

20.

Цитрус мевалар


100

50

21.

Мол гўшти


100

100

22.

Қўй гўшти


75

75

23.

Қўй гўшти


150

100

24.

Қўшимча маҳсулотлар


50

50

25.

Колбаса маҳсулотлари


60

60

26.

Янги балиқ


150

125

27.

Балиқ консервалари


75

50

28.

Қаймоқли сут


550

550

29.

Қаймоқ


80

60

30.

Мол ёғи


75

75

31.

Сузма


150

150

32.

Пишлоқ, бринза


75

50

33.

Тухум (дона)


2

2

34.

Қанд-шакар


85

85

35.

Маргарин


40

30

36.

Ўсимлик ёғи


60

55

37.

Зираворлар, кўкатлар


50

50

38.

Ачитқи


3

3

39.

Йодланган туз


15

15

40.

Қаҳва, какао


4

4

41.

Чой


4

3

42.

Табиий шарбатлар


250

200

43.

Биологик актив қўшимчалар


25

25

44.

Минерал, газсиз сув (мл)


1000

1000

Калориялилиги (ккал)


7800

7500

Бир киши учун бир кунда ўртача калориялилик (ккал)


7650


          

2. Қатнашчилар овқатланиш харажатларини қоплаш билан қуйидаги тартибда:

а) спорт мусобақаларининг бошқа шаҳарлик қатнашчилари - спорт мусобақалари бошлангунгача бир кун олдин ва спорт мусобақалари ўтказиладиган даврда;

б) вилоятлар, республика ва халқаро спорт мусобақалари ўтказиладиган жойларда (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) яшайдиган қатнашчилар овқатлантириш билан бошқа жойлардан келишган қатнашчилар билан тенг равишда, фақат спорт мусобақалари кунларида;

в) республика ва халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш учун ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари - ўқув-машқ йиғинлари ўтказиладиган кунларда таъминланадилар.

3. Катта йўллардаги (велосипед пойгалари, югуриш марафонлари, узоқ масофаларга югуриш ёки спорт юришлари спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича спорт мусобақаларини ва ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда ташкилотлар махсус овқатланиш (суюқ овқатлар, чой, сут, шарбатлар, глюкоза ва аскарбин кислотали, мевали ичимликлар) пунктлари ташкил қиладилар.

Масофаларда овқатланиш учун махсус овқатланиш пунктларининг сони ва жойлашишини врачлар билан келишган ҳолда, спорт мусобақалари қоидаларига мувофиқ бош ҳакамлар ҳайъатлари аниқлайдилар.

Барча масофалардаги махсус овқатланиш қиймати суммаси бир нафар спортчининг суткалик овқатланиш харажатлари умумий суммасига киритилиши керак.






Низомга

2-ИЛОВА


Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига

хизмат кўрсатиш учун спорт ҳакамларига тўланадиган бир

кунлик тўлов миқдорлари (базавий ҳисоблаш миқдорининг

белгиланган миқдорига нисбатан коэффициентларда)

Ҳакамлар лавозимлари


Ҳакамлар тоифалари


ХТ/МТ


1-т

2-т

3-т

С/Ҳ

Бош спорт ҳаками


24%

22%

20%

19%

-

Бош котиб


24%

22%

20%

19%

-

Бош спорт ҳаками ўринбосари


22%

21%

18%

17%

-

Бош котиб ўринбосари


22%

21%

18%

17%

-

Спорт ҳакамлари


21%

19%

18%

17%

16%

Изоҳ.

Спорт ҳаками малакасининг шартли белгилари:

ХТ - халқаро тоифали; МТ - миллий тоифали; 1-т - биринчи тоифали;

2-т - иккинчи тоифали; 3-т - учинчи тоифали; С/Ҳ - спорт бўйича ҳакам.


Ўзбекистонда ўтказиладиган расмий халқаро спорт мусобақаларига хизмат кўрсатадиган спорт ҳакамларига тўловлар ушбу спорт мусобақаларининг регламенти (низоми)да назарда тутилган тартибда ва миқдорларда амалга оширилади, улар ўз навбатида тегишли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланган (келишилган) бўлиши керак.

Тўловлар миқдорлари спорт мусобақаларининг бир кунига хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган, битта ўйин учун хизмат кўрсатганлик учун тўловлар амалга ошириладиган спортнинг жамоавий ўйин турлари бундан мустасно.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг бош спорт ҳаками томонидан имзоланган рўйхати спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлиги учун спорт ҳакамларига тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

Спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлик учун спорт ҳакамларига тўлов мусобақалар ўтказиладиган жойда, спорт мусобақасини ўтказаётган спорт ташкилотининг сметасига мувофиқ амалга оширилади.

Спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлик учун спорт ҳакамларига тўлов уларга кўрсатиладиган, низомда (регламентда) назарда тутилган моддий таъминот (овқатланиш, яшаш)нинг бошқа турларидан қатъи назар, амалга оширилади.





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт

ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва

совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалари,

медаллар ва дипломлар нормалари, сўмларда (базавий

ҳисоблаш миқдорининг белгиланган миқдорига

нисбатан коэффициентларда)

1. Ғолибларни мукофотлаш учун эсдалик совғалари қийматининг қуйидаги лимитлари белгиланади:


а) туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро спорт мусобақаларини ўтказишда:

1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

2-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача;

3-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача;

б) минтақавий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) спорт мусобақаларини ўтказишда:

1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача;

2-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача;

3-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

в) ўсмирлар ва қизлар, спорт фахрийлари ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда:

1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваригача;

2-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдоринингг 5 бараваригача;

3-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

г) ўспиринлар ва катта ёшдагилар ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда:

1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 бараваригача;

2-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача;

3-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача.

2. Барча даражалардаги спорт мусобақаларида 1 ва 3-ўринлар ғолибларига, эсдалик совғаларидан ташқари, тегишли қийматдаги медаллар ва дипломлар берилади.


3. Оммавий тусдаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида (фестиваллар, спартакиадалар, комплекс спорт мусобақалари, ногиронлиги бўлган шахслар, ақлан заиф спортчилар ўртасидаги спорт мусобақалари, аҳоли, спорт фахрийлари ўртасидаги спорт тадбирлари ва шу кабиларда) спорт мусобақалари қатнашчиларининг спортдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 1, 2, 3-ўринлар учун совға мукофотларига қўшимча равишда, ўтказиладиган спорт тадбирлари ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги тасдиқланган низомларда (регламентларда) назарда тутилган номинациялар бўйича алоҳида совғалар таъсис этилиши мумкин.

4. Номинациялар белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорлари қийматига эга бўлган совғалар тарзида таъсис этилади:

а) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро даражада ўтказишда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача;

б) минтақавий (вилоят, шаҳар (Тошкент шаҳри), вилоятлараро ва Қорақалпоғистон Республикаси даражасида) ўтказишда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

в) республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) даражада ўтказишда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда.

Тегишли спорт тадбирининг қатнашчилари, ташкилотчилари ва ҳомийлари кўрсатиб ўтилган номинациялар бўйича мукофотлар олишга талабгорлар бўлишлари мумкин.






Низомга

4-ИЛОВА


Ўқув-машқ йиғинлари

ТАСНИФИ

Т/р

Ўқув-машқ йиғинлари номи


Ўқув-машқ йиғинларини

ўтказувчи ташкилот


Ўқув-машқ

йиғинлари

давомий-

лиги


Ўқув-машқ

йиғинлари

қатнаш-

чилари


Ўқув-машқ йиғинлари

қатнашчиларининг

энг кўп сони


1. Халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

1.

Спорт терма жамоаларининг расмий халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиши бўйича ўқув-машқ йиғинлари


Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар


24 кунгача

Спорт терма жамоалари

Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг иккитагача таркибини ваколатли орган белгилайди


2.

Ўзбекистон спорт терма жамоаларининг Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларига, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатларига ва кубокларига, қитъа чемпионатлари ва кубокларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари, индивидуал жадвал режаси ва прогноз қилинаётган натижалар тақдим этилган тақдирда


Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар


90 кунгача

Терма жамоалар

Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг учтадан кўп бўлмаган таркибини ваколатли орган белгилайди


3.

Умумий жисмоний, махсус техник-тактик тайёргарлик, тикланиш ва спортчиларни тиббий текширишдан ўтказиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари


Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар


24 кунгача

Терма жамоалар

Спорт мусобақаларига қўйиладиган учтадан кўп бўлмаган таркиблар


4.

Бошқа халқаро спорт мусобақаларига (норасмий, ўртоқлик, кўргазмали) мусобақаларга тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари


Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар


18 кунгача

Халқаро спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар


Спорт мусобақаларида қатнашишга қўйиладиган, 50 фоизга кўпайтирилган таркиб


2. Республика спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

1.

Комплекс республика спорт мусобақаларининг ("Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада", спартакиада, ёшлар, ўсмирлар ўйинлари) финал спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари


Жамоаларни комплекс тадбирларнинг финал спорт мусобақаларига юборувчи ташкилотлар


24 кунгача

Финал спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар


Финал спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби


2.

Республиканинг бошқа спорт мусобақаларига (чемпионатларига, кубокларига, республика турнирларига) тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари


Республика спорт тадбирларини ўтказиш режаларига мувофиқ жамоаларни спорт мусобақаларига юборувчи ташкилотлар


18 кунгача

Республика спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар


Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби


           





Низомга

5-ИЛОВА



Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари

қатнашчиларини таъминлашнинг қўшимча

НОРМАЛАРИ


1. Тегишли ташкилотлар томонидан қатнашишга қўйилган спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари бўлган спортчиларни зарур фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш харажатлари нормалари, белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан процент ҳисобида, қуйидаги тартибда аниқланади:

    

Тадбирлар


Бир нафар спортчини суткалик

таъминлаш харажатлари

нормаси


Бевосита республика спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари


10 фоизгача

Халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари


25 фоизгача

Республика спорт мусобақалари


10 фоизгача

Халқаро спорт мусобақалари


30 фоизгача

         

Фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш харажатлари спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Спорт тадбирлари ва ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчиларини фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш учун назарда тутилган умумий сумма алоҳида тадбирга хизмат кўрсатадиган тиббиёт муассасаларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


2. Спортнинг от спорти турлари учун қуйидаги қўшимча таъминлаш шартлари белгиланган:

спорт отларини озиқлантириш (кунига 1 от ҳисобига) озиқлантириш нормалари бўйича амалга оширилади:

хашак - 8 кг;

емлар - 7,5 кг (сули, кепак, буғдой кепаги), сариқ арпа, маккажўхори дони, "Успех" ва "Крепиш" премикслари, "Откормочний" омихта озуқаси;

сабзи - 2 кг;

кўк масса (ўт) - 1,5 кг;

туз - 55 г.

Спорт отларини ва қўшимча юкларни мусобақаларга ташиш, йўлда ва мусобақаларда озиқлантириш, йўлда ветеринария хизмати кўрсатиш, шунингдек ҳамроҳлик қиладиган шахсларни спорт мусобақаларига юбориш ва улардан олиб келиш харажатларини уларни мусобақага юборган спорт ташкилотлари амалга оширадилар.

Спорт мусобақаларини ўтказиш даврида спорт отларини жойлаштириш ва уларга ветеринария хизмати кўрсатиш харажатларини спорт тадбирини ўтказадиган спорт ташкилоти ёки уни ўтказувчи бошқа ташкилот амалга оширади.

Спорт отларини йўлда ва тадбирларни ўтказиш даврида озиқлантириш ҳамда ветеринария хизмати кўрсатиш бўйича қўшимча юкларни спорт тадбирларига ташиш, шунингдек ҳамроҳлик қиладиган шахсларни хизмат сафарига юбориш харажатлари томонларнинг келишуви бўйича ёки ташкилий қўмита шартларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2011 й., 4-сон, 29-модда.































Время: 0.1497
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск