ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 18.08.2011 й. 101-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 2-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.09.2011 й. 2141-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.09.2011 й.

N 2141-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

18.08.2011 й.

N 101


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси

фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг

иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация

қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 2-иловасига ўзгартириш

киритиш ҳақида


(2011 йил 27 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАОнинг стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 августдаги 96-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) (рўйхат рақами 2141, 2010 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 324-модда) 2-иловаси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                            Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасининг

"Ўзбекистон Республикаси фуқаро

авиациясининг ҳаво кемалари экипаж

аъзоларининг иш вақти ва дам олиш

вақтини нормалаштириш" авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-94)

2-ИЛОВА



Парвоз вақтининг давомийлиги

МЕЪЁРЛАРИ

Ҳаво кемасининг тури, ходимлари


Парвоз вақти (соатда)


учиш куни


ой


йил


1. Транспорт авиацияси учун


а) Экипажнинг учиш ходимлари:


Б-767, Б-757, А-310, А-300/600, А-320, RJ-85


Меъёрлаш-

тирилмаган


90

900

Ил-76, Ту-154, Як-40, Ан-12


Меъёрлаш-

тирилмаган


75

750

Ил-114, Ан-24, Ан-26


Меъёрлаш-

тирилмаган


70

700

б) экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари:


Борткузатувчи - аёл

Меъёрлаш-

тирилмаган


85

850

Борткузатувчи - эркак

Меъёрлаш-

тирилмаган


90

900

Ил-76, Ан-12, Ан-26 ХКга бортоператор


Меъёрлаш-

тирилмаган


80

800

2. Транспорт ва махсус авиация ишларида (АХИдан ташқари):


Вертолётлар


8

70

700

Ан-2 ва ЎЕУА


8

80

800

3. АХИда ўта хавфли ўғитлар:


Ан-2 ва ЎЕУА


5

80

800

4. Минерал ўғитлар уйғунлигида ўртамиёна - хавфли пестицидлар билан ишлашда ва минерал ўғитлар ва кам хавфли пестицидлар, биоқўшимчалар, аэросев уруғлиги билан ишлашда:


Ан-2 ва ЎЕУ


7

80

800




"

  

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон авиаходимлари касаба қўмитаси Марказий кенгаши, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 389-модда






























Время: 0.1516
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск