Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2011 й. 263-сон "Божхона органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2011 й.

N 263



БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, божхона органлари, энг аввало, божхона постлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини уларнинг тоифаларини, амалдаги юклама ҳажмларини ва иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 1 октябрдан бошлаб тоифалардан ташқари божхона постлари ходимларининг тариф разрядларини Давлат божхона қўмитаси ходимлари лавозим маошлари Ягона тариф сеткасининг 2 тариф разрядига, биринчи тоифали божхона постлари ходимларининг тариф разрядларини 1 тариф разрядига ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Божхона органлари ходимларининг лавозим маошларига устамалар юклама ҳажмини ва иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда:

тоифалардан ташқари божхона постларида - лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида;

биринчи тоифали постларда - лавозим маошининг 35 фоизи миқдорида;

иккинчи тоифали постларда - лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;

божхона постининг тоифасидан қатъий назар, алоҳида шароитлардаги божхона постларида хизматни ўтаётганлик учун кинология гуруҳларига - лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона органларини ривожлантириш жамғармаси тузилмасида Махсус мукофот жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, Божхона органларини ривожлантириш жамғармаси умумий тушумларининг 25 фоизгачаси уни шакллантиришнинг манбалари этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига Мукофот жамғармаси маблағларидан божхона органлари ходимларини қуйидаги:

товарларни божхона чегараси орқали ноқонуний ўтказиш ҳолатларини аниқлаганлиги ва уларнинг олдини олганлиги, уларни давлат даромадига ўтказганлиги учун - мусодара қилинган товарлар қийматига кўра лавозим маошининг 1 бараваридан 10 бараваригача;

четдан олиб келиш ва четга чиқариш тақиқланган товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш ҳолатларини аниқлаганлиги ва уларнинг олдини олганлиги учун - лавозим маошининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилда ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатларни 2011 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "бошқа харажатлар" бўлими бўйича тасдиқланган параметрлари доирасида молиялаштирсин, 2012 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 387-модда

















Время: 0.1431
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск